Ҳамиша муаммо келтириб чиқаради-да…
Шу йилнинг 1 июлидан бошлаб Ўзбекистонга олиб кириладиган озиқ-овқат товарлари, шахсий гигиена буюмлари ва бошқа истеъмол
товарларида уларни ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан қўйилган давлат тилидаги товар маркировкаси бўлиши шарт қилиб қўйилди.
Албатта, бу харид қилаётган маҳсулотимиз учун ўзбек тилида тўлиқ маьлумот олиш имкони бўлади, деган гап.
Аммо, ўзбек тилида товар маркировкасини ёзиш албатта муаммога айланиши турган гап.
Чунки, мамлакатда хорижий мамлакатлар билан ўтказиладиган учрашув йиғинлар асосан рус тилида ўтказилади. Рус тили оммалашган.
Шаҳарлар кўчаларига қўйилган рекламаларнинг жуда кўпчилиги рус ва инглиз тилида ёзилган. Тушунарсиз ҳолатлар жуда кўп.Ўзимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг айримларида ҳам ўзбек тилидаги ёзувларни топиш қийин.
Шу маьнода ушбу қарор ижросини таьминланиши яна божхона ва чегара ходимларининг қонунни пеша қилиб ноқонуний ҳаракатларини амалга оширишлари учун кенг йўл очилишига хизмат қилади.
Насиба Маьмур қизи
«Бирдамлик» Халқ Демократик Ҳаракати
Ўзбекистон бўлими фаоли



