Қадимдан Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасида чегара бўлмаган. Натижада улар ўртасида қуда-андачилик вужудга келган. Бугун эса чегаралар пайдо бўлиб, энди Қирғизистонда қариндоши борлар у ерга бориш учун минг азобни бошидан кечиряптилар.
Мана, масалан, Ирматова Мўьтабар, Ишонқулова Шахзода, Ирматова Малика ва Усмонова Муаззамлар асли Қирғизистонда туғилганлар. Лекин, хозирда Ўзбекистонда яшайдилар. Онасининг синглиси эса Қирғизистонда оиласи билан қолиб кетган. Қариндоши қазо вақти етиб, оламдан ўтди. Охирги йўлга кузатиш учун бораётган аёллар “Дўстлик” чегарасидан ўтаётганда Қирғизистон чегара ходимлари тўсиғига дуч келдилар. Таьзияга бораётганимиз учун пора бермасак ҳам ўткизади деган ҳаёлда, улар ҳар доимгидек паспортларининг ичига пул солишмаган эди. Посда турган чегара қўриқчилари эса, турли баҳоналар топиб уларни ҳа деганда ўтказмадилар. Улар паспортларини олиб ҳар бири 30 минг сўмдан паспорт ичига пул солиб берганларидан кейин, пост хизматчилари ўзларига келиб уларга йўл бердилар. Бу биргина холат. Ўзбекистондан ким ўтишидан қаътий назар очиқдан-очиқ пул олиб кейингина ўтказишади. Бу ишлари қонунга ҳилоф десангиз, ҳоҳлаган жойинга мурожаат қилишинг мумкин, бор, бор деб қастлашиб ҳамма хужжатларининг жойида бўлишига қарамасдан чегарадан ўтказмасдан ҳам қўйиши мумкин. Бу муаммога дуч келмаслик учун мажбуран пул берилади.
Иқбол НУР
“Бирдамлик” Халқ Демократик ҳаракати Фарғона вилояти бўлими фаоли



