АҲОЛИНИ АЛОҚА ХИЗМАТИДАН МОСУВО ҚИЛИШМИ БУ Ё ХАЛҚНИ ЭЗИШНИНГ ЯНГИЧА УСУЛИМИ?

imagesБухоро шаҳрида кўпгина алоқа тармоқларининг қайтадан таъмирлаш ва хонадон рақамлари ўзгартириш  ишларида сусткашликка йўл қўйилаётганлиги  аҳолига ноқулайлик туғдирмоқда.

Телефон тармоқларидаги таъмирлаш ишлари ушбу йилнинг апрел ойида бошлаб юборилганида мижозлар қаттиқ қувонишганди.

Бироқ аҳолининг севинчи узоққа чўзилмади.

Мана, ёзнинг охирги ойи – август ҳам кириб келдики, ҳамон телефон тармоқларидаги таъмир ишлари ўлда-жўлда.

Ваҳоланки, таъмир ишларини икки ой ичида тугаллаш кўзда тутилган эди.

Соҳадаги ўзибўларчилик, хўжасизлик туфайли таъмир ишлари муддати 4 ойга чўзилик кетди. Сусткашлик шу зайл давом этадагин бўлса, мижозлар яна қанча муддат азият чекишлари номаълумлигича қолмоқда.

Энг афсусланарлиси, таъмирдан чиқарилган телефон тармоқлари хизмати ҳам сифатсиз.

Аҳоли пунктларида кичик алоқа станцияларининг ташкил этилиши телефон рақамларининг ўзгартирилишига сабаб бўлмоқда.Таажжубланарлиси, хонадонлардаги телефон рақамларининг ўзгартирилиши негадир интернет хизматининг ёмонлашувига олиб келмоқда.

Айни дамда  Бухорода «Узонлине» интернет тармоғининг фаолиятида ҳам узилишлар содир бўлмоқда.

Интернет провайдерлари эса бу каби узулишларни алоқа тармоқлари билан боғлашмоқда.

Янаям афсусланарлиси, хонадон эгаларининг ўзгартирилган телефон рақамлари орқали уяли алоқа компаниялари тасарруфидаги рақамларга чиқувчи қўнғироқлар ва оддий статсионар телефонлардан кирувчи қўнғироқлар чеклаб қўйилган.

Тизимдаги ушбу ноқулайликни мутахассислар ташкил этилган алоқа станциялари Хитойдан олиб келинганлиги ва бу аппарат тўлалигича ишга туширилмаганлиги билан изоҳлашмоқда.

Соҳадаги камчиликлар кўлами шунчалар бисёрки, айтган билан адо бўлмайдигандек.

Яъниким, ҳатто хонадонларга берилган янги телефон рақамлари ҳам компьютерга киритилмаган.

Натижада, янги рақамга эга бўлган мижозлар телефон тўлаовларини эски рақамлари ҳисобига тўлашмоқда.

Гоҳида Бухородаги телефон хизматининг таъмирланиши мижозларга қулайлик туғдириш учун амалга оширилаяптими ва ё қийинчиликлар комида қолдириш учунми, англаш мушкул бўлиб қолмоқда.

Нима бало, юрак ҳовучлаб яшамасликлари учун оммани шу тақлид алоқа ва интернет хизматидан мосуво қилишмоқчими дейман-да булар?

Йўқса,  аҳолига бу қадар мушкулот туғдиришдан ким манфаатдор?

Шусиз ҳам эзилиб кетган халқни янада баттарроқ эзиб нимага эришмоқчи булар….

 Шахруз  САИДИ

“Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати

 Бухоро вилоят бўлими фаоли

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares