Ўзбекистон адабиётининг муқобил яхши намуналари янги Uzlit.net сайтида тақдим этилади, дейди Рифат Гумеров.Ўзбекистоннинг муқобил адабиёти, Тошкентда яшовчи Гумеревнинг сўзларига кўра, маҳаллий нашриётлар ва ОАВдан йўл топмайди. Улар мамлакатнинг бугунги раҳбарияти сиёсатини ташвиқот қилиш билан банд.
Натижада, мамлакатдаги кўплаб, кино, мусиқа, адабиёт соҳасидаги истеъдодли одамлари ҳеч қаёққа чиқа олишмайди, ўз томошабинлари, тингловчилари, ўқувчиларини топа олишмайди.
20 аср бошларидаги совет импрессионизмининг энг яхши намуналарини Нукус музейида жамлаган Игор Савицкий каби, Рифат Гумерев Ўзбекистон муқобил адабиёти учун Uzlit.net сайтида бир макон яратишни истаган, тафсилотлар адибнинг суҳбатида: Uznews.net: Рифат, сизнинг ҳозир йўлга қўйган – Uzlit.net лойиҳангиз – қатор йиллар давомида чоп қилиб келинган 50 томлик “ARK” алманахи билан қанчалик боғлиқ?
Р.Г.: Улар ажралмасдир – бу “Мир R” (R Дунёси) номи билан яхлит бир умумий лойиҳа.
Uznews.net: “R” ҳарфи остида сизнинг Рифат номингиз яширинганми?
Р.Г.: “R” мен учун аллақачон поручик Ржевский каби…
Uznews.net: Яъни умумлаштирилган ном?
Р.Г.: Мутлақо тўғри ва аллақачон бу ҳарф мутлақо менга тааллуқли эмас. Мен ҳар бир одамнинг “Я” («мен» тарж.) ва “R” яъни – альтер-эгоси бор, деб ҳисоблайман, чунки одамлар социумда бир хил яшашади, бироқ ҳар бир инсон руҳида “R” аталган бола яшайди. Ва мен ҳар бир одамда – ўқувчида, томошабинда ушбу болани, унинг кўзгудаги «Мени»ни уйғотишни истайман.
Мен барча соҳалар: адабиёт, кино, мусиқанинг муқобили билан шуғулланаман. Бироқ мен машшоқ ёки видео-артист бўлганим учун эмас.
Менинг ўзим истеъмолчи томошабинман ва бу йўналишлар менинг учун қизиқарли.
![]() | |
![]() | Шоир ва ношир Рифат Гумеров |
Айни пайтда, ҳар қадамда, шу соҳада ишлаётган, ижоди, қўлёзмалари сувга, ерга, дейлик столга ғарқ бўлаётган кўплаб одамларни кўраман, мен бу ҳолатларни қайд этишни истайман.
Ва менинг, ҳар йили бир жилддан чиқувчи 50 жилдлик альманахим, кўплар учун номаълум бўлган одамларнинг 50 йилини – ўтган асрнинг 25 йили ва жорий асрнинг 25 йилини ўзида акс эттиради.
Uznews.net: Яъни, 50 йил давомида юз берган маданий аҳамиятга молик ҳодисаларни?
Р.Г.: Муқобил ҳодисаларни!
Нима учун муқобил, чунки «официоз» деб аталувчи барча вакилларнинг студиялари, «Форум» жамғармалари, «Белла Терра» каби ялтироқ журналлари, имкон қадар нашриётлари, ёзувчи уюшмалари, бастакорлари бор. Ва улар ҳеч бир оммалаштиришга муҳтож эмас, бунинг уларга кераги йўқ. Мен эса уларга кераксиз нарсалар билан шуғулланаман.
Бироқ менинг тушунчамдаги бу санъат жуда аҳамиятли – “Я” дан кўра “R” жуда аҳамиятлироқ. Ва мана шу Uzlit.net сайти – яна бир қўшимча имконият, муқобил санъат учкн янги майдон.
Uznews.net: Сизнинг назарингизда, “Мир R”нинг истиқболи қандай?
Р.Г.: Ҳозирча жуда ранг-баранг жамият, инсоният, “Я” бор экан “R” ҳам мавжуд бўлади.
Uznews.net: Саволга аниқлик киритсам: сиз ўз лойиҳангиз шарофати билан, муқобил санъат “Мир R” ўз ўқувчисини топади, сизнинг кучингиз билан у абадийлашади дея ҳисоблайсизми?
Р.Г.: Менимча, ўз ҳақимда бундай гапириш ҳаддан ташқари ўзимга бино қўйиш бўлади.
Чунки ўз санъатингни севишинг мумкин ва шунчаки шу санъатни севиш мумкин, мен ўзимни иккинча тоифага киритган бўлардим.
Шунчаки мен ўзим учун қизиқарли бўлган иш билан шуғулланаётганим, шу жараён иштирокчиси бўлганимдан ҳурсандман.
Айни пайтда, Игор Савицкий фаолиятига ўхшаган иш билан машғулман.
У эса, мен бу сўзни айтишдан қўрқмайман, ўртача бир рассом бўлган, агар Нукус музейи бўлмаганида, унинг номини ҳеч ким билмасди.
Уни бутун ҳаётини рангтасвир йиғишга бағишлагани учун билишади ва эҳтиром қилишади. Мен ҳам – йиғувчи, ўлкашунос, этнографман…
Маълумот учун:
Шоир, адиб ва таржимон Рифат Гумеров 1958 йил Қозоғистоннинг Жамбул чўлида туғилган, у ердаги қишлоқлардан бирида беш ёшигача яшаган. Кейин ота-онаси билан Фарғонага кўчиб келган, у ерда ўрта мактабни тугатган. Ўша ерда 1979 йили Педагогика институтини битказган.
Кейин бир йил “Ферганская правда” газетаси мухбири бўлиб ишлаган, 1980 йили М. Горький номидаги Москва адабиёт институтига кирган, 1990 йили уни тамомлаган.
Айни пайтда онгли равишда Россия ёки Ўзбекистон ёзувчилари уюшмасига ҳеч қачон аъзо бўлмаган.
Гумеров – ўзининг учта шеърий тўплами, қатор коллектив адабий тўпламлар ва «қалин» Россия журналларида жоп қилинган асарлар муаллифидир. Бугунги кунда “ARK” алманахининг бешта сони муҳаррири.
Uznews.net





