Ўзбекистон: Ҳукуматнинг ўзи талончими ёки прокурор тиланчими?

Кўз югуртирсангиз, Ўзбекистон қонунларига гап йўқ:  Бунчаларам элпарвар бўлмаса бу ҳукумат, дея ёқа тутасан.

Рост.  Негаки, қонунларда, қоғозларда ҳамма нарса инсон учун, унинг манфаатлари учун хизмат қилади.

Биргина қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш, фермерлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид қонунларни кўринг: қойил қоласиз.

Бироқ, амалдачи?

Мана, масалан, Шаҳрисабз туман прокуратураси томонидан фермер аёл (исмини сир тутишимизни илтимос қилди. Отини ошкор этишга юраги йўқ. Қоун каззоблари жонини суғириб олишидан ҳайиқади-да!) дан 5 тонна ғалла сўралди.

Бўғдойдан давлат режасидан ортиқ ҳосил олган фермер  пешона теридан бунёд бўлган  ҳосилини текинга беришни истамаганни учун  бугун унинг  ҳолига маймунлар йиғламоқда.Натижада фермер аёлнинг 100 гектарга яқин ҳосилга тайёр экин майдони бугун ноқонуний деган баҳона билан тортиб олиниш арафасида.

Республика бош прокурорига мурожаат қилиш мақсадида бир ойнинг ичида уч маротаба турмуш ўртоғи билан  Тошкентга қатнаган фермер йўқ деганда 500 минг сўм харажатга тушди.

Шунга қарамай ҳар гал унинг шикоятини ўрганиш “тепа”дан яна туман прокурорига қайтарилмоқда.

Унда фуқароларнинг республика юқори турувчи идораларига мурожаат қилишларидан не наф?

Бор ваколат туман прокурорларига берилган бўлса, у ҳолда Рашид Қодиров ўтирган бош прокуратура штатларини қисқартириш керакдир?

Али ОМОН

“Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати

Қашқадарё вилоят бўлими фаоли

 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares