МИЛЛИЙ МЕДИЯ БОЗОРИ ВА СИЁСИЙ ПАРТИЯ МАВЗУСИ

 

Бугун ана шу бозорда сиёсий партиялар фаолиятини ёритадиган ОАВлари бармоқ билан санарлидир. Борлари ҳам  фақат информация тарзидаги мақолалар билан чекланади. Маълумки, партияларнинг йўналиши дастурий мақсадлари ва вазифалари бир-биридан фарқ қилади. Баъзида анна шу фарқларни англамаслик, сиёсий партия вакилларининг етарли даражада журналистга маълумот бера олмаслиги чалкашликларга, ноўрин хабарларни чоп этилишига ёки эфирга олиб чиқилишига сабаб бўлмоқда.

ОАВларида сиёсий партиялар фаолиятини ёритишнинг ўзига хос хусусиятлари шундаки, биринчи навбатда  журналистларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш натижасида уларнинг иқтисослашувига эришиш зарур. Глобаллашув жараёнида ахборот воситалари имкониятларни чуқур англаб фуқароларимизни айниқса онги, тафаккури эндигина шаклланиб келаётган ёшларимизнинг маънавий жиҳатдан қуроллантиришга, сиёсий фаолиятни олиб борадиган даражада хизмат қиладиган матбуотни шакллантиришимиз керак.

Бугун бундай ОАВси йўқ. Чоп этилаётган газеталарни варақлаб чиққанимизда ой давомида бир марта ҳам партиялар мавзусига мурожаат қилмаган нашрларни топишимиз осон. Газетхон ёки томошабин партиялар фаолиятида ҳаққоний ахборотларни, танқидий ва тахлилий материалларни, сиёсий ҳамда ижтимоий иқтисодий мулоҳазаларни кутади. Аммо бу қарашлар партияларнинг  фаолиятига чуқур ёндашган ҳолда ҳолислик ва бетарафлик шаклида ёритилиши керак.  Шу ўринда мисоллар келтирадиган бўлсак, айниқса, сайлов компаниясида ана шу холисликка эришиш мақсадида ҳар бир газета, телевидения ва радиода барча сиёсий партиялар учун бир хилда аниқ жой ва вакт ажратилади. Лекин шу нарсани гувоҳи бўламизки, айрим партияларнинг вакилларида нутқ маданияти сиёий етуклик, омма олдиган чиқиб сўзлаш қобилияти етишмайди. Журналистлар билан ишлай олмайди. Натижада ўзига ажратилган вақтдан ёки жойдан самарали фойдаланмай, олди қочди фикрлар билан саҳифани тўлдириш, телевидения вақтини банд қилиш ҳолларига дуч келганмиз. Очиғини айтиш керак партиялар вакиллари сайлов жараёнида ўзларини борликларини билдириб қўядилар холос. Бошқа вақтда ўз йўналишлари, дастурлари асосида чиқиш қилиш лозимлигини унутадилар.  Шу ўринда ОАВлари журналистлари ҳам бевосита сийсий  партиялар билан ишлаш, уларнинг фаолиятини ёритиш мавзусига кам эътибор қаратадилар. Бугун ана шундай жимжитлик ҳукумрон.

ОЙША РАҲМОН қизи

“Бирдамлик” Халқ Демократик ҳаракати Ўзбекистон бўлими Матбуот котиби

 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares