ШИКОЯТ АРИЗА

                                                         Навоий вилояти МХХ бошлиғига

МАНСАБДОР АМАЛ ВА ПУЛ ДАРДИДА                                     Нусхаси:   Навоий вилояти бош прокурорига

                                                         Кармана тумани Толиб Ғафуров МФЙда

                                                         яшовчи  Эшпўлатова Наргиза томонидан

                             Ш И К О Я Т        А Р И З А

Мен 2003 йилда Самарқан вилояти, Пахтачи тумани, Охунбобоев шаҳрида яшовчи Мирзоҳид Жабборов исмли шахс билан оила қуриб, 2011 йилдан алоҳида яшай бошладик. Собиқ турмуш ўртоғимнинг ичкиликка руъжу қўйиб, тинимсиз жанжаллашуви оқибатида ажрашиб кетдик. Никоҳимиз даврида 2004 йилда туғилган қизим Нигина мени қарамоғимда қолди. Яшаб турган маҳалламиздан собиқ турмуш ўртоғимнинг кўмагисиз ер участкаси олиб, ота-онам ва қариндошларим ёрдамида 2 хонали уй қуриб олган эдим.

Хуллас, қизимнинг таъминотини кўтаришда қийналганлигим сабаб 2012 йилда собиқ турмуш ўртоғим бошқа бир аёлга ўйланганидан сўнг, 2013 йилнинг 15 декабрида Мирзаев Ботир исмли шахс билан оила қуриб, яшай бошладик.

2013 йилнинг 28 декабрь куни кеч соат 23.00да турмуш ўртоғим ва қизим билан қариндошларимизникига меҳмонга кетиб,кеч қайтганимизда яшаб турган уйимиз ёнаётган ҳолатида кириб келдик. Дарҳол тегишли идоралар кўмагида ёнғинни тинчитиб, уйимга қастдан ўт қўйилганлигини сезиб, гумондор шахс сифатида собиқ турмуш ўртоғимни ИИБга ёзиб бердик. У ўз вақтида барча айбини бўйнига олди. Тергов бошланиб, уч кун ичида ҳали тергов тугамасидан туриб, собиқ турмуш ўртоғим судгача жазони ўташ ҳолатидан озод қилинди.

Аммо қаҳратон қишда оилам ва ёш болам билан кўчада ҳеч нарсасиз қолиб кетганлигимни терговчи ва бошқа мутасаддилар у қадар ҳис эта олишмаяпти.

Айбдор шахс Жабборов Мирзоҳид эса етказилган зарарни тўлаб бериш мажбуриятини ҳам бўйнига олмаяпти. Айни пайтда кучли қўрқувдан оилавий саросимага тушиб, соғлигимизни йўқотиб қўйганмиз.

Сиздан юқоридаги каби ҳолатларни инобатга  олган ҳолда, айбдор шахсга нисбатан қонуний жавобгарлик ҳолати қўлланилиб, менга ва оиламга етказилган моддий-маънавий зарар ундирилишида амалий ёрдам беришингизни сўрайман.

Эшпўлатова Наргиза.

Дастлаб Навоий вилояти ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилган Наргизанинг  муаммоси ечими ҳамон аросатда. Уларга ИИБ ходимлари томонидан тушинтирилишича, Ўзбекистонда бировнинг тўғрироғи “камбағалнинг” уйини ёқиб юборган шахсга нисбатан ҳеч қандай жазо йўқ экан. Бу ҳаракат жиноий ҳаракат саналмас эмиш.

Қолаверса, ўт қўйган йигитнинг номида ҳеч қандай мол-мулк расмийлаштирилмаганлиги сабабли етказган зарарини ундиришнинг ҳам иложи йўқ эмиш. Шу ўринда ҳақли савол туғилади: Кўчада қолган жабрланувчининг оиласи ва ёш боласи қандай кун кечиради? Бу ҳақда ҳеч кимнинг бош қотиргиси йўқ. Чунки вилоятда ҚОРНИ ТЎҚНИНГ ҚОРНИ ОЧ БИЛАН МУТЛАҚО ИШИ ЙЎҚ! ХАЛҚ МАНФААТИ УЧУН ХИЗМАТ ҚИЛИШИ КЕРАК БЎЛГАН МАНСАБДОР АМАЛ ВА ПУЛ ДАРДИДА! Чунки бундай ҳолатлар минглаб учрамоқда. Бутун бошли китобга сиғмаса керак битиклар ёзилса. Аммо натажа қандай бўлади? Ким бош қотириб, бу муаммоларни ечишга қачон вақт топади билмадик.  Бу аҳволда республика юқори турувчи идораларига шикоят қилувчилар сони ортиб бораверади шекилли.

Хабарни ДИЛДОР тайёрлади

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares