Бизда, Ўзбекистонда, буғдой унининг нархи жуда арзон, яьни 1 килограмм олий навли ун 1200 сўм, 1-нав 860 сўм, 2-навлиси эса 800, «Ўзбекистон» уни 810 сўм.
Бу давлатнинг белгилаб берган баҳоси. Балким дўконларда бу нархда унлар бордир, аммо, бозорда 1500 сўмдан арзон унни топа олмайсиз. Қозоғистоннинг унларни эса қимматлашгандан қимматлашган.
Ўзбеклар асосан ун маҳсулоти кўп истеьмол қилади. Лекин, унлар бозорларда нақд пулга сотилади. Пластик картага олмоқчи бўлсангиз, 15 фоиз устамасини қўйиб, кейин берилади.
Арзон бўлса ҳам Ўзбекистон унлари олинмайди. Чунки, уни нон ёки хамирли овқатларга, пишириқларга эса умуман ишлатиб бўлмайди. Албатта, қозоқ унини қўшик керак.
Бизда ҳам тонна кетидан қувиб, шунча-шунча тонна буғдой етказдик, деб мақтанишни ўрнига, озроқ ҳосил олинса ҳам қозоқникига ўхшаган сифатли, истеьмолга яроқли ун махсулотлари берадиган буғдой етиштириш керак.
Нега Қозоғистонда бундай сифатли ун чиқариладиган бўғдойни етиштириш мумкину, бизда мумкин эмас?
Бизнинг буғдойларимиз кармовой бўлиб, чора учун мўлжалланган. Шу буғдойдан ун чиқариб аҳолига сотилмоқда.
Шунинг учун ҳам ҳамма қозоқ унига ёпишади, қиммат бўлса ҳам. Четдан келган маҳсулотларни эмас, ғурурни баланд қилиб.
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотни сотиб олишга даьват қилинади. Сифати яхши бўлса ҳеч ким рад этмасдан ўзимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотиб олади. Юқорида ўтириб олган карчалонлар халқнинг топаётган даромади устига чиқиб олиб, ўзлари хорижнинг энг сара маҳсулотларини ишлатиб ва кийимларини кийишадида, оддий халқни ғурурланиб сифатсиз бўлсада Ўзбекистон маҳсулотларини олишга чорлашади.
Шунинг учун амалда эмас, қоғозлар бажарилган ишлар сони ортиб бормоқда. Юқоридаги уннинг нархлари ҳам қоғозларда белгилаб қўйилгану, амалда, бозорда эса бошқа нархлар.
Ойша РАҲМОН қизи
“Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати Фарғона вилоят бўлими фаоли



