http://youtu.be/Fq2dM-bAkaQ
Ҳурматли ва азиз юртдошлар!
Ота-оналар, опа-сингиллар, ака-укалар, узоқ ва яқинларда ватанимиздан, оиласидан йироқларда бир бурда нон топаман деб, тирикчилик ўтқазиш мақсадида юрган ватандошлар, давлат хизматчилари сизларга Бирдамлик Халқ Демократик ҳаракати тинч, нозўравон кураш орқали ватанимиз Ўзбекистонни золим, диктатор Ислом Каримов чангалидан озод қилиш учун 10 йилдан буён режалаштириб, амалга оширишга ҳаракат қилиб келаётган, 3 қисмдан иборат Рангли Инқилобнинг биринчи қисмини амалга оширишга киришганлигини билдираман.
Азиз ватандошлар!
Бизнинг бу кунгача етиб келишимиз осон кечмади. Қанчадан-қанча сафдошларимиз қамалди, жисмоний йўқотилди, калтакланди, доимий тазйиқ ва тақиблар остида юришдилар аммо диктатура бизнинг бўйнимизни буколмади, танлаган ҳақ йўлимиздан қайтара олмади.
Диктатор каримов салкам 25 йил ичида обод ва гуллаган жонажон Ўзбекистонимизни чулу-биёбонга айлантирди. Мамлакат ичидаги гуркираб ишлаб келган завод ва фабрикалар талон-тарож қилинди. Фуқаролар иш жойларини йўқотишдилар, ҳар жойда порахўрлик, адолатсизлик қулоч очди, ривожланди. Халқимиз иш топаолмай, иш топса ҳам рўзғор кечиролмай ўз ватанларидан пул топиш учун Ўзбекистондан чиқишдилар. Бошқа давлатларда хор-зор бўлишмоқда, камситилмоқдалар, ҳақорат қилинмоқдалар. Диктатор каримов бошчилигидаги амалдорлар меҳнат муҳожирларнинг тақдири билан қизиқмай келди, уларни инсон ўрнида кўрмади.
Қаранг, Диктаторнинг ўзи ҳаммамизни дангаса, ишёқмас деб турганида бошқа амалдорлардан нимани ҳам кутиш мумкин.
Йўқотилган иқтисодни, йиллар давомида бой берилган моддий имкониятларни биз келажакда тиклаб олишимизга кўзим етади, аммо салкам 25 йил ичида йўқотилган, таназзулга учраган маънавиятимизни тиклаш осон кечмайди. Маънавиятсиз халқ келажаксиз халқдир.
Азиз юртдошлар!
Диктатор Каримовдан қутулиш нафақат Бирдамлик Халқ Демократик ҳаракати учун керак, балким барчамиз учун ўта муҳим, биринчи имкониятданоқ амалга ошириши шарт бўлган вазифа бўлмоқлиги керак. Келинглар биргалашиб, бир мушт бўлиб, бир ёқадан бош чиқариб золимга қарши курашайлик.
Биз таклиф қилаётган 3 босқичли Рангли Инқилобнинг биринчи босқичи
1. Ўзбекистонимизнинг барча туман, қишлоқларида Бирдамлик Халқ Демократик ҳаракатининг мақсад ва моҳияти, дастури, режалари ҳақидаги маълумотларни етқазиш, ҳаммага ҳаракатимизни янада кенгроқ таништириш.
2.Барча фуқароларга хафвсизлик масаласини биринчи ўринда кўтарган ҳолда, кенг қамровли сафимизга жалб қилиш ишларини олиб бориш.
3. Катта ва кичик бўлган пикет, митинг, кўча юришлари, ОШ (оммавий шикоятлар) тадбирлари, суҳбатлар, баҳслар, учрашувлар, матбуотда доимий чиқишлар ва ҳокоза тадбирларни давомий ўтқазиб туриш.
4. Иккинчи босқишни амалга ошириш учун етарлича тайёргарлик кўришишлари.
Рангли Инқилобни Иккинчи босқичини амалга ошириш
- Биринчи босқичларини тўлақонли амалга оширилганини текшириб кўриш учун мамлакат бўйлаб бир кунлик кўчага чиқмаслик тадбирини ўтқазиш. Шунда биз уни етарлича ижобий равишда амалга ошираолсак, унда демак мамлакат бўйлаб оммавий бўйсунмасликнинг 3 кунлик иш ташлаш амалиётига ўтамиз.
- Мамлакат бўйлаб вилоят ва туманларда ҳокимият вакилларини тинч йўл билан Халқ бошқарувига ўтишини амалга ошириш, уларни иш жойларида қолдириб, халқга ён босган амалдорга озор бермасдан, ҳақорат ва камситилмасдан ҳокимиятдаги халқпарвар вакиллар ўз ишларида қолишлари мумкин. Жойларда халқнинг ўзи буни хал этади. Халқ оёққа тургач, Харакат тасири ўрнатилгач, матбуотларда чиқишлар қилинади. Кўпчилик жойда, мамлакат бўйлаб халқ ҳокимиятлари вужудга келгач, барча диққат Оқсаройга, диктатор Каримовни тахтдан олишга қаратилади. Ишонаманки, бу вақтга келиб Диктатор Каримов мамлакатни ташлаб қочиб чиқиб кетади, ёки тезда халқ томонидан қўлга олинади.
Рангли Инқилобнинг учинчи босқичи
Бирдамлик Халқ Демократик ҳаракати мамлакатда анархия, тўс-туполонни вужудга келишини олдини олиш ва яқин келажакда сиёсий ислоҳатларни амалга ошириш, сайлов ўтқазиш, партияларни рўйхатдан ўтқазиш учун 6 ойлик Вақтли ҳукуматни тузади ва ундан сайловни нормал ўтказиш учун фойдаланади. Зиндонларда сиёсий ва диний экстримизмда туҳмат билан айбланиб сақланаётган минг-минг махбусларни ишлари зудлик билан қайта кўриб чиқилади ва зудлик билан озод этилади. Бирдамлик Халқ Демократик ҳаракати ҳам партияга айлантирилади ва эркин, адолатли сайловларда барча партиялар қатори иштирок этади.
Азиз ватандошлар!
Тадбиркорлар ва хунармандлар, ишчилар ва ишсизлар, фермерлар ва дехқонлар, хукумат амалдорлари ва ходимлари!
Бирдамлик Ватанимиз аҳлини Халқ хокимияти, инсон хуқуқларига асосланган озод, демократик ва фаровон хаётга эришиш йўлида нозўровон курашга чорламоқда. Биз билан бўлинг, қурқувни, лоқайдликни ва ёлғонга ишонишни улоқтиринг! Мен сизларни ҳаракат режалари билан қисқача таништириб ўтдим.
Биз сизларга ўта хафвсиз, шунинг билан бирга кўзлаган мақсадимизга тез ва осон эришиладиган фуқаровий нозўравон кураш амалиётида бирга фаолият кўрсатишга чақирамиз.
Ватанимиз Ўзбекистоннинг озод, Демократик ва Фаровон мамлакатга айланиши сиз ва бизнинг қўлимизда!
Бизни матбуотда, интернетда кузатиб боринг.
Бирдамлик Халқ Демократик ҳаракатининг етакчиси,
Баҳодир Чориев



