«Бизнинг пўписамизсиз ҳам буёғинг яқин қолди, бечора»…

2010 йилдан бери менга Навоий вилояти Кармана туманидаги чоршанба молбозорининг бошлиғи Эргаш Маҳмудов билан биргаликда тил бириктиришиб, «Гулнора Каримова мени дугонам бўлади.

Битта телефон билан исталган пайтда сени йўқотиб юбораман», деб пўписа қилиб келган Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар Кенгаши Навоий вилояти бўйича  собиқ раиси Назира Юсупова.

2013 йилнинг 10 июль кунида мен даволанаётган ногиронларни реабилитация қилиш марказига келган эди. Эртаси куни эса, марказ шифокори Абдусамат Абдувоҳидов менга «Сиз давлат ва ҳукумат олдидаги жиноятингиз учун қачон пушаймон бўласиз?», деган саволни берди.

Ва пушаймон бўлмасам битта укол билан яширин буйруққа асосан ўлдирилишимга шаъма қилган эди.

Мен уч йил давомида ҳали мухолифатчилар сафида бўлмаган даврларимда Эргаш Маҳмудов ва унинг учинчи ноқонуний хотини Назира Юсуповаларнинг пўписа қилишаётгани ва ҳатто болаларимнинг ҳаётида таҳдид солаётганидан норози бўлиб ИИБ ва бошқа ҳуқуқ тартибот идораларига номига тинмай шикоят аризаларим билан чиққан эдим.

Аммо ҳар гал вазият ўрганилмай натижасиз қолар эди. Бугун ўша аёл, Назира Юсупова 12 июль куни яна шифохона дарвозаси ёнида мени «Бизнинг пўписамизсиз ҳам буёғинг яқин қолди, бечора»,  деб ўтиб кетди.Мақсад нимаю, нимага шаъма қилинаётганлитгига ақлим етмай қолди.

Дилдора БОЙМУРОДОВА

“Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати

Навоий вилоят бўлими етакчиси

 

 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares