Бу воқеага қарийб етти йил тўлди-ю, ҳамон хотирамдан ўчмайди, хаёлимдан сира нари кетмайди. Бир кун ночор қария келиб, арз-дод қилган эди. Айтишича, ёш ва кўркам, сулувгина Кирмиз отлиғ кизи бўлган. Ҳа, бўлган экан! Энди йўқ. Йигирма беш баҳорида очилмай сўлган экан. Хақорат ва хўрликлардан ўзига ўт қўйган, азобланиб ўлган экан. «Қирмизим жонидан тўймаганди, – қахр ва аламли сўзлар-ди чол. – Уни ўзгалар ўлдиришди…»
Осмондан қор эмас, тош ёғса майли, дўстингиз ёвқдраш боқса ҳам майли, аммо ота деган отни опичлаб юрган одамнинг кўзлари намланмасин, юракбағри тирланмасин экан. Отахоннинг ҳикоя қилишича, қишлоғидаги «Позил перма» деган пулдор қўшниси Қирмизининг умрига зомин бўлган. У ёш келинни «баччакуш» (бола қотили, ўлдирувчи-си) деган туҳмат билан тинимсиз ҳақоратлаб, таҳқирлаб келган. Шифохонада ажал билан олишаётган аёлнинг олдига келган терговчилар ҳатто бу ҳақда унинг оғзидан ёзиб олишган. Оқибатда марҳуманинг эри «Позил перма»нинг устидан ҳуқуқ идораларига арз ҳам қилган-у, гуё узоқ суриштирув ва текширувлардан сўнг тегишли жойдан «жиноят иши қўзратишни рад этиш» тўғрисида жавоб қайтарилган.– Гулдай бир кизимнинг писта пўчоқчалик қадри йўқмидики, ҳақ қарор топмаса, Қирмизимнинг руҳи наҳот ором олмаса? – деб бўзлайди бобо…
Ҳар доимгидек, илинган эшикка бошимни, турғи келган тешикка бурнимни суқиб, текширишни бошладим. Аввало, бир масалага аниклик киритиш зарур. У хам бўлса, «Позил перма» (ферма мудири) нима учун қўшниси Кирмизни бола қотиллигида айблаган?
Суриштириб билсам, аёлнинг ўзига ўт қўйиш фожиасидан олти ой олдин Фозил аканинг олти ёшли ўғилчаси оламдан ўтгани рост.
– Норасиданинг ўлимига аёлнинг кандай алоқаси бўлиши мумкин?
– Боланинг ўлимига аёлнинг ҳеч бир даҳли бўлмаганидек, Қирмизнинг ўзига ўт қўйишида Фозил аканинг ҳам мутлақр алоқаси йўқ, – саволимга бепарво қўл силтаган куйи жавоб қайтарди прокурор. – Гўдак айни пишиқчилик палласи ичбуруғдан кетган. Бу ҳақда, мана, шифохона маъмуриятининг маълумотномасиям бор. Назаримда, буларнинг бари қўшниларнинг ўзаро келишмовчилиги оқибатида келиб чиққан миш-мишдан бошқа ran эмас! – гапига нукта қўйди у.
Гарчи суҳбатдошимнинг гапларига шубҳа қилмасамда, отахоннинг кўнглидаги гумон туманларини тарқатиш илинжида воқеани обдон ўрганиш учун ишга астойдил киришдим. Аризачи отахоннинг айтишича, гўдак ичбуруғдан эмас, кучли ток уришидан ўлган. Унинг тахминича, терговчи ва шифокорлар жиноятни ҳаспўшлаш мақсадида бола вафотининг асл фожиали сабабини яширишмоқда. Нега? Демак, олти ёшли Омоннинг қандай фалокат оқибатида дунёдан кўз юмганлигига аниқлик киритиш бўлиб ўтган воқеаларни, хусусан, Қирмизнинг не сабабдан алам алангасида ёнганлигини ҳам ойдинлаштиради.
Аммо ишончим комилки, шифохонага бориб, марҳумнинг касаллик тарихини кўздан кечиришга ҳали эрта. Чол таъкидлаганидек, Омоннинг ўлими тафсилотида, ҳақиқатдан-да бирор-бир сир борлиги рост бўлса, прокуратурага маълумотнома такдим этган шифокорлар эсини еган эмаски, касаллик тарихини тўғрилаб қўйишмаса? Яхшиси, ишни гувоҳлар билан гаплашишдан бошлаган маъқул. Шу илинжда қош қорайганида қишлоққа қириб бордим. Киши кўнглига йўл топиш учун менга суҳбатдош билан ёлғиз юзланиш зарур ва яна анча-мунча вақт ҳам керак бўлади. Қишлоқ кишилари тўғри келган одамга кўнглини очавермайди, дилидагини дастурхон қилавермайди.
Хуллас, икки-уч кунлик кечки уринишларим самарасини берди. Аҳолининг гувохлик бериши-ча, ферма мудири бўлиб ишлайдиган Фозил аканинг олти ёшли ўғли Омонни ҳақиқатдан ҳам электр токи урган, ичбуруғдан ўлмаган.
– Ток қўлидан урган эди, – деди марҳумни малҳам сувига солган кекса мурдашуй. – Унинг чап қўли қорайиб кетганди.
– «Тез ёрдам» етиб келгунига қадар болага кўз-қулоқ бўлиб турган дўхтир опа ҳам бор. Қишлоқдан узоққ, шаҳарга қатнаб ишлайди. Бир гаплашиб кўрмайсизми? – хабар берди Кайвони момо.
Ҳаял ўтмай момо айтган «дўхтир опа»нинг дарвозасини тақиллатдим. У мен ўйлагандек, ўрта ёшли эмас, шаҳар шифохоналарининг бирида ҳамшира бўлиб ишлайдиган қиз экан.
– Омонжоннинг онаси менга жон ҳолатда додлаб келганида кеч кириб қолганди. Таътилдапигим учун ишга бормагандим. Биринчи ёрдам кўрсатиш учун оёғимни қўлимга олдим. Кучли ток ёш гўдакни қарийб икки метрга отиб юборган экан. Унинг аҳволи оғир эди. Зум ўтмай, чақиртирилган «тез ёрдам» келиб, олиб кетганди…
Қўшнилар билан бўлиб ўтган суҳбатлардан кейингина шифохонага бориб, касаллик тарихини кўтариб кўрдим. Кутганимдек, унга ичбуруғ деган ташҳис қўйилган. Кўрсатилган тез тиббий ёрдам, қилинган муолажалар хусусида ҳам чумоли изидек жимжимадор қилиб қайд қилишни унутишмабди. Қонун идоралари худди ана шу қоғозларга асосланиб суриштирувни тўхтатишгандир, эҳтимол. Аммо масала мавҳум, айниқса, мен учун. Сабаби, касаллик тарихидаги ташҳис билан қишлоқдаги қўшниларнинг гувоҳликлари орасида катта тафоввут бор. Марҳумнинг устига тупроқ тортилганига эса анча бўлган. Мурдани эзгумация қилиб, унга озор беришни исташмаганми ёки туғишганлари розилик бермаганми, хуллас, эзгумация борасида гan ҳам бўлмаган. Асл ҳақиқатнинг тагига етиш учун менда ягона бир имконият қолган эди: тез тиббий ёрдам чақирувларини қайд қилиш журнали! Бир илож қилиб журналдан керакли жумлани қидириб топдик. Унга Қари қишлоғида яшовчи 6 ёшли Омон Ҳамроев учун тез ёрдамга хабар берилган сана -вақт-соат ва ҳатто бемор бола безовталигининг сабаби ва ҳолати аниқ-тиниқ қилиб ёзиб қўйилган: «ток урган». Ҳаётнинг ёзилмаган қонуни шу ўзи.
Одамзод ҳоҳ тўғри, ҳоҳ эгри қадам қўйсин, истайдими-йўқми, бирор-бир из қолдирмай иложи йўқ. Не ажаб-ки, «тез ёрдам» бўлимидаги чақирувлар қайд қилинган журнални марҳумнинг касаллик тарихига монанд «михлаб» қўйишни унутишган эди. Эҳтимол ёдларидан кўтарилмагандир-у, кимдир келиб астойдил кавлаштириб қолишини хаёлларига ҳам келтиришмагандир, яна ким билади, дейсиз!
– Жон опа, карьерамни син дириб кетманг, – деди шифохонанинг бош шифокори олдимда тиз чуккудай ялиниб. Келажаги бор боламан. Гўдакнинг ота-онасига ачинганимдан шу гуноҳни қилиб қўйгандим. Хўп денг, опа, хизмат буюринг, ўтганлар қайтиб келмайди, ўлимдан бошқа ҳамма нарсанинг иложи бор-ку?! Йўқ, деманг.
Икки букилиб тавалло қилаётган қаршимдаги ёш тақдирга, иқтидорли шифокорга ачинаман, менинг ҳам кўксимда юрак ўрнида тош урмайди, кўнгил бор. Бироқ минг бир ямоқ чакмонли чолнинг умид тўла кўзлари йўлимга тўрт бўлиб турибди. Бовридан айрилган бир бечора бобонинг ишончини арзонга сотиб, имонимни итларга отиб кетайми? Агар шундай қилганимда, қила олганимда эди, ҳатто итимнинг ҳам туваги тиллодан бўларди-ку!..
Хуллас, гўдак ўлимининг сабаблари ойнадек равшан. Фақат, «нима учун Фозил ака қўшниси Қирмизни ток уриб ўлган ўғлининг қотили деб ҳисоблаган?» деган саволга жавоб қидириш қолди, холос. Бу ҳақда марҳуманинг турмуш ўртоғидан сўрадим.
Фозил ака ферма мудири бўлганлиги учун сигир, қўйлари кўп. Жуда катта оғили, сайсхонаси бор. Уйи ҳам кошона. Буларнинг ҳаммасига электр токи керак. Тўғриликча айвонига ўрнатилган электр ҳисоблагичдан оладиган бўлса, дунёнинг пули кетади. Ғир-ғир айланаверади-да! Бунга анча бўлди. Бир куни Фозил ака кулбамга келиб, «Толлибой, хўп десанг, сенинг оғилинг томидаги симёғочдан уйга электр тортсам», деб қолди. Обрули одам, йўқ деб бўларканми? Тезда уйим томидан ток тортиб олди… Бу эсимдан ҳам чикиб кетган эди. Қишлоқчилик, биласиз, қишда томга мол-ҳол учун ем-ҳашак босамиз.
Кутилмаганда, хотиним хархаша қилиб қолди: «Фозил акага айтинг, бас энди, томимиздан тортиб олган электр симини кесиб ташласин, йўқса, Худо кўрсатмасин, симдан аланга чиқса, хас-ҳашакка қўшилиб кулбамиз ҳам ёниб кетади». Шундай деб ваҳима қилавергач, Фозил акага маслаҳат солдим. У «Ҳе, хотинининг гапига кирадиган ҳезалак!» деганича, норози тўнғиллаб, ток симини кесиб кетди. Барибир хонадонининг чироғини ўрнатилган ток ҳисоблагичи орқали ёқмади. Ўз уйининг томидан яширинча сим тортдида, дарвозасининг тепа қисмидан ўтказиб, фойдалана бошлади. Уйида ишлаётган эшик-ром усталарига ҳам таҳтага ишлов бериш учун ток керак бўлган. Хуллас, темир дарвозаси очилиб-ёпилавергач, натижада сим қобиғи емирилиб, яллиғланиб қолган, – дейди онасиз қолган болаларини бағрига босиб ўтирган йигит oғир уф тортиб.
Тақдирнинг кўргулигини қарангки, электр токи тортилган махсус сим қобиғи яллиғланиб, айни дарвозани ҳам «заҳарлаётган» чоғда олти ёшли Омонбек кўчага, ўртоқлари билан ўйнагани чиқиш учун отланди. Ҳалигина ювган олмасини икки тишлаб, нам қўлчалари билан дарвоза тутқичини тутган гўдакни алла-қандай куч қаттиқ титратиб, икки кадам нарига ирғитиб юборди. Ҳаммаси кугилмаганда шунчалар тез содир бўлдики, унга қандай ёвуз куч ёпишганини шўрликнинг ўзи ҳам англолмай қолди. Қорайиб кетган жигарбандини 6aғpига босиб, телбаларча оҳ ураётган она ҳам ўғли ажал билан олишаётганини ҳис қилар, аммо гўдагини қай фожиа туфайли жон таслим қилаётганини тушуниб етмасди…
Минг бир азоб билан боласини ерга берган ота-она ўғлчаининг электр токи уриши оқибатида оламдан ўтганини тишларидан асло чиқаришмади. Оламга овоза қилолмасдилар ҳам. Нима, ноқоонуний ток оламиз, тўр танга наф қиламиз деб қилган фойдамиз бурнимиздан булоқ бўди, оқибатда боламизни бериб қўйдик, дейишармиди, дея олишармиди? Йўқ-да!
