Хасан Чориев – судландими ёки йўқми?

Хасан Чориев 17 июндан буён яқинлари билан учрашиш ҳуқуқидан маҳрум
16.08.13 01:39
 
Қарши шаҳрида миш мишлар юрибди, «Бирдамлик» мухолифат ҳаракати лидерининг отаси беш йилга қамалди деган, бироқ ишончли ахборотни олишнинг иложи бўлмади.

71-ёшли Хасан Чориевни аллақачон беш йил ва икки ойга қамашганини расман тасдиқлашмаяпти ёки инкор этишмаяпти.

Қарши шаҳар суди бу юзадан барча сўровларни адвокат Мели Холмирзаевга йўллаш кераклигини айтмоқда, у эса ахборот эвазига у билан тузилган шартномани тиклашни талаб қилмоқда.

6 август куни Хасан Чориев ҳукм қилингани ҳақида унинг қариндошлари, электрон почта орқали жўнатилган ҳусусий мактубдан билишди.

13 ва 14 август кунлари бу ахборотни астойдил текширишга уринишди.

Судья котиби Нодир барча сўровларга жавобан: «Биз ахборот бюроси эмасмиз, ўз адвокатларингизга мурожаат этинг» – дея, гўшакни қўйиб қўйди.

Адвокат

Биз ахборот бюроси эмасмиз, ўз адвокатларингизга мурожаат этинг»
Қарши суди котиби Нодир

Холмирзаев билан шартнома аллақачон бузилган ва Хасан Чориевнинг адвокати амалда йўқ эканлиги эса, котиб Нодирни мутлақо ташвишлантирмади.

Гарчи 14 август тушдан кейин Холмирзаев суд вестибюлида Чориевнинг қариндошларига тергов ва суд иши ҳақидаги ахборотнинг нима учун маҳфийлаштирилгани сабабини билдирди.

«Ҳаммасига у айбдор!» – деди Холмирзаев, журналист ва «Бирдамлик» ҳаракатининг Ўзбекистондаги рахбари Малоҳат Эшонқуловани кўрсатиб.

Адвокатнинг сўзларига кўра, Эшонқулова ахборотни олган заҳоти ҳаммасини интернет орқали тарқатади, шунинг учун Қарши суди раиси Ориф Элмуродов Чориевнинг қариндошларига маҳкама иши ҳақида билдиришни тақиқлаган.

Бироқ шу заҳоти муроса имкони топилди – қариндошлар Эшонқуловани ва у билан бирга ҳуқуқ ҳимоячиси Шухрат Рустамовни қувишади, Холмирзаев уларга Чориев билан учрашув ташкил қилиб беради.

Кейин адвокат, Хасан Чориев ҳақиқатан ҳам 6 август куни беш йилу икки ойга қамалганини маълум қилган.

Бироқ қариндошлар, унинг доимо уларни алдаб келганини, мактуб эса провокация бўлишини билиб, бу ахборотга унча ишонишмайди ва суд қарори нусхаси кўринишидаги расмий тасдиқни қўлга киритишга ҳаракат қилишмоқда.

Хасан Чориев 17 июн куни 19 ёшли қизнинг номусига тегиш айби билан қамалган эди.

Унинг устидан суд ёпиқ режимда ўтди, бундан ташқари у ҳибсга олинган вақтдан унинг яқинлари ва ҳимоячилари у билан учрашиш имконига эга бўлишмаган.

Ҳуқуқ ҳимоячилари фикрича, 71 ёшли Хасан Чориев устидан суд фитнаси унинг ўғли – АҚШда туриб Ўзбекистонга президент бўлиш истагида эканлигини билдиган «Бирдамлик» мухолифат ҳаракатининг лидери Баходир Чориевдан қасд олиш учун қилинган.

Кекса ва касал бир қариянинг сохта экани яққол кўриниб турган айблов билан – ёш қизнинг номусига тегишда айблашганини билмасликлари учун қариндошлар ва ҳуқуқ ҳимоячиларини суд залига киритишмаган.

Uznews.net

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares