
Бу галги радиодастуримизда 2010 йил июнь қирғинида талофатларга дучор бўлган ўшлик Баҳодир Тожибоев сўзлайди.
Баҳодир Тожибоев ҳам юртдоши Ҳамидилло Собиров (4-сон дастуримизга қаранг-таҳр.) каби июнь қирғинида кўзидан жароҳатланган бўлиб, ҳанузгача кўзидан азият чекади.
Изоҳ: Суҳбат Кимсанхон Содиқова (3-сон дастуримизга қаранг-таҳр.) хонадонида тайёрланган. К.Содиқовадан суҳбат олганимиз – жума куни бўлиб, жума намозидан чиқиб келаётган бугунги қаҳрамонимиз Баҳодир Тожибоевни маҳаллада учратиб қолдик. Баҳодир акани Кимсанхон опанинг ҳовлисига таклиф этиб, фурсатдан фойдаланиб, суҳбатга тордик.
Суҳбатдош: Улуғбек Бакиров
Монтажчи: Зиё Нур
Ўшдаги ўзбеклар ҳаётини ўрганишимизда бизларга Ўш шаҳридаги “Қонун ва тартиб” ҳуқуқни ҳимоя қилиш жамоатчилик фонди раҳбари Иззатилло Раҳматуллаев ва шу фонд қошидаги “Аёллар ташаббус гуруҳи” ташкилотининг раҳбари Ҳафизахон Маҳмудовалар ҳамроҳлик қилиб, лойиҳамизни амалга оширишда яқиндан ёрдам кўрсатдилар.
Суҳбат:
Дастуримизнинг навбатдаги сонларида:
– 2010 йил июнь қирғинида ёндириб юборилган Бобур номли Ўш давлат ўзбек академик мусиқали драма театридан ва;
– Қирғинда ёндириб юборилган “Марғилон дарвозаси” (Юсуф Жамжум) масжидидан тайёрлаган суҳбатларимиз ва фоторепортажларимиз билан;
– Июнь қирғинида кўп талофатларга дучор бўлган Ўш шаҳрининг Навоий, Фурқат, Черёмушка масканларидаги хонадонлардан тайёрланган аудио-видео лавҳаларимиз ва бу хонадонларда қирғин кунлари фожеали тарзда тириклайин куйдирилиб, ҳалок бўлган ўзбеклар яқинларининг ҳамда уйи куйган кўплаб миллатдошларимизнинг суҳбатлари билан;
– Ўш шаҳридаги “Қонун ва тартиб” ҳуқуқни ҳимоя қилиш жамоатчилик фонди раҳбари Иззатилло Раҳматуллаев ва шу фонд қошидаги “Аёллар ташаббус гуруҳи” ташкилотининг раҳбари Ҳафизахон Маҳмудоваларнинг қирғин ҳақидаги ва ўшликларнинг бугунги ҳаёти тўғрисидаги махсус сон радиосуҳбатлари билан;
– “Ош шамы” газетасининг ўзбек таҳририятига қилган ташрифимиз билан;
– Қишки Ўш шаҳрининг марказий майдони, кўчалари, ўзбеклар маҳаллалари ва ҳиёбонлари ҳамда масжидлари, бозорлари ва шаҳарнинг турли гўшаларидан тайёрлаган фоторепортажларимиз билан танишишингиз мумкин.
Дастурларимизни кузатиб боринг!
“Норвегиядан Ўшга сафар” номли туркум мақола ва лавҳаларимизнинг аввалги сонлари билан қуйидаги линклар орқали танишишингиз мумкин:
http://www.wdscode.guru/birdamlik/?p=26237
http://www.wdscode.guru/birdamlik/?p=26346
http://www.wdscode.guru/birdamlik/?p=26485
http://www.wdscode.guru/birdamlik/?p=26573
(Давоми бор)
Таҳририят



