ЎЗБЕКИСТОН: АҲОЛИНИНГ МАҲКАМА ҚАРОРЛАРИДАН КЎНГИЛЛАРИ ТЎЛМАЁТИР…

 

 

Ҳабиба Абдуллаева

Тошкет вилояти Ангрен шаҳрида истиқомат қилувчи Ҳабиба Абдуллаева 2011 йил октябрь ойининг бошида Ангрен деҳқон бозорида-савдо қилаётганида Сарибаева Жўрахон қизлари Насвалиева Дурдона ва Сарибаева Дилдора Тоҳировналар билан хеч бир сабабсиз Хабиба Абдуллаевани уриб, унга тан жарохатини етказган ва унинг 25000 сўмлик сабзавот маҳсулотларни режали равишда тортиб олишган.

 

Соғлиғига жиддий зиён етказилган Х. Абдуллаева Ангрен шаҳар марказий касалхонасига мурожат қилган.

Суд тиббиёт экспертизасининг 21.11.2011 й. кундаги N1354-сонли хулосага кўра, Х. Абдуллаевада бурун суяги епиқ синиши, бурун юмшоқ  тўқималари қонталаши ва шишиши, чап ва унг елка қонталашлари, тизза соҳаларини лат ейиши каби тан жароҳатлари аниқланган. Табиийки, соғликни қисқа муддатга бузилишига олиб келган ушбу тан жароҳатлари суд тиббиёт экспертизасида  енгил тан жароҳати сифатида қайд этиб ўтилган.
Ҳабиба Абдуллаева ўзгалар томонидан ўзига нисбатан ўтказилган бу зулумдан суд идораларига мурожаат қилишга мажбур бўлди. Жабрланувчининг даъво аризасига кўра Жиноят ишлари бўйича Ангрен шаҳар судининг илк мажлиси 2012 йилнинг 25 июль кунига тайинланган эди.

Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 166-моддаси, 3-қисми «Б» банди билан айдор деб топилган Сарибаева Жўрахон ва ЎзРесЖК 277-моддаси, 2-қисм «Б» бандида кўрсатилган қонунбузарликни содир этганликда айибланиб маҳкамага тортилган Насвалиева Дурдоналар Суд раиси Б.У. Эргашевнинг қарорига кўра, Ўзбекистон Республикаси Конституция кабул килинганлигининг 19 йиллиги муносабати билан жазодан озод этилилди.

Бугун, 2013 йилнинг 11 февраль куни  соат 11:30 да Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ фуқаролик судида мазкур маҳкама  иши қайта кўриб чиқилди.

Суднинг навбатдаги йиғинида судда раислик этувчи жабрланувчи  Х. Абдуллаеванинг йўқотган соғлигини тиклаш учун кетган маблағнинг бир қисмини – 365000 сўм,  етказилган манавий зарар кўламини 500000 сўм миқдорида дея белгилаб, қарор чиқарди.

– Менга қарор  уч кундан кегин тайёр бўлишини айтишди, – дейди жабрланувчи Ҳ. Абдуллаева, – Ушбу қарор ҳам мени қаноатлантирган эмас. Мен маҳкаманинг мазкур қароридан норозиман. Қарор қўлимга тегиши билан суднинг юқори турувчи органларига мурожаат қилиш ниятим бор.

Ўзбекистон маҳкамалари томонидан  инсоннинг саломатлиги, ноҳақлик  зарбасидан синиб қолган руҳияти, маънавий зарарининг нархи-навоси шу қадар арсон баҳоланса, биз нима ҳам дердик….

 

Чамангул НЕГМАНОВА

“Бирдамлик” Халқ Демократик ҳаракати Тошкент вилоят бўлими фаоли

 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares