Қирғизистонлик Жумагул Дўстимова ўз касалига даво излаб Ўзбекистонга келди.
Сабаби, Қирғизистондаги тиббиёт муассасаларининг 90 фоизида оддий санитария талаблари жиҳатидан халқаро стандартларга жавоб бермайди.
Айни кунда дунё миқёсида турли бедаво юқумли касалликлар авж олган вақтда тиббий муассасаларининг бу ҳолатдаги аҳволи ҳар қандай кишининг ўз саломатлиги учун қайғуришига сабаб бўлади.
Касалхоналардаги бу аҳволга давлат бюджетидан етарли миқдорда маблағ ажратилмагани юқоридаги муаммоларни келтириб чиқармоқда.
“Бу масалаларни ҳал қилишда беморлардан ва ходимлардан йиғилган маблағ етарли бўлмайди. Бу ҳолатларни назорат қилиб, бартараф этиш учун етарли куч йўқ. Чунки, соғлиқни сақлаш вазирлигининг лицензиялаш бўлимида бор-йўғи 2 нафар ходим ишлайди. Қолаверса, бу борада зарурий ҳуқуқий-норматив базага ҳам эга эмаслар. Қўшни давлатлар эса, бу борада биздан илдамлаб кетган.Бутун дунёда келган мутахассислар буни эьтироф этишди. Бу тажрибани ўрганиш, қўллаш ҳақида ҳеч ким ўйламайди. Беморлар эса, бир дардини икки қилиб олишдан хавотирдалар”, -дейди номини ошкор қилмаслик шарти билан қирғизистонлик шу соҳа мутахассисларидан бири.
Акмал НУР
“Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати
Фарғона вилоят бўлими фаоли



