Қардошликка солинаётган раҳна

Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан Жанубий Қозоғистон вилоятининг Сариағам тумани орқали қалбаки акциз маркалари олиб ўтишга уринган шахслар қўлга олинди.

Улар кўп эмас, кам эмас нақд 2,5 миллион дона акциз маркаларини олиб ўтишга уринишган.

Акциз маркаси спиртлик  ичимликларга ва  тамаки маҳсулотларига ёпиштирилади ҳамда давлат тўлов олганлигини, сифати эса кафолатланганлигини билдиради.

Ушбу ноқонуний хатти-ҳаракатга қўл урган кимсалар қалбаки, қўлбола спиртлик ичимликлари ва бошқа республикадан ноқонуний кириб келган сифатсиз тамаки маҳсулотларини савдосини ташкиллашга уринганлар.

Бу билан эса, икки давлат ўртасида дўстлик, бетарафликка раҳна солганлар.Бир-бирларининг қонунларини ҳурмат қилиш тўғрисидаги битимларни бузганлар. Натижада чегара ҳудудларидан ўтаётган фуқароларга ишончсизликни шакиллантиришга сабаб бўлганлар.

Акмал НУР

“Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати

Фарғона вилоят бўлими фаоли

 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares