Қоплардаги қўшниларга аталган оғу

Тожикистон Республикасининг фуқаролари Сариқ-қамиш канали орқали Ўзбекистон Республикасига ноқонуний тарзда этил спиртини ўтказишга уриниб келадилар.

Бу гал ҳам чегарачилар томонидан қўлга олишда воқеа жойидан қочиб кетишга улгурган қўшни мамлакатнинг ҳуқуқбузар фуқароларидан 20 дона полиэтилин қопларга жойлашган 500 дона 1,5 литр сиғимли елим идишлардаги спирт маҳсулотлари ушлаб қолинди. Ҳуқуқбузарлар канал орқали от аравада ва «Урал» русумли мотоциклда чегарадан олиб ўтишга уринишган.

Бу маҳсулотлар оғу сифатида қанча инсонларнинг саломатликларини емириб, умрига зомин бўлиши мумкин эди.

“Бирдамлик”  Халқ Демократик Ҳаракати

Матбуот хизмати

 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares