ҲОЛВАНИ ҲОКИМЛАР ЕЙДИ, КАЛТАКНИ "ЕТИМ"ЛАРМИ?

Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани каттаконлари яқинда, ( 2011 йилнинг 10 октябрида) пахта йиғим-терими ҳашари учун барча мактаблар батамом ёпилганини эълон қилишди (Фақат 1-4 синф ўқувчилари номига бўлсада ўқиб туришибди).

Барча мактабларда пахтага бормайдиган ўқитувчилардан одам бошига нақд 200.000 сўмдан пул йиғиб олинди. Шу пулни берганларгина пахта йиғим-терими ҳашаридан озод бўлишади. Акс ҳолда ўз ўрнига кимнидир пул бериб пахтага жўнатиши еки ўзи бориб пахта териши керак. Фарзандларимизнинг билим олиши раҳбариятни қизиқтираётгани ҳам йўқ.

«Нима бўлганда ҳам тинчгина пахтамизни нес –нобуд килмасдан йиғиб териб олайлик. Билим олиш бўлса бир гап бўлар, ҳозирча юқорида ўтирганларнинг буйруғини бажаришдан бошқа иложимиз йўқ, акс ҳолда, ишимиздан айрилиб қоламиз, дейди ўқитувчилар. Аммо техзда исми ва фамилияларини ёзмаслигимизни илтимос қилишади.

Пахта далаларида озиқ овқатнинг, шароитнинг мазаси йўқ. Дўстлик фермер хўжаликларида пахта тераётганлар қозонга бир ойдан буен бор-йўғи икки маротабагина гўшт солинганини айтишди. Шўрлик ўқувчиларнинг ичгани факат учинчи навдан пиширлиган шилдир шўрва… Мактаб ўқувчиларига бир буханка нон тўрт бўлакка бўлиниб берилмоқда. Ҳозирда кам қолган 1941-йил иккинчи жаҳон уриши қатнашчилари уруш пайти ҳам бир буханка нонни тўрт бўлакка бўлиб беришмаганини айтишади.

Худога минг катла шукурки биз бу хил урушни кўрганимиз йўқ. Наҳотки, тинчлик пайти баҳоси олтин билан тенг пахта йиғим-теримида фарзандларимиз нонни ўлчаб ейишса? Буни кандай тушиниш мумкин? Аслида фарзандларимиз, сув текинга ишлаб, терилган пахталардан ҳоким ва ҳокимчаларнинг чўнтаклари қаппаяда. Уларнинг уйларида кунига гўштли, ёғли овқатлар пишади. Болалари пахта даласини кўрмайди. Демак, мантиқ бўйича, оддий халқнинг болаларига етимлардан бадтар муомала қилинмоқда. Шуларни ўйлаганда «Ҳолвани ҳоким. калтакни етим ейди», деган мақол эсга тушади.

Г.Бердиева.

Жиззах.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares