Ҳой, кимсиз кутганлар тўнтариш, кутганлар уруш,
Ҳой, кимсиз кутганлар тўнтариш, уруш?!
Ким бўлманг, фарқи йўқ,
Кўнглингиз бўлсин тўқ,
Каззобсиз, урманг дўқ –
Билар эл-улус!
Тўҳтатинг бефойда гап-сўзни ким ҳақ, ким ноҳақ,
Тўҳтатинг гап-сўзни ким ҳақ, ким ноҳақ!Ҳам бурун, ҳам бугун,
Шамшири бор узун,
Ким кучли, ким устун –
Ҳақ доим мутлақ!
Билинг-ки, шон-шуҳрат қозониш мумкинмас, зинхор,
Шон-шуҳрат қозониш мункинмас, зинхор,
Тиғ бериб қотилга –
Ўғилни отага,
Отани ўғилга
Килиб ёв хунхор!
Офтобдан баҳр олиб, тинч юринг, тузманг шум режа,
Чалғитманг халқни сиз кундуз ва кеча!
Халқнинг бор ўз кўзи,
Халқнинг бор ўз сўзи –
Яшасин халқ ўзи
Истаганича!
***
С.Равоний,
асли ва русчадан таржима




