Ўрмонда Дарахтлар тилга кирибди,
Одамлардек улар сухбат курибди.
Мақтанишиб, бир оз лаққиллабдилар,
Чайқалиб, бир-бирин маъқуллабдилар:
“Дарахтзор эмасмиз чизи. Ўрмонмиз!
Паёнимиз йўқдир, мисли, уммонмиз.
Шундайин турамиз неча замонлар,
Писанд эмас бизга довул, бўронлар…”
Лек бирдан жимишди, қочди калима,
Сукунат қоплади, босди вахима –
Ҳазонлар устига сўлиб-сўлмаган,
Гугурт-чўп тушибди, сўниб-сўнмаган…
Ўчди Гугурт илло, шукр беадад,
Ҳазонлар ичра ул йўқолди абад.
Ўрмон эса жим-жит турибди ҳамон,
Ўчгандан Гугурт-чўп бўлиб даргумон.
Ки хисса: Ўзингдан чиққан балога,
Фарёд этиб, қайга борай даъвога?
***
С.Равоний



