Қашқадарёда нефть кони топилди

Яқинда Қашқадарё вилоятининг Касби туманидаги 34-хўжалик ҳудудидан нефть кони топилди.

Жуда катта қувватга эга бўлган мазкур кондан отилиб чиқаётган газ миқдори айни пайтда беҳуда ёниб ётибди.

Яқинда мазкур конни кўриш мақсадида республика Президентининг вилоятга ташрифи кутилмоқда.

Шу муносабат билан вилоят ҳокими Туроб Жўраев шаҳар ичи қатнов йўлларини таъмирлашга бор куч ғайратини сарфламоқда. Аввало, шаҳар ободлиги Президент учунми ва ё аҳоли учунми деган савол қийнайди. Яна бир томони  ана шу оддий халқ қишин ёзин табий газдан фойдаланишдан маҳрум бўлишган. Сабаби, оқава газ танқислигида эмиш.

Айни пайтдаги бу табиий неъматдан оддий халқ умидвор бўлмоқда ва орзу қилмоқдаки, бундан кейин табиий газдан фойдаланишда зора муаммо туғилмаса…?Али Омон

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares