ЎзМТРК қошида янги телеканал очилиш арафасида

“Ўзбекистон”, “Ёшлар”, Маънавият”, “Дунё бўйлаб” телеканаллари ҳоқони ЎзМТРК даромад манбаи сифатида яна бир янги тлеканалга асос солиш арафасида.

Мавжуд телеканаллар молиявий инқироз туфайли ўз ходимларининг ойлик маошлари миқдорини ошираолмай боши қотган ва эфирни такрорий дастурлар кўмагида тўлдириш орқали ижодкорларга тўланадиган қалам ҳақи муаммосидан қутилиб қолишни кўзлаётган айни бир паллада ЎзМТРКнинг навбатдаги телеканалга асос солишга бўлган иштиёқи ажабланарли, албатта.

Айни дамда очилажак телеканал дастурлар баъзасини ҳозирданоқ мустаҳкамлаш мақсадида “Ёшлар” телеканали ижодкорлари сафарбар этилган.

“Ёшлар” телеканали муҳаррирларига болаларга мўлжалланган туркум кўрсатувлар тайёрлаш масъулияти юклатилган. Ҳар бир журналист май ойининг охирига қадар назарда тутилган мавзуда камида тўртта маҳсулот топшириши шартлиги таъкидланган.

Тайёрланган кўрсатувларнинг баддий кенгаш кўригидан муваффақиятли ўтиши мазкур дастур ижодкорларига очилажак янги телеканалда ишлаш имкониятини бериши ваъда қилинмоқда.“Ёшлар” телеканали муҳаррирларига айнан болаларбоп дастур тайёрлаш борасида қатъий топшириқ берилиши бежиз эмас. Яқинда ЎзМТРК раҳбариятининг режасига кўра “Болалар” деб номланажак янги телеканал очилиши кутилмоқда. 1 июнь – Халқаро болалар кунида мазкур телеканал ишга тушиши, ўзининг илк намойишларини бошлаши айтилмоқда.

“Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати

Матбуот хизмати

 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares