Сиёсий партияларнинг давлат бошқарувдаги ўрни ҳақида тўхталадиган бўлсак, дейлик, бир вилоятда 3 миллион ёки 4 миллиондан ортиқ аҳоли яшаётган бўлса, уларнинг боринг 2 млн.дан ортиғи сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эга бўлган аҳоли ҳисобланади. Энди шулардан партиялар томонидан қамраб олингани бор йўғи 40 ёки 50 минг нафарни ташкил этади, холос. Қолган салкам 2 млн.таси сиёсий жараёнга аралашяптими, аралашмаяптими? Бу савол мавҳум қолаяпти. Агар сиёсатга аралашмасангиз бугунги кунда сиз бизнинг мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлардан анчагина йироқда бўлиб қоласиз.
Аслида, демократлаш – бу грекча сўздан олинган бўлиб, халқ ҳокимияти деган маънони билдиради. Бундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, давлатни бошқаришда халқнинг иштироки, албатта, бўлиши керак. Бунда халқ қандай иштирок этади, қандай механизми бор деган савол ҳаммани қизиқтиради. Бунда давлатни бошқаришда сайловлардаги иштирокингиз ва сайлаб қўйган депутатларингиз орқали иштирок этасиз. Вилоятлардан сайлаб қўйилган депутатлар Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайланган 10-15 та депутатлар бор. Бундан ташқари, сенат аъзолари бор. Уларнинг вазифаси маҳаллий масалаларни чуқур ўрганиб, давлат миқёсида қонун чиқаришда уйғунлаштириб боришлари керак. Улар орқали ҳам фуқаролар давлат бошқарувида иштирок этиш имкониятига эга бўладилар.
Бундан ташқари шаҳар ва туман маҳаллий кенгашлари депутатлари бор. Улар ҳам давлат бошқарувида ўз иштирокларини кўрсатишлари керак. Лекин, айни кунда фаолият юритаётган, сиз ва биз сайлаган депутатлар сайловолди дастурларида берган ваъдаларини унутиб куйганлар. Ўз сайловчилари билан кам учрашадилар. Улар учун қандай муаммоларни ҳал этиш зарурлигини урганмайдилар.
Яна депутатлар ўзларини номзодларини қўллаб-қувватлаган партиялари билан узвий алоқада бўлишлари керак. Яъни, париянинг олидига қўйган вазифаларини, дастурларини, унинг мақсад моҳиятини илгари суриши керак. Бу ишларни амалга оширса давлат бошқарувида иштирок этаётган бўлади.
Умуман олганда бугун фракцияда кўп ўрин олган партия ҳокимиятни шакллантиради. Бу эса партияларнинг ҳокимиятдаги иштирокини кенгайтириш учун ўзаро рақобатларини юзага келтиради. Ҳозирча партиялар ўртасида рақобат умуман сезилмаяпти. Улар учун рақобатчи бўлган кучли партиялар фаолияти, халқ томонидан номзод кўрсатиш қонун билан таьқиқланди. Халқнинг давлат бошқарувидаги иштироки ўзимизнинг ҳаёт тарзимизнинг яхшиланишига, эркинлигимизни таьминлашга хизмат қилади.
Ойша РАҲМОН қизи
“Бирдамлик” Халқ Демократик ҳаракати Ўзбекистон бўлими матбуот котиби



