Навоийдан нолалар: Ташкилот “Тойчоқ”лари кимларга, қанчага сотилган?

Соққалари қани?

НГМК:  Навоий тоғ-металлургия комбинатига қарашли Зарафшон ва Учқудуқ шаҳридаги хизмат автомашиналари арзон гаровга ноқонуний тартибда сотилиб, айни пайтда ўз эгаларини топиб бўлди. Таниш-билишларгагина сотилган юзга яқин бу автомашиналарни савдоси фақатгина нақд пул асосида амалга оширилди. Кирим-чиқим ҳужжатларини расмийлаштириш ишларида негадир чалкашликлар мавжуд. Бу ҳақда навоийлик мухбирлар бош директор Саноқуловга мурожаат қилиб ҳам жавоб олиша олмади.

Навоийазотга ишга жойлашишнинг нархи қанча?

Навоийазот ОАЖ:  Навоийдаги барча завод ва корхоналар каби бу ерда ҳам фуқароларнинг ишга жойлашиш тўлови айни дамда уч миллион сўмни ташкил этмоқда. Бу эса НГМКга кўра анча арзон. – дейди навоийлик ишсиз фуқаро Солижон Эшмуродов.Навоийазот ОАЖнинг кадрлар бўлими бошлиғи ЎзХДП вилоят Кенгаши  депутати Фазлиддин Холмуродовнинг бу борадаги олди-бердилардаги элчиси котибаси эканлигини ҳамма билар экану, аммо негадир ҳуқуқ тартибот идоралари ходимлари бундан бехабар.

Бош муҳаррирнинг ўғли бўлсанг уч штатда ишлайсан….

Кармана овози газетаси: Журналист Дилдора Боймуродованинг айтишича, газета мухаррири Отабек Аслоновнинг ҳам ўз манфаати йўлидаги ноқонуний ишлари кун сайин ортиб бормоқда. Аввало, кераксиз кадрларни ишга олишда ошна-оғайнигарчилик ва таъмиргирликдан фойдаланган ҳолда куръер ва техник ходима ва  мухбир лавозимларига нолойиқ кадрлар ишга олиниб, муҳаррир ўзининг аммасини номигагина қоровулликка ишга жойлаштиргану, аммо унинг ўрнида ўғли ишламоқда. Жавобгарлиги кучли бу вазифа нега аёл кишига топширилиб, унинг ўрнида ноқонуний тартибда ўғли фаолият юритаётганлиги фақатгина ходимларни таажжубга солмоқда. Мухаррирнинг аммаси Латофатнинг ўрнида турадиган  ўғли Шерали кун давомида ишда ҳам ЭХМ оператори ҳам кассирлик лавозимида ишлайди. Қоровуллик эса унинг учинчи иши. Яқинда редакцияга тегишли нархи 600 минг сўм турадиган цифрли фотоаппарат ҳам ана шу Шералининг қўлида изсиз йўқолди. Негадир фотоаппаратнинг тақдири ҳеч кимни қизиқтирмади.  Ижодий ходимларга эса қалам ҳақи ҳам тўланмайди, журналистларни арзимас маошга ишлатиш давом этмоқда.

Фирдавс  НАРИМОНОВ

“Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати

Навоий вилоят бўлими фаоли

 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares