Ҳар йили куз-қиш мавсумига эрта бахордан бошлаб тайёргарлик кўрилади.
Йиғинлар ўтказилади, режалар тузилади, таьмирлаш, қуриш, бузиш ишлари белгиланади. Баҳор, ёз, куз бўйи йиғилиш-йиғилишлар давом этади. Ҳамма тайёргарлик эса қишдан бошланади.
Таьмирлаш ҳам қиш ойига кўчирилади. Аммо қоғозларда куз-қишга тайёрмиз деб рапортлар берилади. Қишда исситиш мавсуми бошланди дегунча авариялар бошланади. Айниқса ҳозирги кунда элект энергияси тармоқлари эскиргани сабабли узулишлар тинимсиз содир бўлмоқда.
Соталаб хонадонлар элект энергиясиз қоляпти. Аммо, ТПларни алмаштириш, ўн марталаб вазифасини ўтаган ТПларни алмаштириш гап бўлиб қоляпти.
Лекин, шуйилнинг 7 июн кунида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида 2 қонун кўриб чиқилди.
Бу газ ва электр тармоқларига ноқонуний уланиш тўҳрисида бўлиб, унинг жавобгарлигини ошириш масаласи қўйилди. Илгари шахар ва туманларда газ тармоғига, электр Тпсига мутахассидан бошқа одам юрак ютиб тегмас эди.
Ҳозир эса тармоқ мутахассисларининг бепарволиги, эьтиборсизлиги туфайли ҳамма газчи, ҳамма монтёрга айланиб кетди. Натижада газ ва электр тармоқлари издан чиқди.
Қаердадир газ ортиқча баланд ёнади ва қаердадир умуман йўқ. Элект ҳам қаердадир ёп-ёруғ ёнади. Қаердадир эса шамчироқ. Бу муаммолар эса аҳолининг ўзғ вақтида электр ва газ учун ҳақ тўлашида муаммоларни келтириб чиқарди. Илгари қишда газ бўлмас эди, эндиликда ёзда ҳам газ йўқ бўлишига халқ кўникди. Суриштирмасдан ҳам қўйди.
Ёз ичи Мол ва қўйнинг гўнгига кўмирнинг майдасини аралаштириб, тезак қуйиш билан овора. Чунки, халқнинг газчиларга, электр тармоғи ходимларига, қуруқ ваьдаларни беравериб уларни бездириб қўйган хокимларга, сайловларда оғиз кўпиртириб тоғни талқон қилиб бераман деган депутатларга ҳам ишончи қолмади. Улар эса йўқ газни, йўқ электр энергиясини ноқонуний олса жавобгарликни кучайтириш учун бўлмаган қонун устида бош қотириб ётишибди. Иши йўққа шу ҳам ишда…
Аслида Ўзбекистоннинг гази, элект энергияси Покистон, хиток каби пулни кўп берадиган давлатларга сотиляпти.
Халқ қийналса ҳам юқорида ўтирган карчалонларнинг чўнтаги тўлса бўлдида…
Насиба МАЪМУР қизи
“Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати Ўзбекистон бўлими фаоли



