Ҳасан Чориевнинг “жабрдийдаси” ўзига ўт қўйишини айтиб таҳдид солмоқда

Матлуба Абдурахманова Тошкент вокзалида; youtube.com
Матлуба Абдурахманова Тошкент вокзалида; youtube.com

Ҳасан Чориевнинг номусга тажовуз қилиш ишидаги «жабрланувчи» 19-ёшли Қашқадарёлик Матлуба Абдурахмонова, ўзитнинг видеомурожаатини Youtubeга қўйди.

Видеода юзларида қайғу акс этган чиройли, ёш қиз, ночор овозда, ўтган қатор йиллар давомида Ҳасан Чориев томонидан жинсий тажовузга тутиб келингани ҳақида ҳикоя қилади.

71-ёшли Чориев, «Бирдамлик» ҳаракатидаги ўзбек мухолифатчиси Баҳодир Чориевнинг отаси августнинг бошларида Қарши шаҳар суди томонида беш йилу, икки ойга озодликдан маҳрум этилди.

20 август куни Қашқадарё вилоят суди апелляция ҳайъати Чориевнинг шикоят аризасини рад этиб ҳукмни ўз кучида қолдирди.

Бироқ, жабрланувчи аталмиш, Қашқадарёнинг Қамаши туманидан бўлган Матлуба Абдурахмонова суднинг қароридан рози эмаслиги маълум бўлди.

Youtubeда 24 август куни унинг номидан эълон қилинган видеода, у на милиция, на суд унинг ҳуқуқларини тиклай олмагани ҳақида билдиради.

Унинг прокуратурага ва Қаршидаги милицияга мурожаати тингланмагани, ҳамма бой ва обрўли Чориевнинг ёнини олишганини айтади. 

http://www.youtube.com/watch?feature=player_embedded&v=s4CR4MzgmlA

У кўзёш тўкиб, Чориев унинг қашшоқ оиласига рахнамолик қила бошлагани, уни ўқишга киритиб қўйишини айтгани, бироқ йўлда унга нимадир ичириб, кейин зўрлаганини айтади.

Кейин бир йил давомида жинсий яқинликка мажбурлаб келган. Қиз кўзёшлар аралаш, унинг ҳаётини барбод қилгани, у тўлақонли оила қура олмаслигини билдиради.

Унинг мурожаати ёзилган ёзув, унинг сўзларига кўра у адолат излаб келган пойтахт Тошкентнинг вокзалида ёзилган.

Тошкентда у АҚШ элчихонасига ёрдам сўраб мурожаат қилмоқчи, уни рад қилишган тақдирда ўзига ўт қўйиб ўлдиришини билдирмоқда.

Кўзёшлар табиий, бироқ…

Ҳасан Чориев иши билан шуғуллланган тошкентлик ҳуқуқ ҳимоячилари, қизни камера олдида йиғлашга мажбур қилган бўлишлари мумкинлигини айтишади.

АҚШдан туриб Баходир Чориев рахбарлик қилаётган Ўзбекистондаги «Бирдамлик» мухолифат ҳаракати вакили Малохат Эшонқулова, унда Матлубадан «ўтирғизиладиган ўрдак» сифатида фойдаланиб келинганига оид далиллар борлигини айтади.

Қашқадарё милицияси Абдураҳмонова ёрдамида «номусга тажовуз» бўйича аллақачон бир қанча одамни қамаган, дея тасдиқлайди Эшонқулова.

Тасвирнинг «Тошкент» вокзалида олингани факти ҳам ҳуқуқ ҳимоячиларида савол уйғотади, у ерда милиция нафақат саккиз минутлик мурожаатни ёзиб олиш, умуман фото ва видеокамерадан фойдаланиш руҳсат бермайди.

Қашқадарёлик ҳуқуқ ҳимоячиси Гулшан Қораевани, қишлоқдан чиққан, саводи кам қизчанинг қандай қилиб ўз мурожаатини интернетга қўйгани қизиқтиради.

Матлуба Абдурахмонова Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида қашшоқ, кўп болали оилада ўсиб катта бўлди, бироқ бир вақтлар онаси билан Ҳасан Чориевнинг фермер хўжалигида ишлаган.

Уч йил аввал, онаси билан жанжаллашиб, Тошкентга кетиб қолган, бироқ у ерда бирор жойга киргани даргумон.

Абдурахмонованинг қариндошлари, Матлубанинг паспорти туфайли муаммо бўлиши мумкинлигини айтишади: уни турли турли жойларда иккита фамилия билан ёзишган – битта жойда «Абдурахмонова», бошқа жойда эса «Абдураимова» дея аташган.

Шу уч йил давомида Матлуба қандай яшагани ва нималар билан шуғуллангани ҳақида, Абдурахмоновлар фақат қизларининг гапидан билишади, у Қаршида тикувчилик билан шуғуллангани, икки ой илгари Самарқандга келгани, у ерда қандайдир «яхши» иш таклиф қилишанини билдирган.

Uznews.net

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares