Таьтиллар тугаб, билим даргохи бўлган мактаблар очилишига ҳам оз кунлар қолди.
Қарши шахри марказидаги мактабларининг баьзиларида ўзгаришлар катта.
Қандай ўзгаришлар дерсиз?
Қувонарли хушбарлар ҳам гоҳида бўлиб туради.
Умуман, қиш мавсумларида иситилмай келинган дарс хоналари иситиш системалари билан таъминланди. Янги ўқув йилида ўқувчилар дарсларда дағ-дағ титрамай ўтирадиган бўлди дея умид қилсак ҳам бўлар.
Ҳамма умид қишда энди. Бу иситиш тизимлари ишлайдими ёки шунчаки хўжам кўрсинга қурилдими?
Бундай пессимистик фикр қилишимизга ҳам сабаб бор албатта.
Бу йилги қишда ҳам ҳар йилгидек газ бўлмай қолсачи?
Агар газ бўлиб уйлар ва мактаблар, болалар боғчалари исиб қолса одамлар ҳам “мана бор эканку ҳақиқат!” деб юбориш ҳам аниқ. Иссиқлик тизими ишласа албатта биз хурсанд бўлишимиз аниқ, агар ишламаса унда билмадик.
Мактабга таьлуқли бўлган буни муаммо хам деб бўлмайди.
Мактаб формалари жорий қилинмоқда экан. Эндиликда қиз болалар сарафан кофта кийишлари керак экан. Айтишларича, янги мактаб формасидаги бу махсус тимсолга эга сарафанни тиктириш учун ҳам тикувчиларга нақд 45 минг сўм бериш керак экан.
Ўйлаб қоласан киши: мактаб ўқувчиларининг баьзиларининг ота –оналари пул ҳаражат қилиб форма ва фартук олишган, буёғи қандоқ бўлди энди?
Ҳукумат томонидан бепул берилганда эди, бунда ажойиб иш бўлди деган бўлардик. Лекин ундай эмасда. Битта мактаб сумкаси 45 минг сўм, оёқ кийим олсангиз у хам шунча нархда. Дафтар, ручка ва бошқа ўқув қуролларига эса дунёнинг пули кетади. Лекин хеч ким ”пулинг борми ўзи” деб сўрамайди.
Ўша махсус тимсоли бўлган форма тиктиришга имконийўқлар мактабга киргизилмайдими энди?
Улар илм олишдан маҳрум этиладиларми? “Форма қаернинг буйруғи, Ким жорий қилди?”- дея савол ташлайман ўқитувчилардан бирига.
“Тошкентдан буйруқ бўлган”. – дея тушунтириш берган бўлди у.
Савол туғилади: ҳамма хоҳлаган буйруғини бераверса, халқни шўри қўримайдими.
Бу буйруқнинг орқасидан ким манфаатдор бўлаяпти экан?
Нега энди шу пайтгача кийилган форма – фартук ўтмайдиган бўлиб қолди?
Ёки ўқувчилар янги формаларни кийишса яхшироқ ўқийдиган бўлиб қолишадими?
Бирор мансабдор оддий халқнинг ҳам манфаатими ўйлармикан? – деган савол билан кишининг энсаси қотади. Ҳар қалай, янги ўқув йили олдидан мактаб системасида шунақанги янги тартиблар дунёга келди. Бу янгилик
орқасидан халқ жабр кўрмаслиги керак менимча.
Гулшан Қораева
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти
Қашқадарё вилоят бўлими раиси
20- август, 2013-йил.



