Навоий вилоятида диктатура тизимини ритаётган ҳоким Эркин Турдимовнинг янги “қонун”ларига кўра бугун барча ўқитувчилар мактабда дарс ўтиш ўрнида қишлоқ қурилиш уйларини таъмирлашда, газ, электр энергия тўловларини йиғишга, шунингдек шифокорлар беморларни даволаш ўрнида ўқитувчилар билан кўчама-кўча буюрилган юмушларни бажаришга киришган. Бу юмушларни бажаришса, тағин янги юмуш аҳоли томорқасини назорат қилишга ундан сўнг пахта теримига ётоққа, пахта парваришига хуллас, йил ўн икки ой ўқитувчи ва врачлар кўчада. Беморлар сарсон, ўқувчилар саргардон. Тағин муҳтарам ҳоким йиғилишларда раҳбарларга нисбатан «500та кучигинг қани? 500 марта вовулласа, анча иш бажариларди» каби муомалада бўлиб, аҳолини шаънини ергас урмоқда. Раҳбарлик лавозимларига эса фақатгина ўз қишлоқдош ва танишларини келтириб қўймоқда. Бу ҳолатлар яна қанча вақт давом этиши номаълум.
МАҲЗУНА
“Бирдамлик” Халқ Демократик ҳаракати Навоий вилоят бўлими фаоли



