Тоза ичимлик суви Қарши шаҳрида ҳам муаммо

Қарши шаҳрида ҳали ҳамон кўп қаватли биноларида нафақат иссиқ сув балки иккинчи қаватдан тепадаги қаватларда тоза ичимлик суви ҳам етказиб берилмаётганлиги кўпчиликни таажжублантирмоқда.

Бу ҳол айниқса, бошқа вилоятдан келган меҳмонлар учун ажабланарли.

Ана шундай биноларнинг бирида яшаётган Ойсара Саноқулованинг айтишича, кўп қаватли бинолардаги бу ҳолатлар аста-секин Қарши шаҳрида шаҳарликлар сонини кескин камайишига олиб келса ажаб эмас. Шуниси эътиборлики, вилоятда қишлоқларда яшаётган аҳоли учун ҳам яшаш шароити етарли эмас.

Табиий газдан фойдаланишни  аллақачон унутиб бўлган қишлоқликлар, яқин 5 йилдан буён электр энергиядан фойдаланишни ҳам унутишса ажаб эмас.

Тоза ичимлик суви ҳақида-ку гап бўлиши ҳам мумкин эмас, чунки экин майдонларини суғоришда фойдаланиладиган бетон ариқлардан оқиб келаётган оқава лойқа сув қишлоқ аҳолисининг асосий ичимлик суви ҳисобланади.Қизиғи шундаки, бундан барча тегишли мутасаддилар ва ҳокимликлар хабардору, аммо қишлоқликлар шароитини яхшилашда ҳеч кимнинг бош қотиргиси йўқ.

Бу ҳолатларнинг шаҳарга ҳам етиб келаётгани кўпчилик аҳолини саросимага солиб қўймокда.

Алимардон ЖЎРАЕВ

“Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати

Қашқадарё вилоят бўлими фаоли

 

 

 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares