Бу ҳикоялар 16 майдан бошлаб икки ҳафта мобайнида Андижонда ёзиб олинган. Маҳаллий ахоли кўрганларидан шокда, уларнинг кўпчилиги хали қариндошлари жасадларини кўмишга ҳам улугурмаган эдилар. Уларнинг жасадини топиб бўлмасди.
“Фарғона.Ру” ахборот агентлиги мухбири Алексей Волосевич Андижондаги 13 май воқеаси гувоҳидир. У воқеадан сўнг уйма-уй юриб жанозаларда қатнашди, ҳалок бўлганларнинг қариндошлари, дўстлари ва қариндошлари билан суҳбатлашди. Натижада 24 ҳикоя пайдо бўлди. Бу ҳикоялар изоҳ талаб қилмайди. Айтиб ўтмоғимиз шарт бўлган нарса: ҳикоя қаҳрамонларининг исмлари ва мурдаларнинг қўлларидаги рақамли ёрлиқлар сони хавфсизлик нуқтаи-назаридан ўзгартирилиб берилмоқда.
* * *
Ҳалок бўлганларни биз мана бундай топамиз. Махаллага кириб, “Ўлдирилганлар қаерда?”, деб сўраймиз. Бизга “Мана шу бурилишида ёки кейинги кўчада”, деб жавоб беришади. 13 май куни ўлдирилганларнинг уйлари орасидаги масофа юз метрлар атрофида бўлади. Бир неча бор ён қўшниларнинг уйларида жаноза ўқилаётганлигиниг гувоҳи бўлдик.Биринчи ҳикоя. Бахтиёр, 1986 йилда туғилган
Биз унинг онаси ва қариндошлари Билан торгина ҳовлида суҳбатлашамиз. Оила қашшоқлиги сезилиб турибди. Она ўғли ҳақида гапириб, гоҳ йиғлайди, гоҳ кулади. “15 майда унинг туғилган куни бўлиши керак эди. У 18 ёшига 2 кун қолганда нобуд бўлди”,-дейди у.
Онанинг исми Нигора, уй бекаси,1956 йилда туғилган. 6 фарзанди бор, иккиси ўғил. Ўғилларидан бири Бахтиёр эди. У оиладаги 5 фарзанд эди. Акаси ундан бир ёш ката. Бахтиёр турли қора ишларни бажариб тирикчилик учун пул топиб келарди. Уларнинг отаси йўқ, ажралишган. Бутун оила бахтиёр ва унинг акаси топган пул ҳисобига яшар эди. Бир кунда Бахтиёр акаси Билан икки-уч доллар атрофида пул топар эди. Она нафақа олмайди, кўп оилалилар учун бериладиган тўловлар эса бекор қилинган.
Бу ката оиланинг торгина уйида холаси, жияни ва икикта балоғатга етмаган қиз яшайди. Уй уч хона ва бир айвондан иборат. 14 хонадонга бита водопровод тармоғи бор. 14 оила битта хожатхонадан фойдаланади. Андижоннинг тенг ярими мана шундай яшайди.
“13 майга ўтар кечаси соат 9-10ларда отишма бошланди. Одамлар ҳовлига чиқиб осмонга қарашар ва салют бўлмоқда, деб ўйлашган эди, – дейди она. – Тунда автоматлардан, пулемётлардан, БТРлардан ўқ отилди. Эрталаб Бахтиёр дўсти Билан кўчага чиқиб қаергадир кетди. Тушликка келиб овқатланди ва яна чиқиб кетди. Шундан сўнг у қайтмади. 14 май куни унинг дўстлари акасининг олдига келишиб, Бахтиёрнинг мурдаси ҳокимият майдонидаги ҳайкал остида ётганини айтишган. Акаси уни куриб аввал танимади, ҳамма ёғи қон, янчилган, уни оёғидаги красовкасидан таниб қолди. Уни олиб келиб дарҳол ювдик, кафанладик ва Писта мозор қабристонига кўмдик. У ерда янги қабр ҳам бор экан.”
“У ҳатто масжидга ҳам бормасди, номоз ўқимасди, – дейди она.- Эрталабдан кечгача оилани боқиш ғамида ишлар эди.. оиламизни манна шу икки ўсмир таъминларди.”
Бахтиёрнинг акаси: «Ҳарбийлар фуқароларга ўқ отишди. Бахтиёрга икки ўқ теккан экан, биттаси юрагига, бошқаси юраги остига».
Она: «Тинч фуқароларга тегмаймиз, дейишган эди. Уларнинг айби нимада? Қанчадан қанча ўсмирлар халок бўлди!”
Она ўғлига ўқ отганлар жазоланишини истайди. Унинг айтишича, бахтиёрнинг дўстлари унга ўқ отган одамни излаб топишмоқчи.
Иккинчи ҳикоя. Толиб, 1972 йилда туғилган
У Биринчи май кўчасида яшаган. Маҳалланинг номи шунақа. Бу маҳалла миллий анъаналар бўйича қурилган – тор кўчалар, пахса деворлар… Толибнинг уч боласи етим қолди. Кенжаси олти ойлик, ўғил, исми Раҳматулло.
Толибнинг қўшниси, жихозсоз уста манна буларни айтади:
“Бу ерда фақат жихозсоз усталар яшайди. Биз ҳаммамиз уйда ишлаймиз. Отишма бошланиб майдондан ҳамма тарқалаётган пайтда, фуқаролик кийимидаги ментлар пайдо бўлишди. Биз ҳам маҳалла бошида эдик, уйларимизга қайта бошладик. Кечқурун соат тўққизларда маҳаллада отишма бошланди.
Ҳарбийлар қимирлаган нарса борки ота бошладилар. Қўшни отишмани эшитиб ташқарига чиқади, унинг оёғига ўқ тегади, машинасига ҳам отишади. Маҳаллада отишма бошланганда, Толиб қўшни ҳовлида яшайдиган бобосидан хабар олгани чиққан эди. У қайтаётган пайтда ўқ ейди. У “Ёрдам беринглар!”, деб қичқирганича ерга ётиб қолди. Бобоси чиқмоқчи бўлганда эса, ҳарбийлар унинг дарвозасига ўқ отиб, ташқарига чиқмасликни буюрдилар. Толибга икки ўқ теккан. Биттаси қорнига, иккинчиси оёғига. Агар кимдир унга ёрдам берганида тирик қолиши мумкин эди. Эртаси куни қабристонда уни кўмишга рухсат беришмади. “Экспертизадан ўтказинглар, кейин кўмиш мумкин”, дейишди. Биз экспертизага бордик. У ерда биздан бўлган воқеани суриштиришди. Мен «уйининг олдида аскарлар отиб кетишди”, дедим. Кейин қандайдир бир сержант мени бир хонага олиб кирди ва беш киши бўлиб мени калтаклашди. Шундан сўнг, “Бу гапни гапирма, террорчилар отди, дегин” дейишди. Мен кечирим сўраб қайтиб чиқдим. Яна нима қилишим керак эди? Кечирим сўраганлигим учун мени қўйиб юборишди».
Суҳбатдошимнинг юзида калтакланганлик аломатлари бор эди.
Ҳалок бўлган Толибнинг яна бир қўшниси буларни айтади: “ Йўлда аёллар ва болаларнинг мурдалари бор эди. Кейин уларнинг жасадлари бирдан йўқолиб қолди. Мен ўз кўзларим билан юк машиналарини кўрдим. Сиз бу ерда бўлгансиз, қон ҳалқоблари, мия ва оёқ кийимларини кўрган бўлсангиз керак. Террористларни эмас, митингдан қайтаётган оддий одамларни отишди…”
“Толибнинг оиласи энди қандай тирикчилик қилади?”,- сўрадим мен. “Худо билади”, -деган жавобни олдим…
Учинчи ҳикоя. Аҳмад
Аҳмад 1961 йилда туғилган, маҳаллада яшаган. Унинг қанотаси гапиради.
“12 майдан 13 майга ўтар кечаси уни қўшниси, собиқ синфдоши Зикрилло уйғотиб, набира кўрганлигини суюнчилади. Бу кечаси соат иккида бўлганди. Зикрилло невара ўғил кўрган экан. Улар дархол сутли таом тайёрлашиб, туғруқхонага кетишди. Аҳмад ижарага машина олиб таксичилик қиларди. Туғруқхонага етмасдан туриб, Ашуров кўчаси келади. У ерда ҳарбий қисм жойлашган. Ҳарбий қисм рўпарасида унинг машинасини ҳарбийлар тўхтатадилар ва уларни отиб ўлдирадилар. Зикрилло Аюпов ва Аҳмад тенгдош эдилар, бир мактабда, бир синфда ўқишганди”.
“Мен уларни кун бўйи изладим ва кимдир ҳарбий қисм олдида машина кўрганлигини айтиб қолди. Мен ўша ерга бордим. Мен машинани топиб, бу менинг куёвим, дедим. Ҳарбийлар бўлса, йўқ, улар зэклар, қамоқдан қочишган, деб жавоб беришди. Мен яқин келиб уларни таний олмадим. Иккаласига юздан ортиқ ўқ теккан экан. Машина илма-тешик бўлиб кетибди. Ҳарбийлар, аниқроғи зобитлар улар қочиб кентмоқчи бўлишди, деб гапиришди. Лекин машинанинг номери 17G7262, русуми Тико. Машина ижарага олинган. Шундан билса ҳам бўлардику уларнинг кимлигини. Ўша куни жасадларни менга беришмади, прокурордан қоғоз олиб келишимни тайинлашди. Улар шу куйи икки кунгача ҳарбий қисм олдидаги машина ичида қолиб кетишди. Ҳарбийлар судмедэкспертини кутишди. Эртаси куни эксперт келди, суратга олди ва машина атрофидан олтимшга яқин гилза борлиги аниқланди. Ўликхонага олиб кетишди. Уларни мен ўзим юкладим. Ўликхонадан уларни қайта олиб чиқиб, Ойша хоним қабристонига қўйдик. Ўша куни бу қабристонга 6 киши кўмилди. Болалар ва аёлларни умуман кўрмаяпмиз. Уларни кўмишмаяпти экан, айтишларича қаергадир олиб бориб устидан турпоқ тўкиб юборишяпти.»
“Кўзи ёриган келин ҳозирча туғруқхонада. Аҳмаднинг уч боласи етим қолди. Авваллари Аҳмад автобус ҳайдарди. Бизда завод ва фабрикалар ишламай қўйди, шунинг учун ҳам у таксичилик қила бошлаган эди. Машина ижарасини тўлагандан кейин унга кунига минг-бир ярим минг сўм атрофида пул қолар эди.»
“Уларни тўхтатишиб, кимлигини ҳам сўраб-суриштирмай отиб ташладилар. Агар текширганларида эди тирк қолардилар…”
Аҳмаднинг боғида ҳамма ўзбек хонадонларидаги каби атиргул очилган. Ранги тўқ қизил. Бугун бутун шаҳар қизил ранга бўялган. Ҳар бир кўчада жаноза.
“Унинг хотини уй бекаси эди. Ишламайди. Энди унинг оиласи ҳам менинг зиммамда қоли», – дейди Аҳмаднинг қайнотаси.
Тўртинчи ҳикоя: Акмалжон Мамаризаев, 32 ёшда
Унинг отаси ҳикоя қилади:
“Унинг томоғи оғрир эди. Кечқурун дорига чиқиб ҳалок бўлди. Дайди ўқ келиб тегди… Менга бу ҳақда қўшнилар айтиб беришди. Кечирасизлар…. Менинг ҳозирги холатим ёмон… ортиқ гапиролмайман…
“У Чўлпон кинотеатри яқинида ҳалок бўлдими?”
“Ҳа…”
Бешинчи ҳикоя. Санжар Турсунбоев, 1938 йилда туғилган
Бу кекса одамнинг ўғли Ғофур ҳикоя қилади:
“ Ҳокимият қаршисида Навойи боғи бор. Отам тротуарда дўсти Билан гаплашиб турган. Шунда қаердандир ҳарбийлар юкланган юк машиналари пайдо бўлади ва хеч қандай огоҳлантиришсиз ота бошлайдилар. Отам дараҳтнинг ортига беркинибди, лекин унинг елкасига ўқ теккан. У касалхонада ўша куниёқ жон берди. Дўсти уни дарҳол касалхонага – Андижон давлат тиббиёт институтига олиб борган. Отамнинг тўрт фарзанди бор эди, икки қиз ва икки ўғил. Мен акам Билан Россияда ишлар эдим. Мен келдим, у кела олмади. Унинг келиш учун пули йўқ. Биз Новосибирскда қурилишда ишлаймиз”.
Санжар Турсунбоевнинг дўсти – 1939 йилда туғилган Йўлдош ака эса мана буларни айтади: “ Биз сайр қилиб юргандик. Одамлар жуда кўп эди. Бирдан ҳамма «қочинглар”, деб қоча бошлади. Тўс-тўполон, шовқин – сурон бўлиб кетди… Мен ҳам у ҳам қоча бошладик, унга ўқ қаердан келиб тегди, билмайман. Машина ўтиб кетаётганда отишма бошланди. Кейин қарасма, мендан ўн метрлар нарида у ётибди. Унинг хуши жойида эди, лекин оёқлари ишламай қолганди».
Олтинчи ҳикоя. Тимур, 19 ёшда
У автомобил устаси эди, отаси Билан ишларди, хусчусий дўконлари ҳам бор эди.
Онаси, 45 ёшда: «У жуда – жуда яхши бола эди (йиғлайди)…”
Ота: «У компьютер ва телевизор ўғирлаганликда шубҳа қилиниб қамоққа олинган эди. Уни алдаб, телевизор Ўшдан, сотиб бер, дейишган. У ҳалол бола эди, омонатга хиёнат қилмасди. Уларни қамоқдан чиқаришганда акромийлар “хеч нарсани ўғирламанглар, уйингларга кетинглар”, дейишган экан. Ҳамма қамоқдан чиққач, у ерда 150 одам қолади. Уларни қўй иб юборишмайди. «Сизлар агар бизга қарши ўқ отилса қалқон бўласизлар”, дейишади. Сой атрофида пойафзал фабиркаси бор. Уларнинг ҳаммасини ўша жойга олиб боришади.»
Она: “Улар фабиркада ўтиришганда уларни 15 киши қўриқлаб турган. Ҳарбийлар яқинлашгач, қўриқчилар эшикни очадилар ва уларни ташқарига чиқарадилар. Ҳарбийлар уларнинг ҳаммасини отиб ташлайдилар. Оламон ўз фарзандларини излаб зир югура бошлади. Биз ҳам ўша жойга югуриб бордик, ўғлимизни тирик сақлаб қолмоқчи эдик.”
-Унинг фабрика олдида ўлдирилганлигини ким айтди?
– Бизга ўликхонада бу ҳақда айтишди.
Қўшни: “Улар юрак ва бошга контрол ўқ узишган».
Ота: “Уни қутқариш мумкин эди, аммо бунинг ўрнига уни ўлдиришди”.
Қўшни: ”Нимага уларни қайта отишган? Ахир ҳеч бир тирик жон қолмаганку-барчасини бошига отишган. Барча гувоҳларни ҳам ўлдиришган”.
Чўлпон шох кўчасида жойлашган оёқ кийим фабрикаси “Чўлпон” кинотеатридан 100 метр нарида жойлашган. Айнан кўчанинг мана шу қисмида оммавий қотилликлар содир этилган.
Еттинчи ҳикоя: Азизбек Раҳимов, 1980 йили туғилган
“Чўлпон” шох кўчасида ҳалок бўлган.
Қариндошлари ҳикоя қилади: “У бизнинг жиянимиз эди. Унинг хотини Одина уй бекаси. Қизи Робия 2 ёшда эди. Ўликхонада ҳудди урушдагидай вазиятни кўрдим. Менинг жинянимнинг оёғида 313 рақам ёзилган қоғоз бор эди.»
(Улар бизга бу картон бўлагини кўрсатишди. Унга ручка Билан аниқ қилиб 313 рақами ёзилган эди.)
Саккизинчи ҳикоя. Ҳамдам, 17 ёшда
Она: “Ўн гулидан бир гули очилмаган болам… (йиғламоқда)”
Ота: «Ҳамма милиционерлар “Ким уруш деган сўни оғзига олса қамайман”, деб қўрқитяпти. Ўғлим футболчи эди. Дўстлари кўп эди. У магнитафон, турли жихозларни таъмир қила оларди. У кичкина дўкончада ўтириб, сақич ва турли хил майда-чуйдаларни сотарди».
Қўшни: “У жуда босиқ бола эди. Биз ҳаммамиз жума куни намозга борардик. Уни охирги марта ана шу ерда кўрганман.
Она: “Тамаки чекмас ва ичмас эди…”
Қўшни: “Номоздан кейин уни кўрмадик. У сой тарафга қариндошларидан хабар олгани кетди. У ўша ерда, 15 – мактаб олдида нобуд бўлди.
(Ўликхонада бу боланинг оёғига боғланган рақам 277 эди)
Ота: “Мен ўликхонада қўлсиз қолган, таҳминан тўққиз ойлик ёш гўдакни кўрдим. Унинг ёнбошида ётган мурданинг қорнида эса, ота – онасининг айтишича, катта тешик бор экан. Балки унга БТР ёки ката калибрли пулемёт ўқи теккандир.”
Қўшни: “Улар майдондан кетишаётганда уларни қуршаб олишган ва отиб ташлашган”.
Қўшнилар: “13 май куни таҳминан соат 9ларда биз тўрталамиз марказда сайр қилиб юрган эдик. Олдимиздан «Дамас” ўтиб кетди. Светофорнинг олдида уни ҳарбийлар ўққа тутдилар. Уша жойда кўз ўнгимизда 3 киши нобуд бўлди. Уларни ИИБга олиб кетишди. Ҳозир милицияга одамларни олиб кетиб қийноқларга солишмоқда. Ёш йигитлар кўчага чиқолмай қолди.”
“Ўзингиз бориб, одамлар қандай ёмон яшаётганини кўришингиз мумкин. Қабристоннинг ёнида эса прокурорнинг каттакон уйи турибди”.
Тўққизинчи ҳикоя. Улуғбек, 15 ёшда
“Янги турмуш” маҳалласи (“Чўлпон” кинотеатри атрофида)
Отаси ҳиқоя қилади: Менинг икки ўғлим бор, у каттаси эди. У қувноқ бола эди, футбол, жисмоний тарбия билан шуғулланарди. Биз қурилиш қилаётгандик, у менга ёрдам бераётганди. Бирдан уй ёнаётганда шифер отилгани каби овозлар эшитила бошлади. Соат бешлардан кейин у кўчага чиқиб кетди ва қайтиб келмади. Биз уни қидиришга тушдик, чироқлар ўчирилган, ҳамма жойда отишма, қаердан ҳам топардик? Тонг ёришгач онаси билан бирга қидиришга тушдик. Мен “Сен чиқмай қўяқол, ўзим излайман”, дедим. Чунки, ўлганлар ҳақида хабарлар кела бошлаганди. “Чўлпон” кинотеатри олдида қурилиш коллежи бор. Ўша ерда ўнга яқин жасад ётибди. Мен уларнинг орасидан ўғлимни топдим. У елкасининг икки еридан ўқ еган экан. Машина йўқ эди, уни чойшабга ўраб уйга олиб келдик. Қабристонда справка талаб қилишмади. Ахир ҳозир уруш кетяптику. Ҳатто паспорт учун олинган сурати ҳам йўқ экан унинг. У мактабда ўқирди. 25 майда сўнгги қўнғироқ бўлиши керак эди. Бола бола эканда… уларга ким ким билан уришаётгани қизиқда. Ўша куни уни қабога қўйдик. У ялангоёқ ётган экан, улар қочганда оёқ кийими тушиб қолган шекиллида. Биз уни уйга олиб кетаётганимизда бир аёл мухбир кўриниб қолди. “Аёлми?”, деб сўради у. “Йўқ, ўғил бола”, дедик. У чойшабни очиб кўрди. “Фотоаппаратинг борми? Суратга ол”, дедим. Бироқ, унинг фотоаппарати йўқ экан. Ўғлимни Бусоддин қабристонига, отамнинг олдига қўйдик.”
Ўнинчи ҳикоя. Ёрқиной,33 ёшда
Ўз номини айтишни истамаган қариндоши ҳикоя қилади.
“Унинг соғлом эмасди – мияси жойида эмас эди. Психиатрия касалхонасида рўйҳатда турар эди. У жума куни эрталаб кўчага чиқиб кетди ва қайтиб келмади. Сешанба куни уни ўликхонадан топдик. Қаерда ва қандай ҳолатда ҳалок бўлганлиги номаълум. Уни акаси излади. Унинг онаси тўшакдан туролмайдиган даражада хаста. Ўликхонада унга 18 рақам берилган. У биринчилардан бўлиб ҳалок бўлган…”
Ўн биринчи ҳикоя. “Рустам”, 24 ёшда
Бу йигитнинг ҳақиқий исмини қариндошлари қатъиян айтмадилар. Улар жуда қўрқувда эдилар ва ҳокимият уларнинг журналистлар билан суҳбатлашганлигини билиб қолишидан чўчирдилар.
Бу йигит оиласи билан “Шимолий” микрорайонидаги кўп қаватли уйлардан бирида яшар эди. Биз хона ичидамиз. Стуллар йўқ, ҳамма кўрпачада ўтирибди. Хона ўртасига ғарибонга дастурхон солинган. Хонага аёллар кириб келадилар, уларнинг кўпчилиги рўмол ўраган. Оқ дўппили йигит ҳам кириб келади. Улар рус тилида яхши гапира олмайдилар, уларнинг сўзларини ўз номини айтишни истамаган қариндошлардан бири таржима қилиб турди.
”У ишламас эди. Бу ерда иш йўқ… Одамлар Россияга нега кетмоқдалар? Пул топиш учун. У иккинчи гуруҳ ногирони эди, жиннихона рўйҳатида турарди. Ўқиш ва ёзишни билмасди. Онаси бозорда савдо қилар, у эса юк таширди. Бир ой олдин уйланганди. Аёли 24 ёшда. Онам синглимникига товар олгани ккетган эди, онамга ёрдамлашиш мақсадда у ҳам бирга кетганди. Онам уйга кириб кетганда у дўстлари билан айланиб келиш учун кўчага чиқиб кетган. У ёш эди, қараса ҳамма йигитлар қаёққадир кетяпти, унинг ҳам боргиси келган. Уйдан 5-6ларда чиқиб кетган ва қайтиб келмаган. Ҳаммамиз ташвишга тушиб, уни қидира бошладик. Уни “Чўлпон” кинотеатридан унча узоқ бўлмаган жойда топдик. Биқинидан ўқ еган экан.
Қариндошлар манзил ва исмларини айтишни истамадилар. Марҳумнинг фотосуратини ҳам бермадилар. “Биз сиз билан гаплашиб ўтирибмиз, кейин бизни отиб ташлашлари мумкин…” “Унинг рақами нечанчи эди?”, деб сўрайман улардан. Ранги оқарган она қўлларини силкитиб қизига “гапирма”, деган ишора қилади. “Кечирасиз, биз қўрқамиз. Сиз нарги кўчага ўтиб кўринг, у ерда беш киши ўлдирилган.”
Биз уйдан чиқамиз. Кўчада қўшнилардан бири олдимизга чиқади ва ён-атрофига олазарак назар ташлаб “Ҳарбийлар отишди. Лекин буни кимга айтасан, ким ишонади? Ҳамма қўрқяпти. Ким журналистлар билан гаплашса йўқолиб қоляпти. Маҳалламизда кеча бир аёл журналистлар билан гаплашган эди, уни олиб кетишди. Уйидан чақириб, машинага миндиришди ва олиб кетишди (олиб кетганлар фуқаролик кийиммида эдилар). У ҳалигача йўқ…”
“Хеч бўлмаса унинг исмини айтинг?” “Йўқ, мен қўрқаман. Исмини айтсам. Кейин мен сизлар билан гаплашганимни билиб қолишса ёмон бўлади…”
Бу аёл ўликхонага ўлдирилган бир йигитни олиб кетишмаганлигини ҳам айтади. Унинг жасади ҳали ҳам кўчада ётган экан.
Ўн иккинчи ҳикоя. Дониёр, 1983 йилда туғилган
Унинг 50 ёшдаги отаси ҳикоя қилади. У қора чопон ва дўппи кийган. Соқоллари олинмаган, кўзлари ичига ботиб кетган.
“Ваҳобийлар ҳаммасини 12 май куни бошладилар. Ваҳобийми, акромийми менга фарқи йўқ. Менининг ўғлим митингни томоша қилиш учун борган эди. Унга иккита ўқ теккан, биттаси кўксига, биттаси оғзига. Бошининг ярмини ўқ олиб кетган. Бу ”Чўлпон” кинотеатри атрофида бўлган иш. Ўша куни у келмади, биз ҳам бундай бўлишини ўйлаганимиз йўқ. Шанба куни уни ўликхонадан топдик. У ерда бизга ҳеч нарса айтишмади, Дўстлари эса уни оламон орасида кўрганларини айтдилар. Ўликхонадаги рақами 305-экан. У меҳнаткаш бола эди. Лекин иш йўқда. Менинг учта болам бор эди, энди иккитаси – ака ва сингил қолди. У ўртанча фарзанд эди.”
Дониёрнинг паспортини ўликхонада олиб қолишди. Ўғлидан бошқа бирор ҳужжат қолмаган, гўёки бундай одамнинг ўзи бўлмаганидай.
Ўн учинчи ҳикоя. Сарвар, 30 ёшда, Алишер, 28 ёшда
Бу оилада бирданига икки ёш йигит ҳаёт билан видолашди.
“Менинг тўрт фарзандим бор эди,-дейди аранг кўз ёшларини тўхтатиб она.- Икки ўғил ва икки қиз. Икки ўғлимни тенг ўлдиришди. Воқеа бошланганда Сарвар митингда эди, Алишер эса уни излаб кетганди. Шанба куни уларни қидиргани қизим кетди. Сой деган жойдаги аптека олдида Алишернинг жасадини топишган. Унинг қўли ва юрагига иккита ўқ теккан экан. Сарварни эса ўликхонадан топдик. Унга 244ғрақам ёпишитирилган экан. Рақам ҳозир бизда йўқ, справкани эса маҳалла қўмитасига топширдик. Сарвар пойафзал фабрикасида иўлар эди. Алишер эса ишсиз эди. Сотувчилик қилиб, ул бул нарса топарди. Сарварнинг уч боласи етим қолди. Учалласи ҳам ўғил. Алишернинг эса бир ўғил бир қизи бор”.
Сарварнинг хотини:: “Бундан буёғига қандай яшашимизни ёлғиз Оллоҳ билади… Йўқ, бизни суратга олманг, биз қўрқамиз…”
Она эса ўз фамилиясини айтмайди: “Она, деб ёза қолинглар”.
Оилада бир катта ёшдаги эр қолди холос. Ота 59 ёшда. У таксичилик қилади. Эрталабдан ишга чиқиб кетган.
Она: “Оиламизда тўққиз киши қолди. Улардан биригина катта ёшдаги эркак. Ҳаммаиз энди унинг қўлига қараб қолдик.”
Улар ўзларини суратга олишимизга йўл қўйишмади:”Ҳамманинг яшагиси келади». Уларнинг айтишларича, ҳалок бўлганларнинг паспортларини ўликхонада олиб қолишаётган экан.
Ўн тўртинчи ҳикоя.Раҳматулло,1974 йилда туғилган
Отаси анча кекса одам:”Ўғлимнинг беш боласи етим қолди-икки қиз, уч ўғил. Хотини – уй бекаси. Оилада тўққиз киши эдилар, саккиз киши қолди. Энди фақат менинг пенсиямга тирикчилик қилишга тўғри келади. Авваллари ўғлимнинг топгани ва менинг пенсиямга тирикчилик қилардик. У босиқ, одобли бола эди. Яқинда кичик ўғли туғилганди. Воқеалар бошланганда у уйда эди. Қачон чиқиб кетганлигини билмайман. Унинг қуроли йўқ эди. Уруш бошланганини эшитиб, ўғлимнинг олдига кирдим. Қарасам у йўқ. 15ғмактаб ёнида ҳам уни топмадим. Тирикларни касалхонага олиб кетишди, деб эшитгандим. У ерда ҳаммани гуруҳларга бўлиб, вилоят касалхонасига олиб кетишибди. У жонлантириш бўлимида хушсиз ётган экан. Тўрт кундан кейин у ўлди. Мени унинг олдига фақат бир марта киритишиди. Ўқ мана бу жойига )қошини кўрсатади) теккан ва ўша ерда қолиб кетган. Оёғига ҳам ўқ теккан, у осилиб турарди. Касалхонада унинг оёғини тикишибди. У сувоқчи эди. Шаҳарнинг турли ерларида ишларди. Бугун бу ерда бўлса, эртага бошқа ерда.”
