ТАВАЛЛУД КУН НИШОНЛАНДИ!

Bobir aka Malikov do'stlari davrasidaТаниқли давлат арбоби, ҳуқуқшунос ва муаллим Муҳаммад-Бобир Маликов  65 – ёшлиги АҚШ пойтахти Вашингтон шаҳри яқинидаги Арлингтон шаҳарчасида жойлашган Ўзбек – рус ресторанида оила аъзолари, қаримдошлари, дўстлари ва ҳамкасиблари доирасида байрам этилди. Шу кун Муҳаммад-Бобир Маликовнинг набиралари Жўрабекнинг 1 ёшлик туғилган куни эканлиги байрам устига байрам бўлди.

Ушбу қутлов анжумонида “Қуёшли Ўзбекистон” уюшмасининг раиси Санжар Умаров, унинг фарзанди Ғулом Умаров ва “Бирдамлик” Ҳалқ Демократик Ҳаракатининг раиси Баҳодир Чориев, шу Ҳаракатининг сиёсий ишлар бўйича маъсули Абдуфаттоҳ Маннопов ва бошқа америкалик ўзбеклар жамоаларининг вакиллари иштирок этдилар. Табриклар, келажак борасидаги Муҳаммад-Бобир Маликов ва Жўрабекка қаратилган гўзал, илиқ ва самимий юрак сўзлари тинмай янгради.

Муҳаммад-Бобир Маликов Андижон вилоят Суди раиси, республикамиз Олий Суди аъзоси ва раиси, Шўролар Олий Судининг аъзоси сифатида, юртимиз ҳуқуқий тизимини такомиллаштириш борасида талайгини ишларни амалга оширганлиги такидланди.  У қайси Суд органида ишламасин ўзи ва ходимларидан инсон тақдирига катта эътибор билан қарашни талаб қилганлиги ҳақида эсланди.

Jo'rabek 1 yoshda!Миллатимиз душманлари, пораҳўр кремл “доҳий”лари тарафидан уйиштирилган  “ўзбек” иши ва “пахта” ишининг моҳиятини қонунларга таянган ҳолда, Москва раҳбариятидан қўрқмасдан, баралла 1989 йил СССР Олий Суди мажлисида ошкор этган ва бу кремл иши деган жасур    инсон Муҳаммад-Бобир Маликов эканли ёдланди.

Ўзбек, инглиз қўшиқлари ва гўзал мусиқалар кеча иштирокчиларини хурсанд ва шодон этди.  Тилаклар исҳор этилди, рақсларга тушилди.

Инсонпарвар, самимий, билимдон ва камтарин шахс Муҳаммад-Бобир Маликовни ва уларнинг оила аъзоларини “Бирдамлик” Ҳалқ Демократик Харакати номидан Баҳодир Чориев, муборак 65 – ёшлари билан чин дилдан табриклади! Муҳаммад-Бобир Маликов ва уларнинг набиралари Жўрабекка сиҳат-саломатлик, узоқ умр ва доимо омадли бўлишни тилади!

 “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракатининг Матбуот Маркази

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares