ЎЗБЕКИСТОН: ПОРТЛАШЛАРДА КИМНИНГ ҚЎЛИ БОР?

 

Навоий шаҳрида кейинги йилларда фохишахоналарнинг эркин фаолияти ИИБ ва хуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Чунки ҳатто вилоят ва шаҳар ҳокимларининг ўзлари ҳам ўқтин-ўқтин ана шундай аёлларнинг хизматига муҳтожлик сезишармиш. Фоҳиша аёллар айниқса, Пойтахтдан, турли вазирликлардан тафтишга келган амалдорларнинг кўнглини хушлашда қўл келармиш-а, қаранг….  Мана, масалан, ёшгина талаба қиз Латофат Расулованинг ана шундай қилмишлари кўпчиликка озор етказса-да, «керак одамларнинг хизматига доимо шай»лиги сабаб, унинг мушигини биров пишт дея олмайди-да.

Хуллас, бугун вилоят амалдорлари кимнингки “хизмати”дан манфаатдор бўлса, ўша одамнинг ошиғи олчи.

Лекин, кўп афсуски,  ўз ҳақини талаб қилиб, ҳуқуқи ҳимояланишини истаган тадбиркор ёки бошқа бирор фойдали фаолият юргизаётган шахс бўлса-чи, ундайлар   ими-жимига йўқотиб юборилади, жуда бўлмаса, турли туҳмат билан қамоққа олинади,  мол-мулки ўз ҳисобларига “мусодара” этилади.

Навоий марказий буюм бозоридаги бундан икки йил аввалги портлатишларга тадбиркорларнинг вилоят ҳокимиятининг «гапларига унмасликлари” энг асосий сабаб бўлган эди.  Бахтга қарши на портлашнинг сабаблари аниқланди ва на боридан айрилиб, юрак хуружига учраб оламдан ўтган ва ё тушакка михланиб қолган тадбиркорнинг тақдири на бирор бир арбони ташвишга солди…  Ундан кейинги қатор портлашлар – Қизилтепа, Нурота бозорларидаги портлашлар хусусида ҳам худди юқоридаги фикрларни айтиш мумкин….  Энди навбатдаги портлаш қай бир объектда “содир этилиши” эса, ҳали оммага қоронғу…

 

Фирдавс  НАРИМОНОВ

“Бирдамлик” Халқ Демократик  ҳаракати Навоий вилоят бўлими фаоли

 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares