МУҲАММАД ЮСУФНИНГ ХОТИРАСИ КУНИ

Бугун, 26 апрель куни,  Андижоннинг Марҳамат туманида,  Ўзбекистон халқ шоири Мухаммад Юсуфнинг Хотира куни бўлиб ўтди.

Шу кун эрталабдан, Шоир дафн этилган кабристонга, Андижоннинг барча ҳудудларидан,  минглаб зиёратчилар келдилар.

Зиёратчилар, Шоирнинг қабрига ва унга ўрнатилган ёдгорлик қошига гуллар қўйишди,  Шоирнинг рухи-покига Қуръон тиловот қилдилар.

Элда ардоқ топган шоир Муҳаммад Юсуфнинг қабри ва юртига зиёратчиларнинг келиши,  кечга қадар давом этди.

 

Шоирнинг қадрдон дўстларидан бири,  ўз уйида эҳсон берди. Эҳсонда Шоирнинг ижодидан намуналар ва унинг хотирасига бағишланган шеърлар ўқилди.

С.Равоний.

Андижон,

26 04 2013

 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares