Тоня холанинг "мўъжиза" табуреткаси ёки "келажаги буюк давлатда" ногиронларнинг "ширин" ҳаёти тўғрисида

Мила Иванова

Турмуш даражаси бўйича биз аллақачон Америкага етиб олдик. Энди Совет Иттифоқидан қолган нарсалардан фойдаланиб уни қувиб ўтиш қолди холос.

Ногиронлар ҳарактланиши учун арзон восита бўлмиш Тоня холанинг «мўъжиза» табуреткаси мустақил Ўзбекистон СССРдан қийинчилик билан тортиб олган  маҳсулотлардан биридир.

Президент ногиронлар ҳуқуқи бўйича ковенцияни имзолаб бажармаганига, ҳукумат эса бажармоқчи эмаслигига, бу дастурларга ажратилган пуллар талон- тарож қилинганига,  албатта Давлатова Т.айбдор.

   У Тошкент каби маданиятдан узоқ жойлардан аёлларга пенсияга чиқишга ҳуқуқ берувчи 2 та меҳнат стажига тенг 45 йиллик стажга эга, 13- 14 ёшдан  бошлаб 8 соатлаб эртадан – кечгача    ишлаб  қашшоқлик ва оғир меҳнатдан бошқа нарсани кўрмай нафақага чиқанидан кейин ҳам шаҳарда яшаш учун оладиган нафақаси етмаганлиги учун  ишлаб юрган  қари рус кампирларини қидириб уларнинг ҳаёти ҳақида гапириб юради.Сценарийга мувофиқ Таня ўргатганидек табуретка ёрдамида ҳаракатланаётган, «аравчаси қўшниларникида яшириб қўйилган»  Тоня холани бутун мамлакат кўр бўлиб қолгани учун кўрмади. 

Далатова Т.ни жазолаган дунёдаги энг адолатли судимиз қаерга қараганди?

 «Ўзбекистон Республикасида ногиронларнинг ижтимоий ҳимояси» тўғрисидаги Ўзбекстон Республикаси қонунида ушбу  қонунни бажармаганлик учун  Давлатова Т. эмас маъсул мансабдор шахслар жавобгарликка тортилиши кўрсатилган.     

Қачон   табуретка ёрдамида ҳаракатланаётган Тоня хола  кўрсатилган,  Америкадаги бизнинг собиқ фуқаролар ҳам кўрган кадрлар асосида суд                                «Ўзбекистон Республикасида ногиронларнинг ижтимоий ҳимояси» тўғрисидаги Ўзбекстон Республикаси қонунини бажарилмаганлиги юзасидан қўшимча ажрим чиқаради ва иш қайта кўриб чиқилади? Балки депутатлар ва прокуратура қимирлар?«Ўзбекистон Республикасида ногиронларнинг ижтимоий ҳимояси» тўғрисидаги Ўзбекстон Республикаси қонуни бу халқ ва ногиронлар устидан кулишдир.Бу сароб қонун.

Ўзбекистонда ногиронлар ҳаракатланиши учун воситаларни,улардан фойдаланиш учун  мослаштирилган Хрушёв замонида қурилган уйларни, аравачадагилар ва ногиронлар учун мослаштирилган янги қурилган уйларни, элеваторлари бор автобусларни  биротамиз кўрганмизми?

Балки қишлоқларда бордир ва руслар ҳар доимдагидек бу ҳақда ҳеч нарса билмас?

Фарғонада бунга ўхшаш нарса йўқ ва фильмдан хулоса чиқарсак Тошкентда ҳам бундай нарса йўқ. 1- қаватга чиқиш учун пандуси бор вилоят кутубхонаси ва вилоят ижтимоий таъминоти бўлими биносидан ташқари бошқа ташкилотлатларда ногиронлар учун махсус йўлларни кўрмадим. Вилоят ижтимоий таъминоти бўлими биносида ногиронларга ходим тушадиган 1-қаватда – холлда хизмат кўрсатилади. Давлат ногиронларнинг бошқа жойларда қиладиган иши йўқ деган қарорга  келган. Қадрдон шаҳар бўйлаб аравачада кетаётган ногиронларни мен кўрмадим. Иттифоқ давридан қолган ногиронлар машинаси бор бир нечта одамни биламан.

    Шунингдек, ногиронлик аравачаси қаватли уйларда турган бир нечта одамни биламан,лекин бу аравачалардан улар фойдалана олишмайди,чунки қаватли уйлардан унда тушиш имконсиз. Хрушёв даврида қурилган уйларда бундай аравачаларда фақат залда юриш мумкин. Йўлак, туалет  ва ошхоналар торлиги учун у ерларга бориб бўлмайди.  Агар сен ҳаракатланиши чекланган ногиронга айлансанг сенинг ҳаётинг маҳбуснинг ҳаётига айланади.Мана,  қўшни уйдаги Таня хола 2- қаватда 17 йил,мен яшайдиган уйдаги Шура хола 2- қаватда 10 йилдан бери чиқмай ўтирибди.Бундан ташқари Аня,Зина,Клава холалар.Маҳбусларда сайр қилиш ҳуқуқи бор.Улар барча нарсадан маҳрум.Уларнинг айби нима? Улар қандай жиноят қилишган? 45 йил давлатга ишлаганлари учун ўзлари ишлаб топган квартираларнинг тутқини ва Каримов режимининг асирига айланишдими?  Нима учун улар жамиятдан иҳота қилинган? Улар рус бўлгани ва ҳимоясиз эканлиги учунми?   Халқаро Қизил Хоч ташкилоти ва Миллий Қизил Хоч ташкилоти  нима қилаяпти?Балки ҳисоботларда бизнинг кампирлар,қўшниларникида турли хил ҳаракатланиш воситалари борлигига қарамай, ўрганиб қолганлари ва бу одатларини ҳеч хам йўқ қилиб бўлмаётгани  учун  фақат уйда табуреткалар ёрдамида ҳаракатланишаётгани,кўчаларда учар гиламларда учиб юришгани, баъзида қисқа масофаларга супургидан фойдаланишаётгани, шунинг учун уларга пандуслар керакмаслиги ёзилгандир ? Шу сабабли, Америка ва Ғарбда амалда бўлган қонунлар бизга мос келмас.Бундай ҳолатда, Олий Мажлис тез ривожланаётган техника тараққиёти ва  мамлакатимиз халқининг ҳаётига киритилаётган янгиликлар орқасидан ета  олмаётганига асосланиб   қонунни тузатишлар билан қабул қилиш керак эди ёки бу тузатишларни дарҳол киритиш керак. Бизнинг мамлакатимизда ҳар қандай эртакни  ҳақиқатга айлантириш мумкин.

Ушбу мақолага  илова қилинаётган  суратларда  қонун қоғозда эмас, амалда бажариладиган мамлакатлардаги ногиронлар ҳаётини енгиллаштириш  учун ишлатиладиган воситалар тасвирланган. 

  1. Walker. Ҳаракатланишга қийналадиган ногиронлар ва қари одамлар кундалик ҳаётда ишлатадиган арава.Унда озиқ – овқат учун катак ва ўриндиқ  бор.Тормоз билан жиҳозланган. Суғурта  қоплайди.
  2. Аккумлятори ва электр қувватлантирувчиси  бор ногиронлар арaваси. Жароҳат натижасида ҳаракатланишда муаммоси бор одамлар ҳаракатланиши учун қўлланилади.14 соат электр қуввати олганидан кейин 5 соат юра олади.Сотувда бор.Кам таъминланганларга, ногиронларни адаптация  қилувчи ташкилотлар томонидан,  бепул ижарага берилади. Нархи 800 доллар.
  3. Автомобиль йўлларининг иккала томонида жойлашган махсус йўлда ногиронлар араваси.

4.  Пиёдалар ва ногиронлар араваси учун йўллар шундай кўринишга эга.

5. Бу ёстиқча бўйин остеохондрози  билан касалланган  одамлар учун мўлжалланган. Оёқ остига қўйиладиган ёстиқ.

 

6.  Эшиги ёнида автомобил  парковкаси бор ногиронлар учун мўлжалланган  уйга махсус белги қўйилади.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares