Ваъдалар ваъдалигича қоляпти

2009 йил 27 декабрда бўлиб ўтган сайловларни эслаб ўтадиган бўлсак, бу сайловларга тайёргарлик жараёнида “Сайлов тўғрисида”ги қонунга ўзгартишлар киритилган бўлиб,  унга кўра парламент қуйи палатасига депутатлар сони 120 дан 150 гача оширилган.

135 нафар депутат аввалгидек кўппартиявийлик асосида ҳудудий сайлов округларидан сайланди. 15 депутат эса, Ўзбекистон Экологик Ҳаракатининг олий органи Конференцияси томонидан сайланди.

Бунинг баробарида ташаббускор гуруҳлар томонидан депутатликка номзодларни кўрсатиш бекор қилинди. Натижада, депутатликка номзодларни кўрсатиш ҳуқуқи фақат партиялар зиммасида қолди.

Айтиш мумкинки, сайловлар  сиёсий ўзлик ва демократик тамойиллар синовидир.    Бу синовда  Ўзбекистон Адолат Социал Демократик Партияси ўз дастурий максадларини биринчи галда партиянинг асосий ижтимоий базасининг доимий электоратини ташкил этувчи, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатлами манфаатидан келиб чиққан ҳолда белгилади.

Бу иқтисодда банд  бўлмаган ишга  яроқли бўлган аҳоли, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва ишга жойлашишда қийинчиликларга учраган кишилардир.

Партия шунингдек, ўқитувчилар, шифокорлар, ижтимоий таъминот соҳаси ходимларини ҳам ўзининг доимий электорати деб ҳисоблади.

“Миллий тикланиш” Демократик Партияси  эса,    илм фан, таълим, маданият, маориф ва маънавият соҳаси вакиларини, яъни зиёлиларни ўзининг асосий ижтимоий қатлами, деб билди ҳамда  сайловолди дастурларида асосан, уларнинг манфаатларини ифода этди.Ўзбекистон Либерал Демократик Партияси бошқа сиёсий партиялардан ажраб турувчи,  мулкдорлар манфаатларини ҳимоя қилишни энг биринчи дастурий вазифаси қилиб белгилаб олган.

Ўзбекистон Халк Демократик Партияси   сайловларда ўзларининг электоратини ташкил этувчи кам таъминланган ва кўп болали оилаларнинг, олий ўқув юртларини тамомлаб ишга жойлаша олмаган ёшларни, имконияти чекланган ва ногирон пенсионерларни ажратиб олди.Мана сайловлар  2009 йил декабр ойида бўлган бўлса, келгуси йилда сайланган депутаталрнинг ваколати тугайди.

Энди партияларнинг сайловолди дастурларида сайловчиларга берган ваьдалари қай даражада уддаланганини таҳлил қилсак.

Ўзбекистон Адолат Социал Демократик Партияси   ўз дастурий мақсадларини биринчи галда     ишга яроқли бўлган ишсиз  аҳоли, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва ишга жойлашишда қийинчиликларга  учраган кишилар, шунингдек, ўқитувчилар, шифокорлар, ижтимоий таъминот соҳаси ходимларининг манфаатларини ҳимоялашни олдига қўйган эди.

Лекин, бу тизим ходимлари олдидаги муаммолар ечимини топмаяпти.

Шифокорлар, ўқитувчилар маошини 100 фоиз пластик картокчага ўтказиб юборилаётгани, бозорларда пластик карточкага савдо камлиги, борларида эса, қиммат нархда сотиши, энг чекка туманларда бунданда ёмон хизмат кўрсатилиши масаласига панжа орасидан қарашяпти.

Ўқитувчи ва тиббиёт ходимлари ҳамон фермерларнинг беминнат ишчисига айланганича қолган.

Бундай мисолларни бошқа партиялар фаолиятида ҳам кўриш мумкин. Бу ҳақда навбатдаги лавҳамизда.

Ойша РАҲМОН қизи

“Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати

Ўзбекистон бўлими фаоли

 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares