Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади. Бу ҳақда Марказий коммуникациялар хизмати расмий вакили Алтай Абибуллаев 3 июнь куни ўтказилган брифинг чоғида маълум қилди, дея хабар бермоқдаUzDaily.
3-4 июнь кунлари Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 13-йиғилиши бўлиб ўтди. Ушбу йиғилиш икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, транспорт, транзит ва энергетика соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида ўтказилган.
Йиғилишда Қозоғистон томондан бош вазирнинг биринчи ўринбосари – минтақавий ривожланиш вазири Бахитжан Сагинтаев, Ўзбекистон томондан эса бош вазирнинг биринчи ўринбосари – молия вазири Рустам Азимов иштирок этди, дея хабар бермоқда«Казинформ».
«Қозоғистон давлат раҳбари Нурсултон Назарбоевнинг Ислом Каримов таклифига биноан Ўзбекистонга расмий ташрифи арафасида ўтказилаётган ушбу йиғилиш диққат марказида Ўзбекистон-Қозоғистон иқтисодий ҳамкорлигини фаоллаштириш турибди», – деди Абибуллаев.Айни вақтда, Абибуллаев Қозоғистон президенти Ўзбекистонга айнан қачон ташриф буюриши ҳақида аниқ бир санани айтиб, маълум қилмаган.
kun.uz



