Навоийда ўқувчилар сарсон

Навоий шаҳар ҳокими Баҳодир Жўраев ўқувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси «Таълим тўғрисида»ги  Қонунининг 13-моддасида ҳимояланган ҳуқуқларидан маҳрум қилмоқда.

Навоий техника-иқтисодиёт коллежида ҳар куни эрта тонг соат 7.00дан то кеч соат 19.00гача 12 соат давомида ота-оналар ва ўқувчилар сарсон.

Сабаби, коллежга ҳужжатлари қабул қилинмаяпти. Коллеж директори Зокир Тоғаевнинг айтишича, Навоий шаҳар ҳокими Баҳодир Жўраевнинг ички буйруғи бор экан.

“Коллежга Навоий шаҳрида яшовчи ўқувчиларгина қабул қилинсин. Асло ўзга туманлардан келган ёшларнинг ҳужжати олинмасин” деган мазмунда амр қилганмишлар.

Навоий шаҳри билан чегарадош қўшилиб кетган туман Карманадан ҳам ўқувчи қабул қилинмас эмиш.Навоий шаҳар деҳқон бозорининг шундоққина орқасида яшовчи бир тўп Нарпай ҚФЙга қарашли 11-умумий ўрта таълим мактабини тугатган 13 нафар ўқувчи ҳам бугун саргародон.

Мактаб директори Фаҳриддин Болиевнинг айтишича, 13 нафар ўқувчисини ҳужжатини олиб келиб бугун бешинчи кун коллеж остонасига бош урмоқда.

Шунга қарамай, директор келтирган ўқувчиларнинг ҳужжатлари яна ортга қайтарилди.

Коллеж директори Зокир Тоғаев фақат бир сўзни «Шаҳар ҳокими  Жўраевдан руҳсат олиб келсанглар, ҳужжатларингни қабул қиламан.  Бўлмаса йўқ», деган сўзни тўтиқушдек такрорлаб оёқ тираб туриб олган.

Баҳодир Жўраевнинг қабул эшиги эса карманаликлар учун ёпиқ. Ноилож қолган мактаб директори Фаҳриддин Болиев ўзи истаган коллежга таҳсил олиш ҳуқуқидан маҳрум бўлган ўқувчиларнинг ҳужжатларини мажбурий тартибда бошқа коллежларга топшириб юбормоқда.

– Мен  шу ердаги 12 нафар тенгдошларим сафида бошқа коллежга ўқишдан мутлақо бош тортаман, – дейди Хадича Турсунова.

Гулдона ХОЛБОЕВА

“Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати

Кармана туман бўлими фаоли

 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares