ЎЗБЕКИСТОН: ҚАЙСИ ЁҒНИ АФЗАЛ КЎРАСИЗ?

 

Яқинда бир мутахассис билан суҳбатлашиб қолгандим. Суҳбатдошим гап орасида   мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган ёғ маҳсулотларининг таркибини текшириб кўрганлиги ҳақида  айтиб қолди.

Мутахассис текширувлари натижасига кўра, айни дамда бозорларимизда сотилаётган маҳаллий истеъмол ёғлари таркибида атиги 40 фоиз ёғ мавжудлиги,    қолган 60 фоизини   ўзга (асосан оҳак) оқартирувчи моддалар ташкил этиши аниқланган. Мутахасисга кўра, истеъмол ёғининг рангини тиниқлаштириш учун   оҳак каби моддаларни қўллаш энг самарали усул-да!

Суҳбатдошимнинг  таъкидлашича, жаҳон тажрибасига кўра, аслида, истеъмол ёғлари зарарли моддалар кўмагида эмас, қуёш нури таъсирида тиниқлаштирилиши лозим экан.

Қизиқ?… Ўзлари ишлаб чиқараётган ёғнинг таъмидан ўша “ижодкор” тадбиркорларимизнинг ўзлари ҳам таътиб кўришганмикин?

Наҳотки, мамлакатимиздаги ёғ заводларининг бу каби қилмишларидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги бехабар бўлса? Ахир, “Бу азиз ватанда азиздир инсон!”, деган калом Ҳукуматимизнинг севимли шиори-ку? Ё аҳоли саломатлигининг қиймати фақат қоғозлардагина қимматмикин?

 

Шаҳруз САИДИ

“Бирдамлик” Халқ Демократик ҳаракати Бухоро вилоят бўлими фаоли

 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares