![]() | |
![]() | Хасан Чориев 17-июн эрталаб йўқолиб қолган. |
17 июн куни Қашқадарёда 71 ёшли Ҳасан Чоривени – Ўзбекистоннинг келгусидаги президенти бўлажагини айтувчи Баҳодир Чориевнинг отасини ҳибсга олишди.
Сўнгги бор Ҳасан Чориев, АҚШда яшовчи, “Бирдамлик” мухолифат ҳаракатининг лидери Баҳодир Чориевнинг отаси, оҳирги бор 17 июн эрталаб алоқага чиққан.
У телефон орқали қизига қўнғироқ қилиб, Қашқадарё вилоят ички ишлар бошқармасининг тергов изоляторида (СИЗО) эканини ҳабар қилган.
Мақола ёзилаётган пайт ҳуқуқ ҳимоячилари унинг ҳибсга олиниши сабаблари ва тафсилотларини аниқлаш учун Чориев яшайдиган Шаҳрисабз шаҳрига отланишган эди.
Фермер эди – ҳонавайрон бўлди
Қачонлардир мироблик қилган, 2008 йили пенсияга чиққач фермерлик билан шуғулланган Хасан Чориев, бу соҳада катта ютуқларга эришган эди.
Ўша пайтлардаёқ мухолифатчининг отасига маҳаллий ҳукумат эъҳтибор қаратиб – унинг чорвасини, ерини, уйини тортиб олган, шикоят қилиб борганидан кейин эса, «туҳмат учун» уни 29 миллион сўм (11 минг доллар атрофида) миқдорида жаримага тортишди.
Тошкентлик ҳуқуқ ҳимоячилари кекса одам ҳимоясига чиқишди, унинг президентга, Сенат ва МХҲ раисларига шикоят ёзишига ёрдам беришди.
Натижада шу йилнинг 5 мартида Шаҳрисабз суди қарори билан Чориев амнистия қилинди ва қурби етмайдиган жаримани тўлашдан озод этилди.
Айни пайтда бу қарор ҳуқуқ ҳимоячиларин қаноатлантирмади – 22 март куни Рустамов Ўзбекистон президентига ариза бериб, унда олдинги суд қарорини бекор қилиш ва қариянинг жабрланиши ва жиноий жавобгарликка тортилишида айбдор бўлган мансабдорларни жиноий жавобгарликка тортилишини сўрашди.
Чориевнинг ҳибсга олиниши, эҳтимол ҳукуматнинг президентга шикоят учун, шунингдек рахбарларнинг бедодликлари учун бошқа арзлар учун қасд олишидир, дея ҳисоблайди ҳуқуқ ҳимоячилари.
Ўғлига қўлинг етмаяпдими? Отасини ур!
Айни пайтда Ҳасан Чориевга қилинаётган ҳуружларнинг сабабини кўпчилик, унинг ўғли – АҚШга муҳожирликка кетган ва у ерда «Бирдамлик» мухолифат ҳаракатини тузган Баҳодир Чориев фаолияти билан боғлашади.
Хасан Чориевнинг сўзларига кўра, у фермерлик қилган, Қамаши тумани ҳокими унга тўғридан тўғри айтган: «ўғлинг «Бирдамлик»ни ташласин, ўшанда ҳаммаси яхши бўлади, аксинча – турмага қамаласан».
Исми айтилмаслигини сўраган Тошкентлик журналистлардан бири, «қариядан, яқинда «Фарғона»да босилган -“Америкалик «далнобойшик» – Ўзбекистоннинг келажакдаги президентими?” мақоласи учун ўч олишаётган бўлишса керак?
Журналистнинг фикрича, ҳукуматни Баходир Чориевнинг келгусида Ўзбекистонда президентлик «пойгаси»да иштирок этиш мақсади қўрқитгани даргумон.
ЎзР Конституциясининг 90 моддасига мувофиқ «сайловларгача камида 10 йил давомида Ўзбекистон ҳудудида доимий яшаб келган фуқар» Ўзбекистон президентлигига сайловларда ишгтирок этиши мумкин.
Чориев аллақачон кўп йиллардан буён АҚШда яшайди ва ўз-ўзидан номзодини сайловларда қўйиш ҳуқуқига эга эмас.
Бироқ мақолада кўплаб бошқа маълумотлар борки, улар Ўзбекистон ҳукуматини ташвишлантирмаслиги мумкин эмас.
Жумладан мақолада, Чориевнинг «яширин» фаолиятни молиялаб келаётгани ва АҚШ ҳукуматини фаол тарзда «рангли» инқилоб қилишга чақириб келаётгани айтилган.
Айрим ўқувчиларнинг фикрича, эҳтимол, бу мақолани ёзган россиялик журналист Чориевнинг сўзларидан Ўзбекистондаги реалликни тушунмаган.
Масалан, ҳуқуқ ҳимоячиларининг тасдиқлашича, Чориевнинг «яширин фаолият»ни молиялантириши қаҳвалардан бирида байрамлар – Янги йил ва 8 март зиёфатларини ўтказиш учун почта жўнатмасини англатади.
Кўплаб ўзбекистонлик фуқаролар фикрига кўра, «Бирдамлик» ҳаракати ўз моҳиятига кўра беозор, чунки у сиёсий курашни мутлақо тинч воситалар – масалан «ОШ» тадбири каби, бутун норозилик оқ рангли шарф ёки бош кийим кийиш билан ифодалашни кўзлайди.
Бироқ ушбу мақолада, Чориевнинг «рангли инқилобларнинг асосий назариётчиси, америка армияси разведка бўлимининг истеъфодаги полковниги Роберт Хелви» билан тушган сурати афтидан Ўзбекистон ҳукуматини мутлақо бошқа хулосага келтирган бўлса керак.
«Қандайдир билдириб қўйишлари керак эди, Чориевнинг ўзини «олиб келиш»нинг иложи йўқлигидан, отасидан ўч олишга қарор беришган», – дейди ҳуқуқ ҳимоячилари.
Uznews.net
| Тэги: Баходир Чориев, Бирдамлик, Хасан Чориев |