Қўшни аёл хўрсинади: “Қанча болалар етим қолди..”
Раҳматуллога ўликхонада 378 – рақамни ёпиштиришди. Аниқроғи унинг оёғига мана шу рақамни ёзиб қўйишди. Онасининг исми Нилуфар, 1947 йилда туғилган. Унинг айтишича, ўғлидан ташқари икки қизининг қаердалиги номаълум. Бирининг беш, бошқасининг уч фарзанди бор эди. Уларнинг эрлари ҳам хеч қаерда йўқ. Уларнинг қаердалигини хеч ким билмайди.
Йўқолган опа-сингиллар Боғи Шамолда, бир хонадонда яшардилар. Улар ака-укага турмушга чиққан эдилар. 13 май, жума куни қизлари бирга Андижонга келишиб, бозорга чиқиб кетадилар ва қайтиб келмайдилар. Уларнинг фарзандлари ҳозир қариялар қўлида қолган. Ҳовлида 13 бола ўйнаб юрибди. Уларни қандай қилиб боқишни қариялар тасаввур ҳам қилолмаяптилар.
Ўн бешинчи ҳикоя. Акрамжон, 1977 йилда туғилган
Менинг қўлимда Б…….в Акромга берилган 284-сонли “ўлим ҳақида шифокор гувоҳномаси” турибди. Берилган вақти 14 – май, 2005 йил.
Гувоҳнома бандлари русча тўлдирилган. 9 – банд (жавоб вариантлари келтирилади): ўлим содир бўлди: стационарда -1, уйда – 2, бошқа жойда – 3 (тагига чизилган). Ручка билан “кўчада” деб ёзиб қўйилган. Кейинги пункт ўлимнинг сабаблари ҳақида. Бу бандга “ўқотар қуролдан ички аъзоларга жароҳат етказган кўкрак ва қоринга олинган жароҳат”. “Мен врач Зуҳриддинова С.Н.”
Акромжон оиладаги учинчи фарзанд. У уйда пойафқзал тикар эди. Унинг учта фарзанди бор.
Фёли математика ўқитувчиси. Исми Махфура, 28 ёшда. Акромжоннинг уч қизи етим қолди, каттасининг ёши 6 да, кенжаси олти ойлик.
Она (йиғлаб): “Хўжайин касал, варикоз, С гепатити билан хаста…”
Маълум бўлишича, 20 май куни иккита оқ “Нексия”да саккиз киши уларнинг уйларига келганлар. Улар Акромжоннинг отасини қаергадир олиб кетганлар. Уларнинг қўлларида қурол бор эди, юзлари эса ниқобланган эди. Оилада фақат аёллар қолди, эркаклар йўқ.
Она: “Отаси 35 йил Депода, темир йўлда ишлади. Икки ўғлимизни бир йил аввал акромийликда айблаб қамоққа олишди (йигирма киши орасида улар ҳам бор эди). Ҳозир уларнинг қаерда эканлигини хеч ким билмайди. Кеча келган қуролли одамлар “улар қаерда?”, деб сўрашди. Ахир уларнинг қаерда эканлигини хеч ким билмайдику. Отамихз қаердалигини ҳам билмаймиз ҳозир.”
Она: “ Уч болам йўқ, энди нима қиламиз? Уларни террорчилар дейишмоқда… Менинг ўғилларим террорчилар эмиш, улар пашшага ҳам озор беришмасди. Ҳалол, маърифатли… Бу қанақанги демократия бўлди, бу қанақанги мустақиллик бўлди?”
Қўшни аёл: “Улар фаол оила эдилар. Ҳаммаси пойафзал тикишарди. Уларнинг бор айби фақат шу…”
Айбланувчилардан бирининг аёли, 30 ёшда: “Бизни суд жараёнига киритишмади. Болаларими бир йилдан бери бирор марта оталарини кўрганлари йўқ.”
Она: “Судда бизнинг фарзандларимизга сўз беришмади. Улар ҳамма вақт оғиз очмай ўтиришди”.
Қўшни аёл: “ Чўлпонда ўлдирилган боллар ва аёлларни қаергадир олиб бориб кўмиб ташлашибди. Кўчадагилар ҳҳаммаси уларнинг қаерда эканлигини сўрашяпти. Уларни ҳеч қаердан топишолмаяпти”.
Она: “Катта ўғлим қамоқда бир йил оғриди. Унга хатто тиббий ёрдам ҳам кўрсатилмади…”
Қўшни аёл: “ Улар камбағалларга, болалар уйидагиларга ёрдам кўрсатишарди. Бир рус киши кўчада ўлиб қолган экан. Ўшани булар ўз ҳисобларидан кўмишган.”
Мен сўрайман: “Уларга қарши жиноят иши очилганлиги ҳақида нима деб ўйлайсизлар?”
Қариндошлар: “Уларга сизларда пул кўп, сизларга жўнатиб туришади дейишган…”
Уларнинг айтишларича, катта ўғил қамоқда бир йил, ўртанчаси 9 ой сақлаб турилган.
Қариндошлар: “Улар биз айбдор эмасмиз, биз тадбиркорлармиз, холос, дейишди. 10 май куни судланаётганлардан уч кишини қўйиб юборишларини айтишди, бироқ улардан хеч бирини қўйиб юборишмади”.
Ўн олтинчи ҳикоя. Шерзод, 20 ёшда
У “обшежтия” русумидаги уйда яшар эди. Бунақанги квартираларни Шўро замонида катта корхоналарда ишлайдиганларга беришар эди. 12 агуст куни Шерзод 21 ёшга тўлар эди.
Шерзоднинг онасигапиради:”Бизни бунинг учун қириб юборишмайдими? Кафолат бера оласизми бунга, ахир менинг уч болам бор…”
“Мен бутун умр заводда ишладим. Кейин ўғилларим йўлдан адашиб, ўғирлик кўчасига кириб кетмасликлари учун ишдан бўшаб, уларнинг тарбияси билан шуғулландим. Савдо билан шуғулландим (болларнинг отаси йўқ). Шерзод 8 синфни тугатган. Лекин бошқа хеч ерда ўқимади, биз камьағал оила бўлсак у қаерда ҳам ўқирди.”..
Она ўғлининг суратини кўрсатади ва йиғлаб юборади: “Дўстлари билан суратга тушган эди…”
“Менинг бошқа ўғлим кичик ўғлим билан пойафзал тикишади. Хусусий фирмада ишлайди. Шерзод ҳайдовчиликка ўқимоқчи эди, имкони бўлмади. Шунинг учун тахта бозорда юк ташиб тирикчилик учун пул топарди. Эрталаб уйғонганимизда ўқ овозлари эшитилиб турарди. Мен уларни ташқарига чиқармадим, лекин улар катта бўлиб қолишган, охиригача ушлаб қололмадим. У музкани яхши кўрарди, дисклари ҳам кўп эди. Ўша куни у уйда ўтириб музика эшитди, овозини баландроқ қилиб қўйишимни илтимос қилди. Мен унга танбеҳ берлдим, кўчада отишма бўлаяпти, балки бировни ўлдиришгандир, бирортасиникида аза бўлаётгандир, дедим. Кейин мен лўчага чиқдим, у эса уйда қолди. Бу 13 май куни соат 3-4 лар атрофида эди. Кейин уйга кирдим, калит жойида турган экан. Мен Шерзод дўстлари билан ўтириб мусиқа тинглаяпти, деб ўйладим. Биз уни тун бўйи кутдик. Эртасига эрталаб уни ўликхонадан топдик. Якшанба куни эса уни “Бува таваккал” қабристонига кўмдик. Унинг бошига ўқ теккан экан. Ўликхонада музлатгич йўқ экан. У ерда жасадлар ерда ётарди. Уч юз эллик одам эди. Улар сасиб кетмаслиги учун ички аъзоларини олиб ташлашибди.”
“Ўғлим қизил курткада эди. Қош қорайганда отишма бошланди. Ўғлим дўсти билан ерга ётиб олишибди. “Бошингни кўтарма”, деб бир –бирларига ўргатишибди. Кейин дўсти “Шерзод! Шерзод!” деб уни чақирган. Жавоб бўлмаган. Унинг дўсти елкасидан ярадор бўлган экан. Кейин дўстини ички ишлар бўлимида қийноққа солишибди, экстремистлигинг учун қамаймиз, дейишибди”.
Она катта қизи эрои билан Россияда яшаётганлигини ва укасининг ўлимидан бехабар эканини айтади. “Ўша куни у телевизордан кўрибди ва менга телефон қилди. “Ойи уйдагилар тинчми?”, деб сўради. Мен унга ҳаммаси жойида, деб айтдим. Ўғлим ўлганлигини айтмадим. У ташвишланади, ҳаяжонланади, ҳамма нарсасини ташлаб қайтиб келади. Бу эса жуда катта ҳаражатни талаб қилади. Ўғлим эса энди қайтиб тирилмайди….”
“Чўлпон” кўчасида бўлган отишманинг эртаси куни ҳақида гапиради у: “У ерда аёлларнинг оёқ киймлари кўп эди, лекин аёллар кўринмасди”. “Бу боллар авваллари бундай митингларни кўришмаган, қизиқиб боришганда у ерга”.
Онадан Боғи Шамол ҳақида бирон нарса эшитган эшитмаганини сўрайман. Хонада бўлган кичик ўғил дарҳол “Она, гапирма”, деди ўзбекчалаб. Йиғилганлардан бири эса мана бу гапни айтди: “”Чўлпон”дан одамларни “Камаз”ларда олиб чиқиб кетишди, кейин ҳайдовчиларни йўқ қилишди”.
Ўн еттинчи ҳикоя. Рустам 29 ёшда
У “Чўлпон” кинотеатри атрофида яшарди. Бозорда тижорат қиларди. Ундан учта фарзанд қолди. Ҳаммаси қиз. Каттаси 7 ёшда. Аёли Лола – яна ҳомиладор. 13 май куни соат 19.40да унинг эрини клиник касалхонага олиб келдилар, 21.00да эса у оламдан ўтди. У бошидан ўқ еган эди.
Рустамнинг акаси ҳикоя қилади: “Биз клиникага кириб, у ерда қолган кийимларни кўрсатишни илтимос қилдик. Кийимни 10 кун излашиб, кеча топишди. Биз кийимни дарров танидик, жигарранг пойафзал ва жигарранг шим. Ўликхонада суратлар илиб ташланган, кеча қирқта эди (бу ҳали шахси аниқланмаганларнинг суратлари). Унинг лабида тиртиқ бор эди. Уни бошқа шахси аниқланмаганлар билан бирга кўмиб юборишибди. Уларни Боғи Шамолга кўмишибди. Ҳар бир қабрга иккитадан одам кўмилган, лекин улар бир биридан шифер билан ажратилган. У бир сутка касалхонада, уч сутка ўликхонада ётган.Лекин у жуда ўзгариб кетган, шунинг учун аввалига уни таний олмадик… 13 май куни таҳминан 18.30да шовқин-сурон кўтарилди ва у нима гаплигини аниқлаш учун кўчага чиқди. Биз у ерда одамларга ўқ отаётганларидан бехабар эдик. Ҳавога отишяпти, деб ўйлагандик. Бизнинг фамилияларимизни айтманг. Агар сизлар билан гаплашганимизни билиб қолишса, бизни СНБга олиб кетишади. У ерда бизни нима қилишларини ўзингиз яхши биласиз…”
Суҳбатимизга бир гуруҳ қўшни эркаклар ва қариндошлар қўшилади. Жуда паст овозда гаплашамиз, ҳамма асабий ҳолатда. Шунинг учун ичкаридаги уйлардан бирига кирамиз. У ерда эркаклар бир оз ёзилдилар.
Қўшни: “Менинг қўним икки жойидан ўқ еди. У клиникада оламдан ўтди. Ҳозир унинг қаердалиги номаълум. У хеч қаерда йўқ. У клиникада ётганда олдига хеч кимни киритишмади.”
Суҳбатга бошқа киши аралашади: “ Улар асфальтда 30 кишини ҳамма кўрсин учун ташлаб кетишди.(Одамлар ўлганлар фақат шу экан, деб ўйласин, дейишганда). Қолганларни эса олиб кетишди”.
“Мен ўзим иккита “Зил”ни кўрдим. Улар 4.20ларда ўликларни олиб кетишди. Бунгача, кечқурун 11ларда ўликларни “Отайўл” автобусларга юклашаётган эди. Кейин “Камаз” ва “Зил”ларга юклашди. Ҳарбийлар юклашди. Одамлар уларга ёрдам бермоқчи эдилар, уларга рухсат беришмади”.
“Мен ўликхонада 424ғрақамли мурдаларни кўрдим. Фақат менинг фамилиямни айтманг”.
“Агар ҳозир ўликхонага борсангиз деворда кўп суратларни кўрасиз. Суратларни кўрсангиз, уларнинг орасида бошининг ярми йўқ, фақат битта кўзи қолган мурдаларни кўрасиз”.
“Бизни тушининг, яшашни хоҳлаймиз”.
“Боғи шамолда одамлар бошсиз жасадларни чуқурларга кўмганликларини айтишяпти. Нефтепромнинг олдида экан. У ерда ахлатхона бор. Бир одам айтди менга бу гапни. Билмадим, бу ростми, ёлғонми, аммо одамлар шундай дейишяпти…”
Ўн саккизинчи ҳикоя. Комил, 28 ёшда
У “Чўлпон” кинотеатри олдидаги маҳаллада яшарди. Унинг қариндошлари ва қўшнилари ҳикоя қиладилар.
У оддий ишсиз одам эди, бу ерда ишнинг ўзи йўқ. Унинг икки акаси тирикчилик учун Россияга кетган. Оилада ўн фарзанд эдилар, энди тўққизта қолишди – икки ўғил ва олти қиз. Тўрт йил муқаддам Комил нобуд бўлган жойда унинг акасини машина туртиб кетган эди. “Чўлпон” кинотеатри олдидаги майдон ва унинг атрофи бир пайтлар эски қабристон эди. Шунинг учун бу ерда ҳафтасига камида икки марта авария содир бўлади. Қабристоннинг номи “Маҳалла қабристони” эди. Қирқ йил аввал бузиб ташланган. Асфальтни қабрлар устидан ётқизишган.
Комил мана бу тарзда ҳалок бўлди. Унинг дўсти институтда (кинотеатр олдида) яраланган эди. Комил унга ёрдам бермоқчи бўлган (улар имо – ишора билан комил дўстининг ярасини боғлаганлигини кўрсатишди). Аскарлар маҳаллама маҳалла юриб ўқ отишарди. Эшигини тагида ўтирган одамларга ҳам ўқ отишиб, уларни ўлдиришган.”
“Фарғонадан махсус қўшин олиб келинган. Президентнинг махсус қисми, “Барс” деб номланар экан.(Бу ҳақда бутун шаҳар гапиряпти. Айтишларича, у ерда десант полки жойлашган экан. Тўғри, кўпчилик бу фикрга қўшилмайди ва Фарғона қўшини шаҳарга кириш – чиқиш йўлларини тўсиб қўйганлигини айтишмоқда. Қирғинни эса Андижонга махсус авиарейсларда Тошкентдан келган махсус қисм амалга оширганлиги айтилмоқда).
“Яраланганларни отиб ўлдиришди, шунинг учун ҳам ҳамманинг бошига ўқ теккан”.
“Болалар уйида катта бўлган болларни мана шу қисмга жалб қилиб, уларни ҳайвонларга айлантиришган, деб айтишяпти. Уларга икки яшиқ, яъни қирқ шиша ароқ бериб, унга нимадир қўшишган, аёвсиз отишлари учун. Мен хатта қушга ҳам ўқ отолмайман, улар эса одамларга ўқ отишди. “Ёрдам!”, деб қичқираётган одамнинг олдига келиб пешонасига ўқ узишди”.
“Махсус қисм тезда жўнаьб кетди, уларнинг ўрнига оддий аскарларни олиб келишди. Улар одам эмас. Ҳайвон эдилар”.
“Махсус қисмлар Фарғонадан эди, детдомчиларни виждон қийнамайди. Уларнинг виждони йўқ, ҳайвон улар”.
“Анджижонда номерлар 17дан, Фарғонада эса 15дан бошланади. Мен “Виллис”, “Урал” русумидаги машиналар номери 15 дан бошланганини кўрдим”.
“Мен ўликхонада шахси аниқланмаган жасадларда 1. 2, 4 кейин бирданига 220, 370 рақамларини кўрдим. Шахси аниқланмаганлар ўша ерда ётибди, қолганларни олиб кетишган”.
“Биз яхши яшашни хохлаймиз. Аммо бунинг учун нима қилишимиз керак? Мен укамни йўқотдим. Эртага мен кўчага чиқиб, “Келинглар, кумат сайлайлик”, десам мени ҳам махсус қўшинлар ўлдириб кетади. Қирғизистонда президент инқилоб қилишмоқчи бўлганда ўқ отишга рухсат бермади. Бизнинг президентимиз бўлса, “Қани, от, ҳаммасини ўлдир”, деб буйруқ берди.”
“Бизнинг президентимиз ҳайвон. Уни суд қилиш керак. Агар сиз билан гаплашганимизни билиб қолишса, бизни СНБ олиб кетади ва бизни ҳам ўлдиради”.
“Ҳамма қашшоқ яшайдит. Масалан, менинг уйимдан чакка ўтади. Шифер сотиб ололмаймиз, битта шифер беш минг сўм (беш долла