Кун ортидан интиқ интилаётган тунга тутқич бермай қочар, оқшом эса унинг кетидан энтикиб чопарди. Шу зайлда ҳафталар ойларга улансада, ота-она кенжа ўғилнинг ўлимига кўника олмас, айрилиқ, азобидан оҳ урарди. Ва энг ёмони, Фозил ака ширинтой ўғилчасининг ўлимида қўшни келин – Қирмизнинг айби бор, деб ҳисобларди. Гуёки, Қирмиз қизғанмаганида, уйи томидан ток тортиб олиш учун Фозил акага монелик қилмаганида, олам гулистон бўлармиш. Ферма мудири ўз уйи томидан ўзбошимчалик билан электр токи олмасмиш, хавфли симни темир дарвозаси тирқишидан ўтказмасмиш, болалари ҳаётини ҳечам хатарга қўймасмиш. Оқибатда, гулдай гўдаги увол кетмасмиш. Фозил аканинг фикри-ўйи шу! Хулосани қаранг! Бошига фалокат тушган одам нимадир деб кўнглига таскин, тасалли бериши керак экан, шарт экан-да, начора!
Ана шундай шум фикрлар Фозил акага бир зум тинчлик бермасди. Қўшниси бўлган «бачча-куш»дан – Қирмиздан қасос олиш оташида қовуриларди. Ўғилчасидан айрилган аламзадалар Қирмизни тўй-ҳашамларда кўриб қолгудек бўлса, ўлжасига ташланган бургутдек аёл томон отилар, истаганича ҳақрратлаб, ҳоҳлаганича таҳқирларди. Бора-бора бечора аёл суннат тўйларга боришдан ҳам безиллаб қолди. Ана шундай тўйларда андуҳини унитиш учун ичиб олган ота – Фозил ферма алами олти бўлар, «бу баччакушнинг қутлуғ остонага қадамини келтирманг! Унинг нияти бад. Бахтсизлик келтиради», дея Қирмизни қувиб соларди. Икки қўшнининг маъракаларда кўрсатган можаролари меъдасига теккан қишлоқдошлар секин-аста Қирмизни нафақат тўй, ҳатто таъзияларига ҳам чақирмай қўйишди. Ахир камбағал Қирмиз билан қишлоқнинг кимсан ферма муд и р и н и тенглаштириб бўлармиди?!
Э-йўқ., бэ-йўқ, маҳалла-куйдан айрилиб яккаланиб қолган Қирмизнинг кўп ўтмай, кўзи ёриди, қиз кўрди. Икки боласининг ташвишида pўзғорra янада ўралашиб қолди. Шундай кунларнинг бирида тўйдан яхшигина «отиб» олган Фозил ака ҳўкиз бўғизлайдиган қассоб пичоғини олиб, кечаси ёш болали аёлнинг устига бостириб кирди:
– Қаердасан, «баччакуш»? Сен ўғлимнинг бошига етдинг, энди мен сенинг итваччангни чавақлайман,- бўкирди Фозил “перма” азбаройи кайфи зўрлигидан чайқалиб.
Ҳамсоялар аралашиб, «қассоб» қўшнини зўғра тинчитишди. Аммо ярим кечадаги бу қўрқув янги туққан аёлга ёмон таъсир қилди. Бироқ, гарчи эшитган бўлсада, ғалла қоровуллигидан қайтган эрининг қўлидан бирор иш келмади. Пулдорга тенг бўлмади, бўлолмади. Ҳатто милисага қилган мурожаати ҳам изсиз кетган… Баҳорнинг охирларида томорқасига сув очгани борган аёл яна Фозил аканинг қахрига рубару келди:
– Баччакушларга сув берилмайди! Йўқол! Йўқса буғизлайман! Бурдалаб ташлайман! – бақирди қўшниси.
Таҳқирланган ва хўрланган аёлнинг миясига урди. У уйига учиб келдими, эмаклабми, билмайди. Ҳимоясига ололмаган жуфти ҳалолининг ишдан келишини кутмади, кутолмади. Бешикда тамшаниб ётган қизалоғи ҳам уни йўлдан қайтармади, қайтара олмади. «Жаҳл чиққанида – ақл кетади», деганлари эҳтимол шудир? “Бундай таҳқирларни қайта кўрмаслик, ҳақоратларни ортиқ эшитмасликнинг, ҳамқишлоқлар олдида изза бўлмасликнинг давоси бир шиша керосин”, дея бўй-бастига сассиқ суюқликни сепди-да, алам устида гугурт чақди-қўйди. Ҳов кейинроқ, жони куйикнинг ачишидан азоблана бошлагач, ҳовлиққанини, ҳато қилиб қўйганини ҳиc қилди, гўдаклари бир умр она меҳрига муҳтож, мунрағйиб қолишини тушуниб етди. Англаб етганида эса, у ўлим билан олишарди…
Менинг қидира-қидира топганим, тагига етганим, билган ҳақиқатим шу бўлди. Жиноят кодексида туҳмат ёхуд ҳақорат қилганлик учун ҳам махсус моддалар бор. Ўз жонига қасд қилиш даражасига етказганлик ҳам жиноят саналади, бунга ҳам қонунда жазо қўллаш кўзда тутилган. Бироқ мазкур моддаларнинг на униси, на буниси билан Фозил акага нисбатан жиноят иши қўзратилмаган.
– Нега? Етарлича асос тўпланмадими? – сўрайман қизиққонлик билан. – Ахир шу одам-нинг айби билан бир эмас, икки жон жувонмарг бўлган-ку?!
– Оббо, нега сиз гуё гунг қарғадек фақат ахлат титасиз-а? – прокурор аёлга эмас, ёвга қарагандек ғазабнок тикилади. – Тирноқ ичидан кир ахтарасиз. Мақсад нима, хўш, бир бандани «синдириш»ми? Бўпти, иш қўзғаш зарур бўлса, қўзғаганимиз бўлсин. Аммо айтиб қўяй, у бу мода тўрида узоқ турмайди! Тушундингиз?
– Прокурор истагани ёхуд журналист ҳоҳлагани учунгина кишига нисбатан жиноят иши қўзғатилмайди-ку! Ҳатти-ҳаракатида жиноят аломати бор деб ҳисобланган шахсларгина тортилади жазога, – дейман прокурорнинг қўполлигидан норози тўнғиллаб.
Шундай ҳам бўлди, жиноят иши очилди.
Эҳтимол, ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят сифатида ҳаял ўтмай, прокурор айтганидек, «иш» амнистияга «илиниши» ҳам мумкиндир. Бирок барибир, ҳар бир шахс ўз қилмиши учун қонун олдида маълум маънода жавоб бериши шарт! Қайта қинғир қадам қўймаслик учун, қилган гуноҳларни такрорламаслик учун, қонун ва жамият олдидаги масъулиятни ҳис қилиб туриш учун ҳам керак бу, назаримда!
Дарвоқе, яна бир гап. Ер бориб айтмасин-у, бу билан мен марҳумани ёқламокчи эмасман. У хато килди. Тузатиб бўлмас хато. Хатто, айтиш мумкинки, кечириб бўлмас гуноҳ,. Мана энди Қирмиз қилган гуноҳ ва хатоларининг жабрини иккита жигаргўшаси тортмоқда, беҳисоб товон тўламоқда… Ҳеч кимнинг фарзанди аро йўлда қолмасин, саргардон бўлмасин экан…
МАЛОҲАТ ЭШОНҚУЛОВА
журналист
Мақола “Даракчи” газетасининг 2005 йил 3 март сонидан олинди



