Ўқитувчига яна бир вазифа

Мактаб ва коллеж ўқитувчиларининг зиммасида жуда кўп вазифалар мавжуд.

Булар биринчиси ўқувчиларни давомадини таьминлаш бўлса, кўчама-кўча
юриб бола ахаради.

Ўқувчи бир кун келб яна ўз иши билан овора бўлиб кетади. Уларни ўқитиш
учун қанча ҳаракат қилинса ҳозирги ёшлар шунча ўқишдан қочиб ўзларини
бозорга, турли бошқа ишларга уришмоқда.

Коллежлар олдида давомадни таьминлаш муаммоси кўндаланг бўлганча турибди.

Бу солиқ, банк, нефть, спорт коллежлари учун эмас, қишлоқ хўжалигига,
сервиз, қурилиш коллежларига хос муаммо.

Ўқув юртларида ўқиш тугаш арафасида. Мактабларда тугади.Коллежларда июн ойининг охирида ўқиш тугайди.

Ўқитувчилар учун эса ёзги дам олишга чиқишида 2 нафар нафақа оладиган
пенсионерни топиб, унинг нафақасини пластик картага ўтказишга
розилигини олиб, аризасини олиш вазифаси юклатилди.

Эндигина муаммолар гирдобидан чиқиб, енгил тин олмоқчи бўлган ўқитувчи
яна қариндош-уруғи, таниш-билиши орасидан пенсия оладиганларни қидириб
куни ўтиб кетиши тайин.

Агарда пластик картага туширилган пулни ҳеч қандай муаммосиз ишлатиш
имкони бўлганида пенсионерлар ҳам почта эшиги олдида нафақа пули
келишини кутмасдан пластик картага ўтказиб олган бўларди.

Бозорда, дўконларда пластик картага нақд пулга қарагганда қимматроқ
пластик картага сотилади маҳсулотлар.

Банкда эса нақд пулга алмаштириб берилмайди. Натижада  10 фоиз олиб
қолиш шартига кўниб нақ пулга алмаштиришади.

Оддий қилиб айтганда нақ пул бўлмасад йўловчи автобусда ҳам юриш
имконияти йўқда оддий фуқаронинг.

Насиба МАЪМУР қизи

“Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати

Ўзбекистон бўлими фаоли

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares