
60 кундирки ЎзР. ЖКнинг 118-моддаси билан айбланган Ҳасан Чориевга алоқадор жиноят иши ҳамон унинг яқинлари, оила аъзоларидан сир сақланмоқда.
Адваокат Мели Ҳолмирзаев ҳам Ҳасан Чориевнинг эмас, прокуратура, суд-ҳуқуқ тизимининг фойдасига ишламоқда.
Бундан хабар топган Ҳасан Чориевнинг қизи Зулайхо Чориева отасининг ҳимояси учун олган атвокат билан тузилган шартномани 22 июль куни бекор қилиш хақида юқори турувчи идораларга шикоят аризалар ёзган ва Мели адвокатнинг хизматини рад этган эди.
Бироқ Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судининг раиси Ориф Элмуродов билан ўзоро тил бириктирган Мели Ҳолмирзаев Ҳасан Чориев ишидан четлашишни истамади. Аксинча ҳамон хибсдаги Ҳ. Чориевнинг ҳуқуқларини топташ билан шуғулланмоқда.
Айни дамда омма орасида “Ҳасан Чориев устидан ҳукум ўқилибди, Шаҳрисабзлик 71 ёшли отахон суд ҳукмига кўра 5 йилга қамалибди” деган миш-миш, овоза тарқаган бўлишига қарамасдан, Ҳасан Чориев зарарига ишлаётган рад этилган адвокат Мели Ҳолмирзаев маҳбуснинг оила аъзоларидан Чориевнинг жиноят ишига оид барча жараёнларни, суд мажлисларининг аниқ вақтини сир сақламоқда.
Бугун, 13 август куни Мели адвокат билан Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар суди биноси олдида тасодифан кўришиб қолган Зулайҳо Чориева “Мели ака, рад этган бўлишимга қарамасдан, сиз отамнинг ишини олиб бормоқдасиз. Ҳозир эл орасида Ҳасан Чориев 5 йилга “кесилибди” деган гап юрибди. Бу гап нечоғлик ҳақиқат. Шу миш-мишлар ростми? Агар ростанам судя отамга нисбатан ҳукмни ўқиган бўлса, отамиз 5 йилга қамалган бўлса, нега буни биздан сир сақламоқдасиз? Нега энди бу суд ҳукмидан бизга нусха бермаяпиз?” дея саволга тутди.
Зулайҳо Чориева отаси Ҳасан Чориев билан боғлик саноқсиз саволларига адвокат Мели Ҳолмирзаевдан: “Агар мендан ҳақиқатни эшитишни истасангиз, аввало адвокатлар палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасига борасиз-да, мени рад этганлигингиз тўғрисидаги аризаларингизни қайтариб оласиз. Акс ҳолда мен Ҳасан Чориев ҳимоясини давом эттираётган бўлсам-да, мендан отангизнинг жиноят ишига оид суд жараёнлари ҳақида, Ҳасан отанинг тақдири хусусида бирор бир маълумотни ололмайсиз” деган жавобни эшитди.
Бироқ, Зулайҳо Чориева ўз касб этикасига зид равишда иш тутаётган адвокат Мели Ҳолмирзаевнинг ноқонуний ҳатти-ҳаракталарига кўз юммоқчи эмас. Ҳолмирзаевни рад этиш тўғрисидаги юқори ташкилотларга ёзган аризасини ҳам қайтариб олиш фикридан ироқда.
Бу ҳол эса Мели Ҳолмирзаевни ниҳоятда ғазаблантирмоқда.
Бугун, 13 август куни Ш.Рустамов Зулайҳо Чориева билан адвокат М.Холмирзаев уртасида 25.06.13. кунги тузилган огзаки Шартномага асосан адвокат М.Холмирзаевнинг Х.Чориев билан ёзма Шартнома расийлаштиргани ва ундаги Х.Чориевнинг имзолари сохталаштирилганини пайкаб колиб, шу куннинг ўзида Карши шахар Прокурорига З.Чориева ва Ш.Рустамовлар томонидан адвокат М.Холмирзаевга нисбатан жиноий иш кузгатиш хакида шикоят киритилди.
З.Чориева Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар суди раиси Ориф Элмуродовнинг котиби Нодир исмли йигитга қўнғироқ қилиб, “Отамизга ҳукм чиққанлиги ҳақидаги миш-мишларга аниқлик киритиб беринг. Мабодо ростданам отамизни 5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилишган бўлса, мазкур суд ҳукмидан бизга нусха беринг” дея талаб қилди.
Бироқ негадир суд котиби Нодир “Бу масалаларга адвокатингиз Мели Ҳолмирзаев орқали жавоб оласиз. Биз билан эмас, адвокатларингиз билан гаплашинг” дея, Ҳасан Чориев тақдири хусусида аниқ бир маълумот беришдан бош тортди.
Мазкур суҳбатдан кейин Зулайҳо Чориева, журналист Малоҳат Эшонқулова, жамоатчи ҳимоячи Шуҳрат Рустамовлар Ҳасан Чориев билан учрашув беришларини сўраб, суд раиси О. Элмуродов номига ариза ёздилар.
Бироқ, 5 соат давомида суд раиси Элмуродовнинг котиби Нодиржон суд биноси олдида турган Зулайҳо Чориевадан ота билан учрашишга русхат беришларини сўраб ёзган аризаларини олишдан бош тортди.
“Қачонки учрашув сўраб ёзган аризангизни адвокат Мели Холмирзаев билан биргаликда келиб топширсангизгина мазкур аризангизни қабул қилиб оламиз. Акс ҳолда хафа бўмлайсизлар, сўровномаларингизни қабул ҳам қилолмаймиз, талабларингизни қондира олмаймиз” дея жавоб берди суд раиси Ориф Элмуродовнинг котиби Нодир.
Бироқ бугун Зулайҳо Чориева ва жаоматчи ҳимоячи Ш. Рустамовлар адвокат Мели Ҳолмирзаевнинг шартномадаги ҳасан Чориевнинг имзосини қалбакилаштириш борасидаги ноқонуний ҳаракати юзасидан адвокатга нисбатан жиноят иши қўзғатиш борасида Қарши шаҳар прокурори номига шикоят киритдилар.
Бундан хабар топган Мели адвокат янада қутириб кетди.
Оқибатда Ҳасан Чориевнинг тақдири яна мавҳум қолмоқда.
Биз бир нарсани тушунмаймиз, Суднинг хибсдаги Ҳасан Чориев билан қизининг учрашуви ҳақидаги аризани қабул қилиб олишида адвокат Мели Ҳолмирзаев иштироки не чоғлик муҳим бўлиши мумкин?
Бунга рад этилган адвокатнинг нима дахли бор?
Ё суд раиси Ориф Элмуродов ҳам ушбу талаби орқали Мели адвокатга нисбатан юқори ташкилотларга Зулайҳо Чориева номидан ёзилган шикоятларни қайтариб олишга мажбур этиш усулларидан биримикан ?
“Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати Ўзбекистон бўлими Матбуот хизмати



