Андижон хотирасига қўйилган гуллар учун – 9 соатлик ҳибс

Тошкент милицияси саккиз йил муқаддам, 13 май куни Андижонда юз берган отув қурбонлари хотираси учун Матонат ҳайкали пойига гул қўяётган ҳуқуқ ҳимоячиларини ушлади.
Ўзбекистон Ҳуқуқ ҳимоя альянси (ЎҲА) фаоллари Елена Урлаева ва Аделаида Ким Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туман милициясига олиб борилиб у ерда эрталаб 10 дан 19га қадар ушланди. 

Уларнинг ушланиши сабаби, 13 май куни улар, одатга айланган анъаналарига кўра, 2005 йилнинг 13 майида Ўзбекистон ҳукумат қўшинлари томонидан отилган тинч фуқароларни хотирлаш учун Тошкентдаги Матонат ҳайкали пойига гуллар келтиришгани бўлди.

Аксарият одамлар шу куни, кўплаган махсус хизмат ходимларининг кузатишаётганини билиб, ҳайкал ёнида пайдо бўлишдан қўрқишади, бироқ Урлаева ва Ким барибир шу куни эрталаб бу ерга келишга ва гул қўйишга аҳд қилишди.
Ҳуқуқ ҳимоячиларининг

Қачонлардир биз 13 май куни Матонат ҳайкали ёнида митинглар ўтказишга уринганмиз, эндиликда эса шунчаки гул қўйиш ҳам жиноят саналмоқда»
ЎХА фаоллари

айтишича, ҳайкал олдида бир қанча кранлар ва аҳлат ташувчи машиналар турган эди, унинг атрофи арқонлар билан ўралган ва уларга «Tozalik kuni» деган ёзувлар осилганди.

Бироқ ҳуқуқ ҳимоячилари тўсиқлардан ўтиб ёдгорлик пойига қизил атиргул гулдасталарини қўйишга ва кетишга муваффақ бўлишди.

Уларни, Матонат ҳайкалидан анча йироқ кетган жойда – турар жой бинолари ёнида ушлашди, кутилмаганда уларнинг йўлини Мирзо Улуғбек туман ТИИБ террорга қарши кураш бўлими ходимлари тўсишди.

Ҳуқуқ ҳимоячиларини машинага ўтиришга мажбур қилишди ва милиция бошқармасига олиб кетишди, у ердаги тартибга кўра уларнинг маълумотларини ёзиб олишди ва қўриқланаётган кабинетда шунчаки қолдиришди.

«Бизга ҳеч нарсани тушунтиришмади, гуллар ҳақида ҳам гапиришмади, бироқ кечки еттига қадар ушлашди!» – дея ғазабланишади ҳуқуқ ҳимоячилари.

Тошкент милицияси ўша куни, пойтахтнинг энг қайсар пикетчилаприни керакли даражада назоратсиз қолдириб, хол қўйиб қўйишгани эҳтимол.

Бошқа бир тошкентлик ҳуқуқ ҳимоячиси Абдулло Тожибой ўғлининг сўзларига кўра, Андижон воқеаси йиллигидан икки кун аввал унинг уйи атрофи милициянинг хушёр назорати остида бўлган, 13 май куни эрталаб эса унинг дарвозаси олдида участка нозири навбатчилик қилган.

«Мен ҳар йили шу куни Матонат ёдгорлиги пойига гул қўйишга ҳаракат қиламан, бироқ бу сафар милиция менинг бу ғоямни амалга оширмасданоқ олдини олишга қарор берган», – дейди ҳуқуқ ҳимоячиси.

Тожибой ўғли билан ҳайкал олдида учрашишга келишган, яқинда тузилган Мардикорлар касаба уюшмаси раиси Нуриддин Жуманиёзовнинг ҳам омади чопмади.

Тожибой ўғлининг сўзларига кўра, касаба уюшмаси раисини ҳам, Урлаеваа ва Кимлар қатори милиция ушлаган.

«Қачонлардир биз 13 май куни Матонат ҳайкали ёнида митинглар ўтказишга уринганмиз, эндиликда эса шунчаки гул қўйиш ҳам жиноят саналмоқда», – дейди алам билан ҳуқуқ ҳимоячилари.

Uznews.net

 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares