Малоҳат Эшонқуловага дўстона сатирик шеър (янги таҳрирда)
Мухолиф аҳли ҳайрон,
Баъзисин қалби вайрон:
– Шунча ишлаб, биз ғариб,
Юргаймиз нон ахтариб.
Эртаю кеч биз сарсон,
Дўкон қатнаймиз арзон.
Чиқди аммо Малоҳат,
Топди хузур, фароғат.
Тезда у бойиб кетди,
Роса гердойиб кетди.
***
Кимдир, тутиб тутқаноқ,
Хатлар ёзар юмалоқ.
Кимдир ёзар ошкора:
– Эсинби кўрмас чора!
***
Лекин бир оз ўйласак,
Холисона сўйласак:
Бор, Малоҳат, гуноҳинг,
Пирпиратма нигоҳинг!
Телвизўрда ишлардинг,
Аймоғингни хушлардинг.
Барчасин эдинг фаҳри,
Яйрарди сендан баҳри.
Лек очлик қилдинг эълон,
Кўтардинг тўс-тўполон
Оч ётдинг сен хафталаб,
Нимадир қилдинг талаб.
Қанчадир қилдинг бардош,
Ёзди сени Мамандош.
Бўлолмай аммо ғолиб,
Бўлиб қолдинг муҳолиф.
Ачиди сут-қаймоғинг,
Юз ўгирди аймоғинг.
Сен алдоқчи экансан!
Сен айғоқчи экансан!
Бу эмас лек гуноҳинг,
Пирпиратма нигоҳинг!
Чориевга қўшилиб,
Муттасил уни шилиб,
Баҳрайтириб ҳаммани,
Писанд этмай оммани,
Супер люкус версия,
Сотиб олдинг Нексия!
Мана шунга, бу сирмас,
Сени ҳеч ким кечирмас!
Мен Кобалт олсам лекин
Нималар бўларикин?
***
С.Равоний.



