ҚОЗОҒИСТОН ЧЎЛЛАРИДA ҚАРОҚЧИЛАР….

 

Ўрта Осиё халқлари  Россияга қуриқликдан транспорт  орқали фақат Қозоғистон орқали ўтади. Бу йўл қозоғистонлик айрим фирибгар, муштумзўрлар учун даромад манбаига айланиб қолган. Чунки, бугунги кунда Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистонликлар Россияга бориш учун ана шу йўлдан фойдаланадилар ва шу йўлдан қайтадилар. Россиядан келаётганларнинг минг машаққат билан топган пулларини, оиласи учун олган совғаларини қозоқ ички ишлар ходимлари кийимни кийган шахслар талон-тарож қиладилар. Уларга тан жароҳати етказадилар. Баьзида ҳаётларига ҳам зомин бўладилар.

Россиядан келаётган  ака-ука Қурбон ва Қодир Аҳмадалиевлар ҳам ана шу талончиларнинг қўлига тушиб, зўр-базўр жонларини сақлаб қолганлар. У ерда арз қилиб,  ўзларининг ҳуқуқларини ҳимоя қиладиганларни топа олмаганлар. Уйларига қайтгач, керакли жойга мурожаат қилиб, йўқотган молларининг ярмини олишга мувафақ бўлганлар.

–  Биз қонунга суяниб, керакли жойга муцрожаат қилиб, ҳуқуқимизни оз бўлсада тиклаб олдик, талончилар милиция кийимидаги фирибгарлар экан, бизнинг ҳолимизга тушадиганлар жуда кўп. Айниқса, қирғиз, тожик миллатига мансуб жуда кўп кишиларнинг ҳам талончиларга дуч келиб, йиллаб ишлаб топганидан ажраб қолганларини кўп эшитганмиз. Уч мамлакат чегараларни ҳамкорликда қўриқлашга келишиб олганини эшитиб хурсанд бўлдик,  балким юқоридаги талончиликларга ҳам барҳам берилар, – дейди биз билан суҳбатда қозоғистонлик йўлтўсарлардан жабр кўрган ака-укалар.

Яхши ният ярим мол.

Иқбол НУР

“Бирдамлик” Халқ демократик ҳаракати Фарғона вилояти бўлими фаол

 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares