АНА ХOЛОС!

Jinoyat kodeksiЎЗБЕКИСТОН  ПРОКУРОРЛАРИ  БИРГИНА  ЖИНОЯТ  ИШИНИ  БОСТИ-БОСТИ ҚИЛИШ УЧУН СЎРАЙДИГАН ПОРА  НАРХИ  30 МИНГ АҚШ ДОЛЛАРИ!

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовга

Жиззах вилояти Пахтакор тумани Улуғбек кўчаси 43-уй 1-хонадонда яшовчи

Хўроз  Рустамовдан

ШИКОЯТ АРИЗА

(Жиззах вилояти прокуратураси ва Дўстлик тумани прокуратурасининг порахўрлик жиноятини содир қилиши юзасидан)

 Мен, Рустамов Хўроз “Қишлоқхўжаликкимё” давлат акционерлик компанияси Дўстлик туман филиалида мудир ўринбосари вазифасида 2009 йил апрель ойидан бошлаб ишлаб келмоқдаман.

Дўстлик туман прокуратураси Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а, в” бандлари ва 209-моддасининг 2-қисми “б” банди билан менга нисбатан жиноий иш қўзғатиб айб эьлон қилди ва “Қишлокхўжаликкимё” давлат акционерлик компанияси Дўстлик туман филиали билан минерал ўғитлар бўйича фермер хўжаликларга чиқарилган ҳужжатлар Прократуранинг тафтишчилари ва Давлат солиқ ходимларининг текшириш хулосаларига асосан далолатномалар тузилди.

Тергов жараёнида Дўстлик туман прокурори Ф.Бобониёзов мени чақириб Жиззах вилоят <<Қишлоқхужаликкимё>> давлат акционерлик компаниясининг бошлиғи Н.Утаповга нисбатан 100 тонна АМАФОС минерал ўғитлари бўйича ишончнома бермаганлигини уни бу ишга аралаштирмаслигини айтиб, ўйиндан чиқаришни қаттик талаб қилганидан сўнг мен ўз кўргазмаларимни Н.Утаповга нисбатан ўзгартириб 100 тонна АМАФОС минерал ўғитларга алоқаси йўқлиги тўғрисида кўргазма бердим.

Ўз навбатида, Жиззах вилоят <<Қишлоқхўжаликкимё>> давлат акционерлик компанияси бошлиғи Н.Утапов бизларни тўплаб, Дўстлик туман Прокурори Ф.Бобониёзов билан гаплашганлигини жиноят ишини бости-бости қилиши учун 30 минг АҚШ доллари тўплаб беришимизни айтиб барча туман <<Қишлоқхўжаликкимё>> бошлиқларини йиғиб 30 минг АКШ доллари йигиб Дўстлик туман Прокурори Ф.Бобониёзовга олиб бориб берилди.

Шундан сўнг Дўстлик туман Прокурори етказилган зарарни тўлиқ қоплатиб бизни алдаб юқорида қайд этилган моддалар билан айблаб ишимизни судга ўтказиб юборди, лекин биздан 30 минг АҚШ долларини йиғиб олган Н.Утаповни айбламади.

Дўстлик туман Прокурори Ф.Бобониёзовга йиғиб берилган 30 минг АҚШ доллари ҳисобига олти нафар <<Қишлоқхўжаликкимё>> Дўстлик туман филиали ходимлари айбландик.

Шундан сўнг бизлар яьни мен шахсан Жиззах вилоят Прокурори, Узбекистон Республикаси Прокурори номига ва Миллий Хавфсизлик Хизмати Жиззах вилоят бошқармасига, Дўстлик туман Прокурори Ф.Бобониёзовнинг Н.Утаповни айбдан чиқариб ташлаганлигини ва 30 минг АҚШ долларини йиғиб олиб ҳамма зарарни тўлатганлиги бўйича шикоят-ариза билан мурожаат қилдим.

