Пора берсанг фермер бўласан!

Барча вилоятларда бўлгани каби Қашқадарё вилоятининг Нишон туманида ҳам фермерлик ҳаётида адолатсизликлар ҳукм сурмокда дейди, кекса собиқ фермер Хурсандмурод Мўминов.

2008 йилда Пахтаобод фермерлар уюшмасида бошланган хўжаликларни йириклаштиришда асосий эътибор фермернинг лаёқати ва меҳнатига эмас, балки қайси фермер кўпрок  «пора узатиш»лари инобатга олинган ҳолда амалга оширилди.

Шу пайтларда 80 гектар экин майдонига эга бўлган Х.Мўминовнинг «тепадагиларга узатадиган мўмайгина пули» йўқлиги сабаб, хўжалигига тегишли бўлган ерлар осонгина олиб қўйилди.

Айни пайтда деҳқончиликда тиши чиққан бу кекса фермернинг нафақа ёшига етишига оз фурсат қолишига қарамай, айни пайтгача ҳам бошқа хўжаликларда сувчи бўлиб ишлаб келмоқда.

Таъкидлаш жоизки, ўтган 5 йил мобайнида тепадагиларга мўмайгина пул узата олмай еридан айрилиб қолган биргина Х.Мўминов эмас, балки ўндан зиёд фермерлар жабрланишди.

Али ОМОН

“Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати

Қашқадарё вилоят бўлими фаоли

 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares