Ўзбекистон Республикаси Маьмурий Жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
Унга кўра, энди коллежга, мактабга болангиз ўқишга бормаса жавобгарликка тортилишингиз аниқ.
Нега Ўзбекистон учун бундай қонун керак бўлиб қолди?
Чунки, халқнинг пулига керак ва керакмас коллежлар қуриб ташланди.
Уларда етиштирилган мутахассислар қаергар бориб ишлаши ҳақида ҳеч ким бош қотирмади.
Урра-уррачилик билан қилинган иш самра бериш ўрнига муаммони келтириб чиқарди, битта шаҳарда 2-3 тадан тиббиёт, педагогика коллежлари ташкилланди.
Шунча мутахассис қайси шифохонага бориб ишлаши режалаштирилмаганлиги натижасида ўқишни битирган ёшлар кўчада қолди.
Уларни ишга жойлаш учун биринчи навбатда пенсионерларга ёпишиб кўришди, натижа бермади, энди ҳар бир фермер ҳоҳласа ҳоҳғламаса биттадан тиббий ходимни ишга олиши мажбурий қилиб қўйилди.
Ўқиб кўчада колган бола ва унинг ота-онасига ўқишдан кўра ҳунар урганишини ёки Россия, Қозоғистонга бориб пул топишини афзал биляпти.
Қизларни эса турмушга бериб юборишяпти. Аслида эса бундай қонундан кўра боғчалардан, мактаблардан бошлаб болаларнинг онгига катта ҳаётга қадам қўйищ учун ўзи мукаммал ҳаёт эгаси бўлиши, оила тебратиш қудратига, бола боқиш, қайнона-қайнота, қайнбўй, қайнсингиллар билан тил топиш сирларини ўргангандан сўнг оила қуришини ўргатиш керак.
Мустақил фикрлайдиган, ўзи пул топиб янги ҳаёти учун зарур нарсаларни сотиб олиши энг бош масала.
Ҳозир ота-оналар бир-биридан қолмаслик учун, орзу ҳавас билан 15-16 ёшли қизига уй тўлдириб сеп сидирға қилса, 20 ёшлик куёвга энг сўнги русумдаги машина миндириб қўйса. Улар ҳаётда ҳамма нарсани осон топиб, нимани, кимни қадрига етади.
Текширишларда академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига ўқишга келмаганлар 30 фоизни ташкил қилди деб ёзилган.
Аслида эса 60-70, хатто 90 фоизни хам ташкил этади. 18-19 ёшга кирган ёшлар ҳеч наф бермайдиган, мажбуран ўқитувчиси томонидан олиб
келингани учун коллежга кирган бўлса, қаердан ҳам ўқийди.
Уни ўрнига ўзига ёққан машғулот билан шуғулланади. Пул топиш, рўзғор боқиш уларнинг биринчи ташвиши. Шунча қонунлар бор. Аммо камдан ками ишлайди, бу қонун ҳам ўшаларнинг қаторидан ўрин олиши аниқ.
Қонунларни кўпайтириш эмас, балки тарбияни, маьнавий фикрни риволжлантириш, халқнинг саводхонлигини, ҳуқуқий онгини ошириш керак.
Насиба МАЪМУР қизи
“Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати Фарғона вилояти бўлими фаоли



