
Туркия полицияси, 24 август куни номаълум шахслар томонидан ўққа тутилган Муҳаммад Солиҳнинг Истамбулдаги уйини ўз қўриғи остига олди, дея билдиради “Озодлик”.
Ўзбекистон Халқ ҳаракати (ЎХҲ), 24 августга ўтар кечаси уларнинг лидери, мухолифатчи Муҳаммад Солиҳ яшаётган уй ўққа тутилгани ҳақида билдирди.
Ўқлар чиқиш эшиги ва деразага теккан, ойналар синган. Ҳеч ким жабрланмаган.
Яқинда “Озодлик”, Туркия ички ишлар вазирлиги билан боғланиб, у ерда полиция ўзбек мухолифатчиси уйини қўриқлашни кучайтиргани ва суриштирув олиб бораётгани ҳақида хабар тарқатди.
Радиога берган интервьюда Солиҳ, отган шахслар иккита одам бўлиши мумкинлиги, улар машинада бўлишгани, отувдан кейин тезгина патрон гильзаларини йиғиштириб олишганини билдиришган. Отганларни оила аъзолари ва тансоқчилар тунги кўриш ускунасидан кузатишган.
Унинг билдиришича, Туркияда унинг душманлари йўқ, бу мамлакатда у бир сиёсатчи сифатида яшаяпти. Шунингдек у, отув ортида ким тургани ва қандай мақсадни кўзлашгани ҳақида бирор версияни илгари сурмади.
Uznews.net таҳририяти Истамбулдаги полиция орқали уйнинг ўққа тутилгани ҳақидаги хабарни тасдиқлай олмади, гўшакни кўтарган вакил бу инцидентдан хабари йўқлиги ва кейинроқ боғланишини сўради.
ЎҲҲ тунда Солиҳнинг уйини ўққа тутиш билан сўнгги йилларда бошқа ўзбек фаол муҳолифатчиларини йўқ қилишга уриниш ва қотилликлар ўртасида параллел борлигини кўради.
2011 йилнинг сентябрида Россиянинг Иваново шаҳрида ўзбекистонлик гастарбайтерлар орасида катта обрўга эга бўлган ўзбек имоми Фуад Рустамхўжаев ўлдирилган. Ўлимидан ярим йил олдин, у ЎХҲ ташкилотига қўшилган эди
2012 йилнинг февралида Швецияда имом Обид қори Назаровни отиб кетишди, бир ярим йилдан бери у комада қолмоқда.
2007 йили Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида ёш журналист Алишер Соипов ўлдирилди, айни пайтда у ҳам Солиҳ билан яқин алоқалар ўрнатганди.
Ҳар учала суиқасд пайтида қотиллар ўқотар қуролдан фойдаланишган ва яқин масофадан отишган. Қурбонларнинг қутилиб қолишга имкониятлари деярли бўлмаган.
Солиҳ билан бўлган ҳолатда, агар бу хабар рост бўлса, улар ғалати ва самарасиз тарзда унинг уйини ўққа тутишни танлашган.
Ўқ отган шахслар қандай қилиб тун қоронғусида, ўз ҳавфсизликларини хатарга қўйиб, тезгина патронларнинг гильзаларини топишлари мумкинлиги, савол туғдиради.
Тергов учун муҳим далилий ашё, топилган гильзалар орқали, одатда терговчилар қаердан отилгани ва отиш йўналишини ўрганишади, уларни қидиришда шунингдек маҳсус ўргатилган итларни жалб қилишади.
Муҳаммад Солиҳ, ўз пиари учун янгиликлар ўйлаб топиши билан танилган, сўнгги йил давомида уни очиқчасига ёлғон билан бир неча бор ушлашган.
Uznews.net