Текшириш натижасига кўра, Жиззах вилоят <<Қишлоқхўжаликкимё>> давлат акционерлик компания бошлиғи Н.Утаповнинг қисмини алоҳида ажратиб Жиззах шаҳар Прократурасига тергов қилиш учун юбориб унинг айблари бизнинг жиноят ишимиз билан боғлиқ бўлганлиги сабабли ва бевосита 100 тонна АМАФОС минерал ўғитининг 20 миллион пулини олганлиги исботланганлиги учун қамоққа олди.

Дўстлик туман Прокурори Ф.Бобониёзовга берилган 30 минг АҚШ долллари
бўйича текширилганида унинг қўшалоқ <<Ласеттилари>> Тошкент шаҳридан 1 миллион долларга участка олганлиги ва укасининг номига
расмийлаштирилган <<Эпика>> автомашиналари тўлик исботланди, лекин Дўстлик туман Прокурорнинг Ф.Бобониёзовнинг Республика Прократурасида кучли ҳимоя қилувчи кришалари бўлганлиги учун Жиззах вилоят Прокуратураси унга нисбатан юзаки хизмат текширувлари ўтказиб ишни совутиш учун кечиктириб ҳар хил важлар билан етарлича текширмасдан келмокда.

Дўстлик туман Прокурори Ф.Бобониёзов Жиззах вилоят <<Қишлоқхўжаликкимё>> давлат акционерлик компаниясига қарашли туман бошлиқларига ҳар хал илтимослар қилиб келмоқда гарчанд иш ҳолати бўйича туман бошлиқларига ҳам тазйиқ ўтказмоқда.

Жиззах вилоят Прократурасига Республика Прократурасига ёзган зудлик телеграммаларим, шикоятларим келиб тушиб, шикоятларим билан ҳеч ким қизиқмасдан Республика Прократурасидаги Ф.Бобониёзовни кришаси бўлиб илтимос қилаётган ходимларнинг юзидан ўтаолмасдан иш шундайлигича ташлаб қўйилди.

Ўзбекистон Республикаси Прокурори Р.Қодировнинг 2005 йилдаги Прокуратура ходимлари томонимдан ишлаётган иш даврида <<дабдабали уйлар, қўшалоқ қимматбаҳо мащинларни «мулк сифатида сотиб олмаслик тўғриси>>да Қарор қабул қилинсада, лекин Дўстлик туман Прокурори ушбу талабларни бузиб, Дўстлик туман Прокурори бўлиб келганидан кейин қимматбаҳо Тошкент шаҳридан ҳовли олганлиги қўшалоқ <<Ласетти, Эпика>> автомашиналар олганлиги тасдиқлансада ҳам бизларни айблаб, айб эьлон қилишига қарамасдан порахўрлик қилиб юкорида қайд этилган мулкларни қўлга киритди.

Бу ҳолатни Жиззах вилоят Прокуратураси жуда яхши билса-да, Ф.Бобониёзовнинг бу ҳаракатларни бости-бости қилиш учун бор кучи билан курашмокда.

Юқоридагиларга кўра, мен Жиззах вилоят Прокуратура ходимларига шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Прокурорларига ёзган шикоятларимда порахўр Ф.Бобониёзовга қонуний чора кўриш масаласини қўйсамда, улар томонидан конун устуворлигини таьминламаганлиги учун уларга бутунлай ишончимни йўқотганлигим сабабли сизга бизнинг жамиятда шундай порахўр
Прокурорлар борлиги тўғрисида ёзмокдаман.

Менинг ўз шикоят аризама келтирган фактлардан келиб чиқиб Дўстлик туман Прокурори Ф.Бобониёзовнинг порахўрлиги тўғрисидаги жиноят ишини очишда шахсан ўзингиз томонидан назоратга олиб текширишларни ташкиллаштириб беришингизни ва тегишлича кўрсатма бериб қонуний ҳал этишингизни сўрайман.

Аризачи:  Рустамов Хўроз

 17.08.2013

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares