ЎЗБЕКИСТОН: ПЛАСТИК КАРТОЧКАЛАР МУАММОСИ ҚАЧОН ТУГАЙДИ?

 

Ўзбекистонда  пластик карочкалар бозори  тарихи 1994 йилдан бошланган. Паластик карточалар асосида нақд пулсиз ҳисоб-китоб ишларини амалга ошириш қулайликлари мавжуд.  Оддийроқ қилиб айтганда нақд пул масаласида дуч келаётган муаммолар  ўз ечимини топади. Фақатгина тизимнинг хаққоний ишлаши  масаласи муаммолироқ.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 19 апрелдаги қарорига биноан нақд пулсиз хисоб китобларни ривожлантиришни рағбатлантириш ва банкдан ташқари нақд пул айланмасини қисқартириш, пул муоммаласини такомиллаштириш ҳамда банк  пластик карточкаларидан фойдаланган холда тўловларни амалга ошириш учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида  аҳоли билан ҳисоб-китобларни амалга ошириладиган ва банк карточкаларидан тўловлар қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминаллари билан жиҳозлантириши шарт бўлган савдо ва хизмат кўрсатиш сохаси обьектларининг рўйхати эълон қилинган. Булар қуйидагилар:

1.      Авиация ва темир йуллар патталарини сотиш кассалари.

2.      Автошохбекатлар ва автостация кассалари.

3.      Автомобилларга ёкилги қуйиш шохобчалари.

4.      Мехмонхоналар.

5.      Кредит ташкилотлари (бунга кредит уюшмалари, микрокредит ташкилотлари, ломбардлар, сугурта ташкилотлари ва бошка молиявий бозор субъектлари киради)

6.      Турғун савдо шахобчалари, шу жумладан дорихоналар. (эгаллаган майдони ҳажмидан катьий назар)

7.      Умумий овқатланиш корхоналари.

8.      Уй-жой коммунал хизматлар кўрсатувчи корхоналар ҳузурида очилган аҳолидан коммунал тўловлар, алоқа, шу жумладан, уяли алоқа тўловларини қабул қилиш шохобчалари.

9.      Вақтинчалик автотранспорт воситаларини тўхташ жойлари.

10.     Алоқа бўлимлари.

11.     Маиший хизмат кўрсатиш уйлари, маданий-маьрифий тадбирлар ўтказиладиган томошогоҳлар.

12.     Ахолига пуллик хизмат кўрсатувчи бошқа ташкилотлар.

Номлари тилган олинган юқорида хизмат кўрсатувчиларнинг аксариятида пластик картокчалар у ёки бу баҳона билан ишлатилмайди.

Тўлиб қолди, бўшатгани банкка олиб кетишган терминални деб баҳоналар қилишади. Жуда кўп газ шохобчалари ҳам пластик карталарга савдо қилмайди.

Пластик карточкалар Тошкент шаҳрида мукаммалроқ ишлаяпти. Лекин, вилоятлар миқиёсида оладиган бўлсак, ҳали ҳам кенг оммалашиб кетгани йўқ. Банкларда нақд пул камлиги учун бугун  тиббиёт ва халқ таълими ходимларининг, умуман  корхона, муассасаларнинг ишчи ходимлари учун иш ҳақлари тўлиқ пластик картокчага ўтказиб бериляпти.

Айримсларида 80 фоизи пластик, 20 фоиз нақд пул беради. Болалар учун бериладиган пуллар ҳам пластикка ўтказиб бериляпти. Энди ногирон ва қарияларнинг нафақалари ҳам мажбурий тартибда пластикка ўтказиляпти.

Аммо, ўз ҳоҳиши билан деб ариза ёздириб оляпти.

Лекин, вилоятларда, хатто Тошкент шаҳрида ҳам йўловчи ташувчи транспортларда пластик карточкаларни ишлатиш имконияти йўқ. Вилоятлардаги деҳқон бозорларида ҳам барча маҳсулотларни пластик карточкалар билан савдо қилиш йўлга қўйилмаган. Савдо шаҳобларининг айримларида пластик картокчалар мавжуд, лекин уларни  бир, ёки икки баробар қимматга ҳарид қилишга тўғри келади.

Бу муаммолар эса нақд пули борлар учун, шунингдек, банк ходимлари учун фойда топиш имконини беряпти. Сабаби, ойлик маошини тўлиқ пластик карточкага олаётганлар иложсизликдан 10-15 фоизи миқдорида пулини ушлаб қолиши ҳисобига алмаштиришга мажбур бўлмоқдалар. Афсуски, буни солиқ ходимлари, банкирлар ҳаммаси билади. Аммо, оддий, меҳнатдан бошқасини билмайдиган халқнинг халол пешона-тери эвазига топилган пули солинган чўнтагига қўл солишдан тап-тортмайдилар.

Ойша РАҲМОН қизи

“Бирдамлик” Халқ Демократик ҳаракати Ўзбекистон бўлими  Матбуот котиби.

 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares