Мен “Бирдамлик” ҳаракати ишларига аралашмай қўйган эдим. Лекин бу ташкилотнинг Тошкент вилояти бўлими раҳбарининг ҳам ҳаракат сафларидан чиқиш ҳақидаги баёноти ушбу мақолани ёзишимга туртки берди. Чунки бу ҳаракатни жонланишида озми-кўпми меҳнати синган киши сифатида бўлаётган ишларни кўриб ачиниб кетаяпман. Мен аввало бу ҳаракат сафига пул учун кирмаган эдим. Б.Чориевни амалий иш қиладиган, фидоий сиёсатчи сифатида билиб, “Бирлик” даги ҳатоларни қайтармай, у билан ишлаб элу юрт учун нималардир қилиш мумкинлигини англаб иш бошлаган эдим. Лекин яхши ниятлар билан бошлаган ишимизга Малоҳат Эшонқулова бирма-бир зимдан зарба бера бошлади. Секин аста Малоҳат Чориевни ишончига кириб, “Бирдамлик”даги таниқли, фидоий кишиларни турли йўллар билан ҳаракатдан четлаштира бошлади. Мен ҳалигача бир нарсага ишона олмайман. Наҳотки Баҳодир ҳалигача М.Эшонқуловани ҳаракатда фақат пул учунгина юрганини, таниқли ҳаракат фаолларини пул учунгина ҳаракатдан четлаштираётганини тушиниб етмаган бўлса. Наҳотки, Эшонқуловани “ўйин”лари туфайли ҳаракатдан чиқиб кетганлар фидоий эмас, балки аҳмоғу, биргина Малоҳат ақлли,фидоий бўлса.
Эшонқулова Чориев пул жўнатмай қўйиши билан ўзини четга олаяпди. Лекин бунгача Баҳодирни ҳалол ишлаб топган пулларини ўзлаштириб бўлган эди. Билишимча “Бирдамлик” оффиси учун Малоҳат бир неча минг доллор пул олган. Бу пулларни ярмини сарфлаб, қолганини чўнтагига солиб, ҳуқуқ тартибот органларидаги ўзи бирга ишлаётган кишилар орқали, барча пулларни сарфланганлиги ҳақида ҳужжат тайёрлаб, оффисни ички ва ташқи томонларини видеога олдириб, Баҳодирга жўнатиб уни алдаган. Шундай йўллар билан эрига машина миндириб қўйди. Бундан ташқари олдинроқ, Чориевни Тошкентдаги уйи ичидаги барча қиммат баҳо нарсаларни Малоҳатни ўзи эри билан ўзлаштириб, Оҳангаронлик аёл Шарифа Тўйчибаева ўғирлади деб яна Баҳодирни алдаб, у аёлни ҳаракатдан четлаштиришга эришган эди.
Баъзи бир дўстларимиз “Булар Ўзбекистонда яшаяпди, Малоҳат ҳақида кимлардир Н.Зокирни унга қарши ишга солган бўлса керак” деган ҳаёлга боришса ҳато қилишади. Менга ҳали ҳеч ким Эшонқуловани очиқдан-очиқ ёмонлагани йўқ. Мен ушбу мақолани ўзимнинг тажрибаларимдан келиб чиқиб, аниқ мавжуд бўлган фактлар асосида ёзаяпман.
Қаранг-ки, “Бирдамлик”ни тадбирлари ўтганда Бухоро, Ҳоразм, Жиззах ва Навоий вилоятларидаги фаоллар қамалди ва жаримага тортилди. Малоҳатни эса ушлашадида қўйиб юборишади. Нима Ўзбекистон ҳуқуқ тартибот ҳодимлари Малоҳатдан қўрқишадими? Ёки бўлмаса бу аёл дунё тан олган сиёсий лидермидир-ки, ҳукумат “бу аёлни ушласак ҳалқаро шов-шув кўтарилиб кетади” деб қўрқса. Ҳуллас М.Эшонқуловани найранглари туфайли яҳши ниятлар билан тузилган ташкилот пароканда бўлаяпди. Бу ишлари учун бугун ҳам, тарих олдида ҳам фақат Эшонқулова жавоб бериши керак!
Носир Зокир



